Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

2138
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида бутун оламни кутиб турган нарсани таърифлашга тил ожиз. Аллоҳнинг нусрати билан ҳамда У зотнинг ваъдаси ва Росулуллоҳ ﷺнинг башоратлари асосида барпо бўладиган давлатдан сиз нималарни кутасиз? Бундай давлатнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати бўлишини кутасиз, тўғрими? Шунингдек, ундай давлатда Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алиларга эгизак бўлган кишилар ҳукм юритишини, уларнинг атрофида Талҳа, Зубайр, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Саид ибн Зубайр, Абу Убайда ибн Жарроҳ каби кишилари бўлишини… Холид ибн Валид, Қаъқо ибн Амр, Абу Дажона, Салоҳиддин, Қутз каби қўмондонлардек қўмондонлари бўлишини кутасиз, шундай эмасми?

Дарҳақиқат, Халифалик шундай давлатки, у тўрт Абодиланинг (Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр ва Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуларнинг) ва улар каби буюк саҳобаларнинг сийратини қайтаради ҳамда Қатода, Мужоҳид, Саддий, Нахаий, Шаъбий, Жаъфар Содиқ, Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий, Ибн Ҳанбал сингари раббоний уламолари бўлади…

Халифалик шундай давлатки, унда жазо-ҳадлари ижро этилади, ўлжалар тақсимланади, йўллар хавфсизлиги таъминланади, ор-номуслар ҳимояланади…

Халифалик шундай давлатки, унда душманга қарши жанг қилинади, Уммат ҳайбати муҳофаза этилади, ҳақиқий ривожланиш, илмий тараққиёт, фикрий ва ахлоқий юксалиш юзага келиб, давлат юксакликдан олийликка кўтарилишга тинимсиз ҳаракат қилади…

Халифалик шундай давлатки, биноларни энг юқори шаръий ва муҳандислик стандардларига мувофиқ қуради ҳамда офатларга, пандемияларга доим тайёр туради, ҳатто бу каби офатларга дуч келган бошқа давлатларга ҳам ёрдам кўрсатади. Масалан: Ҳудайбия сулҳига амал қилинаётган муддатда Қурайшда вабо тарқалади. Шунда Муҳаммад ﷺ Маккадаги мушриклар каттаси Абу Суфёнга буғдой сотиб олиши ва Қурайш камбағалларига тақсимласиши учун 500 динор жўнатадилар…

Халифалик шундай давлатки, душманга таҳдид солиш ва Исломни оламга олиб чиқиш йўлидаги ғовларни парчалаш учун бор имкониятини сарфлаб, куч-қудрат ва ҳарбий тайёргарлик кўради, бу билан бир ойлик масофадан душман юрагига қўрқув солади…

Халифалик шундай давлатки, у инсонларни жаннатга бошлайдиган, бор кучини сарфлаб уларни дўзахдан узоқлаштирадиган, халқдан солиқ йиғувчи эмас, уларга ғамхўрлик улашадиган давлат бўлади… Унда халққа ғамхўрлик қилишда камчиликка йўл қўйса Амийри йиғлайдиган ва Аллоҳнинг олдида юзи ёруғ бўлиши учун ўзи билан одамлар ўртасида ақд келишув тузадиган ва бу келишувни қабрига ўзи билан бирга кўмишларини васият қиладиган амирул мўминлар бўлади…

Халифалик шундай давлатки, унинг Аллоҳ йўлида кирган жангларда устидаги чанг-тупроқни тўплаб, замзам сувига аралаштирадиган ва ундан гувала қилиб, ўлгандан кейин уни қабрда боши остига қўйишни васият қиладиган, чунки фи сабилиллаҳ жиҳоднинг ғубори жаҳаннам оташи билан ҳаргиз қўшилмайди, дея эътиқод қиладиган жиҳод амирлари бўлади…

Халифалик шундай давлатки, Аллоҳ йўлида қилган жангларига ҳамда саркаш кофирларнинг калласини узиб келганига гувоҳлик бериши учун қиличини ўлганидан кейин қабрига бирга қўйишиларини васият қиладиган мужоҳидлари бўлади.

Роя газетасининг 2023 йил 15 март чоршанба кунги 434-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here