Сурия халқига ёрдам эканлиги иддао қилинаётган БМТ ва халқаро ёрдамлар ортида қандай мақсад бор?

224
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сурия халқига ёрдам эканлиги иддао қилинаётган БМТ ва халқаро ёрдамлар ортида қандай мақсад бор?

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими веб-сайтида нашр қилинган изоҳда устоз Иброҳим Муоз бундай дейди:

«Азоб-уқубатларимиз ва оғриқларимизни кофир Ғарб келтириб чиқарган. Мана, яна шу аламларимиздан фойдаланмоқчи. Чунки ҳалигача ўзининг нопок заҳри қотил пулларини тўкишда, шу орқали қўзғолонни йўлдан оздириб, ўзи билан алоқа қилувчи жангчи гуруҳлар етакчилари ва функционал ҳукуматлардан малайлар ёллашда давом этяпти. Воқеа-ҳодисаларни ва ишлар оқимини тизгинни қўлида ушлаб турган ва ролларни бўлишиб бераётган Американинг сценарийси бўйича йўналтиришга уриняпти… Қочқинларга ва кўчирилганларга – томчилатиб бўлса ҳам – ёрдам тарқатиш ишини Исломни ва қўзғолонингизни ёмон кўрувчи давлатлар идора қилмоқда. Шубҳасиз, бундан мақсад, маиший босим сабабли одамларнинг тизгини қўлдан чиқиб кетишини ва қайта портлаш юз беришини олдини олишдир. Ҳақиқий ёрдам эса, улар иддао қилаётгандек «икки курашувчи томонга гуманитар ёрдам бериш» билан бўлмайди, йўқ, балки малай режимни илдизи билан қўпориб ташлаш билан бўлади. Зотан, бу режимнинг жиноятлари кўпайгандан кўпаймоқда, бундан кофир Ғарб ҳануз кўз юмиб турибди. Хўжайини Америка уни хатти-ҳаракатида ислоҳот олиб боришга ва инсон ўйлаб топган конституциясига баъзи тузатишлар киритишга чақирмоқда».

Матбуот изоҳида устоз яна қуйидагиларни таъкидлади:

«Шом қўзғолонидаги муаммо пуллар ёки одамлар етишмовчилигида эмас. Балки бизнинг ишимизга эга чиққан ва Умматимиз ҳокимиятини босиб олган кимсалар билан алоқа қилишдадир. Энг ёмон муаммомиз бизни ўзгармас мақсадларимиз, асосан, жиноятчи режимни ағдариш ва ҳаробалари устидан Ислом ҳокимиятини барпо этиш мақсади сари етаклаётган холис сиёсий етакчиликка эргашишда ва унинг ёрқин лойиҳасини қабул қилишда одамларнинг кечикаётганларидир.

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here