بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Қўзғолон соҳиби Аллоҳни улуғлашни билмайдиган сотқин етакчилар эмас, балки Ислом Умматидир
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Носиршайх Абдулҳай айни бўлим веб-сайтидаги ўз баёнотида қуйидаги ҳақиқат-эслатмаларни таъкидлади:
«Қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халқ қўзғолонни тўғри йўлига солиш ва режимни ағдарувчи фронтларни очиш учун қонхўр режим билан нормаллашишга қарши оммавий намойиш ва конференциялар уюштириши мақтовга сазовор яхши ишлардан ҳисобланади.
Аммо жангчи гуруҳлар етакчиларининг бу ишлар билан шуғулланиб, шу билан кифояланиши очиқ адаштириш ва одамлар ақли билан ўйнашишдир. Бу худди илгари Фаластиндаги қаршилик ҳаракатлари етакчиларида бўлгани каби, уларнинг келажакдаги ниятлари ёмон эканини кўрсатмоқда. Чунки қурол-яроғ арсеналларига эга бўла туриб, уруш ва тинчлик қарорини монополия қилаётганлар ҳам, фронтларни ёпиб, ҳамон бизни тоғут Асад режими билан ярашишга чақираётган турк режимининг буйруқлари асосида қадам ташлаётганлар ҳам мана шу жангчи гуруҳ раҳбарларидир.
Қўзғолон аҳли учун тортиб олинган ўз ҳокимиятлари ва қарорларини қайтариб олиш вақти келди. Акс ҳолда, вақт кеч бўлиб, пушаймонлар фойда бермай қолади. Зеро, қўзғолон соҳиби Аллоҳни улуғлаш нималигини билмайдиган ва қўзғолон билан савдо қилаётган, ҳатто уни ҳалокат жарлигига етаклаётган жангчи етакчилари эмас, балки бирдан-бир алам-оғриқларни ҳис қилаётган Ислом Умматидир. Мудом Шом мусулмонлари томирида қўзғолон қони оқар экан, инша Аллоҳ, қўзғолонни асло ҳалок қилиша олмайди».
Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 442-сонидан