Аббос, унинг гумашталари ҳамда Иордания қироли Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган ўз тил бириктирувларини охирига етказишмоқчи!

253
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аббос, унинг гумашталари ҳамда Иордания қироли Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган ўз тил бириктирувларини охирига етказишмоқчи!

«Ғод» веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 7 муҳаррам, милодий 2021 йил 15 август якшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Якшанба куни Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи жаноблари билан Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ҳусайния қароргоҳидаги учрашувларида, Фаластин масаласи билан боғлиқ воқеалар ривожини ҳамда тинчлик жараёнини илгари суриш учун қилинадиган ҳаракатларни муҳокама қилишди.

Қирол жаноблари учрашув чоғида фаластинлик биродарларнинг одил ва қонуний ҳақ-ҳуқуқлари Иордания томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди.

Унинг таъкидлашича, адолатлик ва кенг қамровли тинчликни амалга ошириш учун халқаро саъй-ҳаракатларни тезлаштириш зарур, бу фаластинлик биродарларга пойтахти Шарқий Қуддус бўладиган ва 1967 йил тўртинчи июндаги ҳудудга асосланган ўз мустақил давлатларини барпо этишларига имкон беради».

Бунга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг саҳифасида қуйидагиларни маълум қилди:

«Бу учрашувлар қирол Абдуллоҳ иккинчининг АҚШ сафаридан қайтганидан сўнг бўлиб ўтмоқда. У президент Жо Байден билан бир неча муҳим масалаларни, шу жумладан, Фаластин масаласини муҳокама қилди. Фаластин президенти Маҳмуд Аббос эса, яқинда АҚШ Марказий Разведка Бьюроси директори билан учрашди. «Қудс нет» Ливаннинг Ахбор саҳифасидан иқтибос келтиришича, ушбу учрашувда асосан уч мавзу, яъни Фаластин режимини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ички вазиятини тартиблаштириш ва тинчлик жараёнини қайта бошлаш ҳақида суҳбатлашилган. Бу учрашувларнинг барчасидан ишларни Американинг икки давлат лойиҳаси доирасида тартиблаштириш кўзланган. Буни қирол Абдуллоҳ ҳам таъкидлади, Маҳмуд Абдуллоҳ ҳам. Аббос қиролнинг АҚШга қилган сафарини юксак баҳолади.

Иордания режими «мудофаа ҳамкорлиги шартномаси», деган нарсани имзолаш билан мамлакатни АҚШга ҳарбий ва хавфсизлик жиҳатидан қўш-қўллаб топширган. Энди бўлса, Америкага Фаластин масаласини бошқариш ва йўқ қилишда ёрдам бериш учун ўртада воситачилик ва ўртакашлик қилмоқчи.

Бундай қилмиш Иордания аҳли зиммасига қирол Абдуллоҳга қарши чиқиб, уни тахтдан ағдариш ва ўз армияларини атиги бир чақирим наридаги Фаластинни озод этиш сари ҳаракатга келтириш вазифасини юклайди.

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here