Шарқий Африка давлатларида ҳар 48 сонияда бир инсоннинг нобуд бўлаётгани капиталистик цивилизация самараларидан биридир

73
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шарқий Африка давлатларида ҳар 48 сонияда бир инсоннинг нобуд бўлаётгани капиталистик цивилизация самараларидан биридир

Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 18 шаввол, милодий 2022 йил 18 май чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

««Oxfam International» ва «Save the Children» гуманитар ёрдам ташкилотлари Шарқий Африкада очликдан ҳар 48 сонияда битта инсон нобуд бўлаётганини таъкидлаб, ушбу ҳалокатли очарчилик кризисини бартараф этиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

Ташкилотлар чиқарган қўшма баёнотда билдирилишича, очарчилик дунё давлатларининг бартараф этиш мумкин бўлган ҳалокатларни бартараф этишда тинмай муваффақиятсизликка учраб келаётганини таъкидламоқда. Зеро, Эфиопия, Кения ва Сомали яна кенг кўламли фалокатга йўлиқиб, миллионлаб инсонлар қаттиқ очарчиликка юз тутмоқда.

Ташкилотларга кўра, бу уч давлатда қаттиқ очарчиликдан азият чекаётган кишилар сони ўтган йилгига нисбатан икки баробарга кўпайган, ҳозирда бу рақам 10 миллиондан 23 миллионга етган, бу нарса қарздорлик ортидан юз бермоқда. Ҳозирда уларнинг қарздорлик миқдори ўн йилдан камроқ вақт ичида уч баробардан кўпроққа ошган, 2012 йилдаги 20,7 миллиард доллар 2020 йилга келиб 65,3 миллиард долларга етган ва бу мамлакатлардаги давлат хизматлари ва ижтимоий ҳимоя ресурсларининг йўқ бўлишига олиб келган».

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here