Диръа озод инсонлардан ёрдам сўрамоқда

255
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Диръа озод инсонлардан ёрдам сўрамоқда

Ҳиврондан ҳижрат қилиб, Идлибнинг шимолий-ғарбидаги Кафри Таҳрим шаҳрида жойлашган муҳожирлар жума намозидан сўнг Диръа аҳли учун ёрдам сўраб намойиш қилдилар. Намойишчилар тил бириктирувчилар истамасалар-да, қўзғолонимиз алангаси ўчмайди, дея таъкидладилар. Ҳизб ут-Таҳрир ҳамда унинг тарафдорлари ҳам жума намозидан сўнг Шимолий Идлибдаги Талли Каромат шаҳарчасида «Диръа озод инсонлардан ёрдам сўрамоқда» номли намойиш ўтказди. Намойишдаги плакатларнинг бирида «Ҳиврон фақат режим қароқчиларига тарсаки бўлгани йўқ, балки унинг энг қаттиқ тарсакисидан юрт шимолида қўзғолончиларни кишанлаган америкапараст гуруҳлар ҳам бенасиб қолмади», дейилди. Пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва тарафдорлари уюштирган «Кул остидаги Диръа чўғи юзсиз малайларни албатта ёндиражак», номли намойиш Ғарбий Идлибнинг Саҳора қишлоғида ўтказилди. Унда Диръага ёрдам бериш жангчи гуруҳлардаги расво ва шарманда етакчиларни ағдариш ҳамда фронтларни очиш билан бўлиши таъкидланди. Бир вақтнинг ўзида, ижтимоий тармоқ фаоллари Идлиб аҳолисининг суратлари билан бир қаторда пайшанба тонгидан бери режим кучларининг жанговар ҳужумларига дуч келаётган Диръа районлари аҳолиси суратларини кенг тарқатдилар. Суратларнинг баъзиларида Диръа жануби районларидаги режим кучлари постларининг маҳаллий жангчилар томонидан ишғол этилиши шарафи билан йўловчиларга ширинлик улашаётган кишилар ҳам тасвирланган. Маълумки, режим кучларининг Жанубий Диръадаги турли районларни замбараклардан бомбардимон қилиши оқибатида 15 нафар оддий фуқаро шаҳид бўлди. Аммо шу пайтда, Диръани тўлиқ назоратга олиш мақсадида жанговар ҳужум қилган Асад кучлари қаршилик ҳаракатининг шиддатли қаршиликларига дуч келди ва у ердан чиқиб кетишга мажбур бўлди. «Sham News Network» ахборот тармоғининг жума кунги хабарига кўра, бутун Диръа бўйлаб ғайритабиий тинчлик ҳукм сурар экан, вақти-вақти билан турли районларда отишмалар бўлиб турди. Бошқа бир хабарларда янги музокаралар жараёнини бошлаш учун сулҳ битими тузилгани айтилди. Аҳрори Ҳиврон гуруҳининг айтишича, Диръа Марказий комиссияси режим билан музокара олиб бориш ҳамда Диръа ва унинг районлари номидан гапириш мақсадида битта ташкилотда бирлашган. Шунингдек, айни комиссия музокараларга киришишдан олдин жанговар ҳужумларни тўхтатишни шарт қилган. Фуқаролик Мудофааси эса, БМТ ва Хавфсизлик Кенгашидан Диръада бўлаётган ҳодисаларга нисбатан аниқ бир позицияни эгаллашни талаб қилди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Абдулҳамид Абдулҳамид фейсбукдаги ўзининг расмий саҳифасида Диръа ва бутун Ҳиврондаги мағрур қўзғолончиларга насиҳат йўллаб, бундай деди:

«Эй мағрур қўзғолончилар, эҳтиёт бўлинг, бу музокаралар қопқонига илиниб қолманг! Бу Диръа Марказий комиссияси ортингиздан пичоқ урмоқчи. Унутманг, қонхўр режим куч билан ололмаган нарсасини музокаралар орқали олмоқчи. Бас, шундай экан, бундай комиссия юзига эшикни ёпиб, маҳкам дамбалаб ташланг. Эсингизда бўлсин, режим билан музокара учун қандай комиссия жўнатсангиз, унинг зарбаси режимнинг замбарак ва танкларининг зарбасидан ҳам даҳшатли бўлади. Хуллас калом, тасаввур қилинг, қўзғолонларнинг нусратга эришиш йўлидаги илк қадамлари на жиноятчи қотил режим билан музокара қилиш билан ва на аро йўлда тўхтаб қолиш билан бўлади».

Бунинг муқобилида, Саудияда чиқадиган «Шарқул Авсат» газетасининг Лондонда чоп этилган жума кунги сонида «Сурия ҳукумати кучлари юрт жанубида кутилмаган «шиддатли уруш»га юз тутди», деб ёзди. Сўнг газетанинг алам билан қилган хабарида «жангчи гуруҳларнинг 2018 йил Россия етакчилигида мувофиқлашув битимига имзо чекканларига қарамай, Диръа ҳамон барча жангчилар чиқиб кетмаган ягона минтақа бўлиб қолмоқда», дейилди.

Роя газетасининг 2021 йил 4 август чоршанба кунги 350-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here