Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти муборак Шом қўзғолонининг 12 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказди

605
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти муборак Шом қўзғолонининг 12 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти муборак Шом қўзғолонининг 12 йиллигига бағишлаб, Шомнинг бир неча шаҳар ва районларида тадбирлар уюштирди. Тадбирлар «Биз қарорни қайтариб олишда ҳамда қўзғолон талаби бўлмиш Ислом бошқарувини барпо этишда давом этамиз» шиори остида бўлди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими радиоси томонидан тарқатилган 2023 йил 25 март шанба кунги янгиликларда айтилишича, ушбу тадбирлар доирасида, Идлиб шимолидаги Дайр Ҳассон шаҳарчасида оммавий намойиш бўлиб ўтди. «Шом қўзғолони Уммат қўзғолонидир… У собит туриб, режимни йиқитади ва Ислом бошқарувини барпо этади» номли ушбу намойиш шаҳарчадаги «Оилавий бирлик Шўро кенгаши»нинг даъвати асосида муборак Шом қўзғолонининг 12 йиллигига бағишлаб ўтказилди. Намойишчилар ўз ҳайқириқларида қўзғолонни давом эттириш ва қарорини қайта тиклаш зарурлигини такрорладилар. Кўтариб чиққан плакатлари орқали «Араб Саид» қишлоғи аҳли билан бирдамликларини изҳор қилиб, қўзғолончилар ва ҳурматли инсонларнинг қамоққа олинишини қораладилар. Намойишларда қилинган маърузаларда қуйидагилар таъкидланди: «Қўзғолон фақат хотира эмас, балки сабот ва фидоийлик ҳамдир. Қўзғолоннинг принципларига риоя қилган ва уни ўз мақсадига олиб боришга ҳаракат қилган инсонларгина қўзғолончи саналади. Жамоий фаолият нусратга олиб боради. То хорижга сотилганларга ва уларнинг гумашталарига қарши чиқилмагунча қўзғолон ҳаракатининг йўлини тўғрилаб бўлмайди».

Роя газетасининг 2023 йил 29 март чоршанба кунги 436-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here