Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаш Аллоҳнинг душманлари буйруғини қабул қилиш билан эмас, балки Аллоҳнинг амрини қабул қилиш билан бўлади!

244
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаш Аллоҳнинг душманлари буйруғини қабул қилиш билан эмас, балки Аллоҳнинг амрини қабул қилиш билан бўлади!

Доктор Муҳаммад Ҳивроний

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти

марказий алоқалар қўмитаси аъзоси

Ислом Умматини бошқа умматлардан мумтоз ягона қилган нарса – бу ақидадир. Бу ақидадан шариат аҳкомлари ва турли ҳаёт тузумлари балқиб чиққан. Халифаликда гавдаланувчи сиёсий тузум ҳам шу ақидадан келиб чиққан. Шунингдек, ушбу кўҳна Уммат ўзи ташкил топгандан бошлаб, то яҳудий Мустафо Камол ва унинг ортида турган ўтган аср бошларидаги фаол кофир давлатлари қўли билан Халифалик ағдарилгунига қадар ўша асосда тобланиб шаклланган тузумлар ҳам, барчаси ақидадан келиб чиққан.

Халифалик ағдарилгандан бошлаб, Уммат бўлиниш, хорлик ва ихтилофда яшамоқда, душманлари уни истаганича манипуляция қиляпти… Уммат эса ўзининг бундай аламли ҳолатидан қутулишга интиқ. Шунинг учун ҳам ўзингиз гувоҳ бўлаётганингиздек, уни айни аччиқ воқелигидан қутқаришга ким ҳаракат қилаётган бўлса, уларнинг барчасидан жуда хурсанд, бор имкони билан уларни қўллаб-қувватламоқда, бунинг учун молу жонини ҳам аямаяпти… Бироқ, натижа аввалгидан ҳам кўпроқ умидсизлик, кўпроқ алам ва янада даҳшатли тартибсизликка олиб келяпти!

Аллоҳ Азза ва Жалланинг

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللهِ جَمِيعاً وَلَا تَفَرَّقُوا

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг ва бўлинманг»                    [Оли Имрон 103]

деган каломи Умматнинг бирлигини тартиблаштирувчи асосдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Умматга

وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ

«Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз бир Умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз»                                                                               [Мўминун 52]

дея ягона Уммат сифатини берди.

Аммо Уммат то Аллоҳнинг арқонини ҳақиқий равишда маҳкам ушламагунча талаб этилган тўғри бирлашиш асло амалга ошмайди. Аввалги оятдаги «جَمِيعاً барчангиз» сўзи ҳақиқий маънога эга: Аллоҳнинг амри остига бирлашиш ушбу Уммат фарзандларидан ҳар бирига қилинган буйруқ бўлиб, ҳаммани ўз ичига олаётганига далолат қилади. Агар баъзи кимсалар бўйин товлаб, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашни бузсалар, улар озчиликни ташкил этсалар ҳам, улкан бузғунчиликка эшик очган бўлишади. Чунки ушбу бузилиш бир киши тарафидан бўлган тақдирда ҳам Умматнинг ҳалокатига муқаддима бўлади. Шунинг учун арқонни бир неча кишининг ушлашининг ўзи етмайди, ҳамма биргаликда маҳкам ушламоғи даркор.

Бироқ, Уммат бирлашишга муҳтож бўлиб, шунга интилар экан, душманлари айни интилиш ҳаракатини адаштириб, бундан ўз мақсад ва режаларини амалга оширишда фойдаланишди… Уларнинг мақсад ва режалари эса Умматни хору зор ва бўлинган аҳволда қолдиришдир. Чунки Уммат шундай қолса, унинг бойликларини талаш ҳамда кечаю кундуз орзу қилаётган улуғлигига қайтиши ва ривожланишига қарши курашиш душман учун осонлашади.

Зотан, ўзига «واعتصموا Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг) оятини шиор қилган «Ислом Конференцияси Ташкилоти» ҳам мустамлакачи кофирнинг буйруғи билан тузилган бўлиб, кейинчалик унинг номи «Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти» номига ўзгартирилган. Араб давлатлари Лигаси ҳам кофир буйруғи билан худди шундай тузилган. Бу каби ташкилотлар Умматнинг бўлиниши ва қолоқлашишини янада зиёдалаштиришдан бошқа нарсага ярамади. Чунки уларнинг барчаси Умматни битта Халифалик давлати соясида ҳақиқий бирлашиш сари ҳаракатланишидан адаштириш мақсадида тузилди.

Фаластин Озодлик Ташкилоти ҳам Уммат душманларининг Фаластин масаласини йўқ қилиш мақсадидаги буйруғи билан тузилди. У Фаластинни озод этиш учун тузилмади. Аксинча, унга хиёнат қилишни ҳамда яҳудий вужудини тан олиб, бу вужуд учун Фаластин ерларининг аксар қисмидан воз кечишни имзолайдиган ягона вакил ташкилотга айланди.

Фаластиндаги фракцияларни бирлаштириш чақириқлари ҳам шу нуқтаи назардан келиб чиқди. Мақсад мутлақо аниқ. У ҳам бўлса, Фаластиндаги аҳлимизни тис чўктириб, «бирлашиш» ниқоби остида яҳудийлар бошқарувига рози қилиш ҳамда Фаластин, шу жумладан Қуддус масаласига қонунийлик тусини бериш, сўнг бира тўла йўққа чиқариш.

