بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Кофир Ғарб давлатларининг юртларимиздаги қадамлари аввалгидек барқарор эмас
Уммат ўзининг аччиқ воқелигини тобора яхши англамоқда. У керакли ўзгаришни амалга оширишга имкон берадиган фикрий ва сиёсий онгга эга бўлди. Кофир Ғарб давлатларининг қадамлари эса юртларимизда аввалгидек мустаҳкам эмас. Билъакс, Уммат онгининг ўсганлиги сабабли иликлари қалтирайдиган, мувозанатини йўқотадиган, ҳар доим хато қиладиган, режалари ўзининг зиддига натижа берадиган бўлиб қолди. Ҳатто айтиш мумкинки, кофир Ғарб ҳамма ўқларини отиб тугатди, ўқдонида ҳеч нарса қолмади. Отган ўқлари холис фаолият қилаётган инсонларнинг онги натижасида ва аввало Аллоҳ Таолонинг фазли карами ила ўзининг малайларига тегиб ўлдирди ва макрларини пучга чиқарди.
Бу буюк Умматга – унинг сафидаги қобилиятли, ўз ваъдасига хилоф қилмайдиган ва лойиқ инсонларга – Парвардигори томонидан нусрат ва ғолиблик ваъда қилинган. Аллоҳ Таоло айтади:
وَعَدَ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг аҳволини хавфу-хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирор нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Бугун Умматнинг ҳаракати тобора ўсаётган ҳаракатдир. У ўз турмуш тарзини Роббисининг аҳкомлари билан тартиблаштирди, йўналишини ўзининг қони билан чизди, бу йўлда жонини ва жигаргўшаларини қурбон берди. Тарих бизга Хансо ҳақида ривоят қилар экан, Шом аёлларининг ҳаммаси хансоларга айланди. Тарих бизга етакчи йигитлар ҳақида айтар экан, бугунги йигитларимизнинг барчаси ўзларининг ҳисобсиз қурбонликлари ва фидоийликлари билан ўшандай етакчилар бўлишга лойиқ бўлдилар… Зеро, улар Аллоҳга юзланиб, У зотнинг буйруқларига амал қилишар экан, бу йўлда уларнинг айримлари ўз аҳдига вафо қилди, яъни шаҳид бўлди, айримлари эса шаҳид бўлишга интизордирлар. Улар мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини ўзгартирганлари йўқ.
Роя газетасининг 2023 йил 3 май чоршанба кунги 441-сонидан