Эй Бангладеш армиясидаги холис зобитлар! Қуддусни озод этиш учун зудлик билан ҳаракатга келмоғингиз лозим

140
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Бангладеш армиясидаги холис зобитлар!

Қуддусни озод этиш учун зудлик билан ҳаракатга келмоғингиз лозим

Яҳудийларнинг улуғ рамазон ойида муборак Ақсо масжидига бостириб киришлари ортидан, Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти матбуот бўлими баёнот чиқарди. Бенгал қўшинларига мурожаат қилиниб, муборак заминни озод этиш ва яҳудийлардан тозалаш учун ҳаракатга келиш талаб қилинган ушбу матбуот баёнотида бундай сўзлар келган:

«Эй бенгал армиясидаги холис зобитлар! Аллоҳ Таолонинг

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга ёпишиб олдингиз?! Охиратдан юз ўгириб, ҳаёти дунёга рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!» [Тавба 38]

деган каломини хотирланг. Фаластиндаги мусулмонларни мағлуб бўлишларига ташлаб қўйишингиз мумкин эмас. Чунки Ақсо масжидини, Росулуллоҳ ﷺнинг Исро ва Меърож масканини озод этиш фақат муборак Фаластин заминидаги аҳлингизнинг эмас, балки ҳар бир мусулмоннинг ақидасидандир. Уни озод қилиш жавобгарлиги энг аввало Фаластин атрофидаги исломий қўшинлар зиммасига тушади. Ҳозирда бу қўшинлар сукут қилиб, ҳаракатга келмаётган экан, Покистондаги кучли армия билан Бангладешдаги шижоатли армия бирлашиб, ушбу заминни озод этишлари шарт. Зеро, Аллоҳнинг муқаддас Байти Қуддус, ваҳи тушган ер ва анбиёлар ўлкаси бўлмиш ушбу тупроқда юзлаб пайғамбарлар яшаб, дафн этилган.

Эй мард зобитлар!

Бугун орангизда Ақсони озод этиш учун отланиб, йўл-йўлакай малай ҳукмдорларни ағдариб кетадиган Салоҳиддинлар қайда қолди?! Зотан, сиз Фаластинни озод этишнинг тўғри ва ягона ечими уни озод этиш эканини биласиз. Мудом ўзингизни Ғарбга малай жинояткор раҳбарлар кишанидан озод этиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали Умматингиз сафига ўтмас экансиз, ҳаргиз шаръий бурчингизни адо эта олмайсиз ҳамда ўз қадр-қимматингиз ва Фаластиндаги мусулмонларнинг қадр-қимматини тиклолмайсиз. Шунинг учун кечикмасдан Бангладешда Халифалик давлатини барпо этиш учун зудлик билан Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг. Зеро, Халифалик давлати Қуддусни озод этиш ва унинг – Аллоҳнинг изни ила – иккинчи рошид Халифалик пойтахтига айлантиришга отланиб, йўл-йўлакай Бангладешни Покистон ва қўшни юртлар билан бирлаштиради».

Роя газетасининг 2023 йил 19 апрел чоршанба кунги 439-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here