Шом аҳли қўзғолонида ҳам худди шундай бўлганига гувоҳ бўлдик. Зеро, ушбу қўзғолон энг мустабид ва қонхўр режимга қарши бошланиб, халқ режимнинг нуфузини катта шаҳарларнинг хавфсизлик кварталларига чеклаб қўя олди. Бироқ ушбу Умматга қарши пайт пойлаган душманнинг мутасаддилигида жангчилар билан қўзғолончиларни рота ва армияларга тўплаш даъвоси билан ҳолат бутунлай тескарига ўзгарди. Оқибатда режим кучга тўлиб, қўзғолон уч минтақага чекланиб қолди. Бу минтақалар тақдирлари Остона ва Сочи шартномалари орқали белгиланмоқда. Зоҳирда гуруҳлар томонидан бошқарилаётган бўлиб кўринса-да, аслида «кафил» Туркия ҳар бир жангчи гуруҳни ўз назорати остига олиб олган.

Турк режимининг айни жангчи гуруҳларни қонхўр режим билан яраштиришга ҳаракат қилаётгани тўғрисидаги баёноти бир сценарий бўлиб, худди Фаластин Озодлик Ташкилоти билан бўлган сценарийга ўхшади. Вақти-вақти билан «бирлашиш», тўғрисидаги овозлар кўтарилиб, мазкур «واعتصموا» шиори остида бўлиб ўтди… Униси битта ҳарбий кенгаш доирасида бирлашишга чақирса, яна бошқаси битта ҳукумат маъмурияти остида бирлашишга чақирди. Аммо бу чақириқлардаги асл мақсад Шом аҳли учун яққол маълум эди: уларнинг қўзғолонини тиз чўктириш ва йўқ қилиш ҳамда одамларни миллионлаб шаҳидларга, ярадорларга ва қочқинларга айлантирганларидан сўнг қайта 2011 йилдан олдинги аҳволга – агар ундан ҳам баттар аҳволга бўлмаса – қайтариш.

Бас, Шом аҳли бундай чақириқлардан эҳтиёт бўлсинлар. Чунки улар сирти ҳақ, ичи ботил бўлмиш заҳри қотил чақириқлардир. Унутмасинлар, бутун Умматдан, хусусан Шом аҳлидан талаб этилган бирлашиш донорлар арқонини ушлаш ҳам, бошқа бирор арқонни ушлаш эмас, балки фақат Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлаш билан бўлади. Токи, ушбу бирлашиш аниқ мазмунга эга бўлмаган ялтироқ шиорлар билан бўлмасин, балки Аллоҳнинг шариатидан ишлаб чиқилган ва Умматнинг ақидасидан балқиб чиққан кенг миқёсли очиқ лойиҳани маҳкам ушламоқ ва унинг атрофига йиғилмоқ билан бўлсин.

Тўғри бирлашиш ва Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлаш мана шу бўлиб, у Умматнинг пароканда энергияларини бирлаштириб, ўзини очиқ нусрат сари етаклайди. Зеро, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлаш мусулмонлар олдидаги танлов эмас, балки уларга буюрилган фарздир. Зотан, мустамлакачи кофир мусулмон юртларга киришда Уммат танасига ўрнатган мана шу бўлиниш кўпригидан фойдаланиб, шу орқали ҳукмрон бўлишга муваффақ бўлди.

Аллоҳ Азза ва Жалла ушбу Умматни бўлинишдан ва унинг сабабларидан қайтарди. Чунки Умматни заволга олиб бориш йўли мана шу бўлинишдир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَلَا تَنَـازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيـحُكُمْ﴾

«Ва (ўзаро) низолашмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур»         [Анфол 46]

Оятдаги низолашиш ихтилоф бўлиб, бўлинишнинг бошланишидир.

Аллоҳ Азза ва Жалла бизни яхшилик ва тақвода ҳамкорлик қилишга буюрди, гуноҳ ва душманликда ҳамкорлик қилишдан қайтарди.

Шунинг учун шуни онгли равишда очиқ тушуниб олайликки, бирлашишга қилинаётган барча чақириқлар ҳам мақтовга лойиқ ва талаб қилинган чақириқ эмас. Балки талаб қилинган нарса ақидамиздан балқиб чиққан аниқ тиниқ лойиҳа атрофида бирлашишдир. Бу Уммат имкониятларини барча қатлами билан қўшиб тўплаб, саъй-ҳаракатини Аллоҳ Азза ва Жалла рози бўладиган ишга бирлаштирадиган, қонхўр режимни ағдариб, Ислом бошқарувини барпо этишга йўллайдиган лойиҳадир.

Буни амалга оширишнинг ягона йўли анави тил бириктирувчилар ва қўзғолонимизни манипуляция қилаётганларнинг қўлларини қирқиб ташлаш ва муайян-аниқ лойиҳага эга ростгўй-холис сиёсий етакчига эргашиш бўлиб, бу йўлда ғоямиз ва ўзгармас мақсадимизга етиш сари шахдам қадам ташламоғимиз даркор.

Ҳизб ут-Таҳрир – Уммат ундан ҳар доим гувоҳи бўлганидек – ўз аҳлини асло алдамайдиган етакчи бўлиб давом этмоқда. У Уммат учун буюк Ислом лойиҳасини тайёрлаб қўйган ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш учун Уммат билан биргаликда фаолият олиб бормоқда. Умматдан бирдан-бир талаб қилинган нарса Ҳизбга қўл бериб, уни ўзига етакчи қилиб, у билан бирга юришидир, холос. Токи, шу билан Уммат бирлашсин ҳамда куч-қудратининг, улуғлигининг, халос бўлишининг ва икки дунё бахтига ноил бўлишининг рамзи бўлмиш давлати барпо бўлсин.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾

«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади»                                                                        [Муҳаммад 7]

Роя газетасининг 2022 йил 9 ноябр чоршанба кунги 416-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here