Эй Шом аҳли ёрдам кутманг ва уни фақат Аллоҳдан умид қилинг

229
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шом аҳли ёрдам кутманг ва уни фақат Аллоҳдан умид қилинг

Эй Ислом диёри маркази бўлмиш Шом аҳли: Шуни билингки, сизга қарши Америка бошчилигида бутун дунё давлатлари бирлашишди. Улар ўзларига тобе давлатлардан фойдаланиб, жангчи гуруҳларнинг арзонгаров етакчиларини нопок сиёсий пул билан маст қилишяпти. Бу ёқда уларнинг малай зўравон ҳукмдорлари қонхўр золим режим чангалига қайтишга рози бўлишингиз учун сизга тазйиқ ўтказишмоқда.

Қўзғолон сизнинг қўзғолонингиз, қон сизнинг қонингиз, ер сизнинг ерингиз, номус сизнинг номусингиз, бас, ёрдамни ҳам, юртингизга қайтишни ҳам сизга қарши ўн бир йилдан бери курашаётган давлатлардан кутманг. Ўзларини «Сурия халқининг дўстлари» эканликларини даъво қилганлардан яхшилик умид қилманг, бу даъволари ғирт ёлғон. Шунингдек, Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи мустамлакачи Ғарбдан ҳам яхшилик кутманг.

Сиздан талаб қилинаётган нарса сабр ва саботда туриш, Аллоҳга суяниш, донор давлатлар билан орангиздаги алоқа ипини узиб, Аллоҳнинг метин арқонига маҳкам ёпишишдир. Сиз қўзғолон бошида бўлганидек ўзингизга ишонинг ва қўзғолонингизни ёлғиз Аллоҳ учун аввалги сифатига қайтариб, ишни ўз эгаларига топширинг. Ана шунда Аллоҳ сизга нусрат-ёрдам беради. Зеро, қўзғолонингизни қонхўр режимни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидаги Ислом бошқарувини барпо қилгунга қадар давом эттирмагунингизча ҳаргиз азизликка эришолмайсиз.

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here