بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Исломни татбиқ қилиш билангина қашшоқлик муаммоси ҳал этилиб, тиланчилик ҳолатларига якун ясалади
Шунга алоҳида диққат қаратмоқ лозимки, мусулмон юртларида аҳоли орасида тиланчилик кенг тарқалганининг сабаби айни юрт ҳукмдорларининг шариатни татбиқдан четлатишганига ва инсонларга ғамхўрлик қилишмаётганига бориб тақалади. Исломий юртларда масжидлар ёнида, кўчалар ва муюлишларда қатор тиланчиларнинг кўпаяётгани аламли фожиадир. Зеро, барча бойлик ва ресурслар манбаи мана шу юртлардир. Бу масалада тиланчи ва гадойлардан ҳам аввал биринчи навбатда шариатни татбиқ қилмаётган, инсонларни ғамхўрлик билан бошқармай, эҳтиёжларини қондирмаётган ва уларнинг ҳаётларини яхшиламаётган ҳукмдорлар айбдор.
Аллоҳнинг изни ила, яқинлашиб келаётган рошид Халифалик давлатининг устувор вазифаларидан бири мусулмон юртларидаги қашшоқлик ва ундан келиб чиққан тиланчилик муаммосини ҳал этиш бўлади. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир Исломнинг қашшоқлик муаммосини қандай ҳал қилганини ўз китобларида, айниқса, «Исломда иқтисод низоми» китобида (шунингдек, ўзининг амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг саволларга жавоблар нашрларида) муфассал баён қилган.
Роя газетасининг 2022 йил 2 феврал чоршанба кунги 376-сонидан