Камолчилар илмонийлиги билан Эрдоган илмонийлиги ўртасидаги фарқ!

1350
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Камолчилар илмонийлиги билан Эрдоган илмонийлиги ўртасидаги фарқ!

Камолчилар илмонийлиги (яъни Европа илмонийлиги) билан Эрдоган илмонийлиги (яъни Америка илмонийлиги) ўртасида битта фарқ бор. Камолчилар илмонийлиги атеизм билан бир хил бўлиб, ҳаётнинг барча соҳаларида диннинг ҳар қандай кўринишини рад этади… Бу очиқдан-очиқ мусулмонларнинг ҳис-туйғуси билан ўйнашиш бўлиб, улар Исломга очиқчасига, юзсизлик ва пасткашлик билан душманлик қилишади. Шунинг учун мусулмонлар камолчилар илмонийлигига ва унинг тарафдорларига нисбатан мутлақ рад этувчи позициясини эгаллаганлар. Зотан, мусулмонлар орасида унинг юлдузи сўниб бўлди, алҳамду лиллаҳи Роббил аламин.

Эрдоган илмонийлигига келсак, у мусулмонларга ҳаётдаги шахсий ишларда исломий туйғуларини ифода этишлари учун кичик бир туйнук қолдиради. Аммо дaвлат ва жамият тизимларида у камолчилар илмонийлиги билан бир хилдир. Уларнинг ҳар иккиси ҳам инсонни илоҳийлаштириб, қонун ишлаб чиқариш ҳамда ҳалол ва ҳаромни белгилашни унинг ўзига топширади. Бу эса шубҳасиз, Қуръонга зиддир. Зеро, Аллоҳ Таоло

إنِ الْحُكْمُ إِلاَّ للهِ أَمَرَ أَلاَّ تَعْبُدُوا إِلاَّ إِيَّاهُ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ

«Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар» [Юсуф 40]

дея ҳалол-ҳаромни белгилайдиган қонун тузувчи ёлғиз Ўзи эканини баён қилган.

Европа илмонийлиги билан Америка илмонийлиги, ҳар иккиси бутун инсоният муаммолари ва кризисларининг сабабчисидир. Замонимиздаги фожиалар, мусибатлар, азоб-уқубатлар, фитналар, безовталиклар, урушлар, портлашлар ва суиқасдлар, ҳамма-ҳаммасини мана шу илмонийлик келтириб чиқарди.

Мусулмонлар ва дунёдаги бошқа инсонлар учун ягона чиқар йўл эса, уларнинг яратувчиси тузиб берган тузумни татбиқ қилишдир. Чунки уларнинг ҳаётларини нима тузатишини ёлғиз уларнинг яратувчиси билади.

أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» [Мулк 14]

Инсонга яратувчиси томонидан берилган тузумгина тўғри тузум бўлиб, фақат угина инсоният учун муаммолари ҳеч қачон тугамайдиган капитализм ва илмонийлик зулмидан чиқиш йўлидир. Бунинг учун эса Ҳизб ут-Таҳрир етакчилигида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш лозим. Зеро, Халифалик барча муаммоларни тубдан ҳал қилиб, оламни хавфсизлик, тинчлик, барқарорлик ва хотиржамликка тўлдиради.

Роя газетасининг 2023 йил 3 май чоршанба кунги 441-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here