Жазоир устида Британия-Франция рақобати

57
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жазоир устида Британия-Франция рақобати

Устоз Солиҳ Абдурроҳим

Ҳозирда икки мустамлакачи давлат (Британия ва Франция) ўртасида асосий йирик масалалар борасида, Жазоирнинг бойлик-имкониятларини назорат қилиш ва унинг сиёсатини, айниқса ташқи сиёсатини шакллантиришда ўзаро ҳамфикрлик ва мувофиқлашув борлиги кузатувчининг назаридан четда қолаётгани йўқ, албатта. Бироқ бу нарса маҳаллий қўғирчоқлар ўртасида – айниқса, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб олганидан сўнг – рақобат кетмаётганини англатмайди. Бу рақобат ҳар қандай бекатга келганда ҳокимиятдаги қанотлар ўртасида манфаат ва нуфуз учун шиддатли курашга айланиши мумкин. Бу рақобат нафақат Жазоирда, балки бутун Шимолий Африка давлатларида ҳам мавжуд. Бироқ аслида, бу қўғирчоқ малайлар ўртасидаги курашдан нарига ўтмайди ва унда бир-бирини бутунлай йўқ қилиш кураши мавжуд эмас. Чунки Европанинг бу тобе ва итоатгўй режимларга бўлган мустамлакачилик нуфузи чуқур ва узоқ тарихга эга. Гап шундаки, бу кураш маълум бир мақсадга эришиш учун давлатлар у орқали бошқариладиган ўйиннинг бир қисмидир. Бу кураш бир қанча мақсадларда амалга оширилади. Биринчи: айни тобе давлатлардаги барқарорлик даражаси Британия билан Франциянинг мақсад ва манфаатлари доирасида, давр ва шароит талабларига мувофиқ турли даражада назорат қилиш учун. Бунинг учун бу мамлакатлар улардаги тобе итоатгўй режимлар орқали регионал сиёсатда, хавфсизлик ва ҳарбий масалаларда, ҳатто оммавий ахборот воситлари соҳасида бўйсундирилади. Иккинчи: ичкаридаги муаммоларга қарши туриш ҳамда вазият таназзул ва емирилиш ҳолатига келгани сари, эҳтимолли халқ қўзғолонини жиловлаб, оловини ўчириш мақсадида. Чунки бундай ҳолатлар вақти-вақти билан табиий суратда такрорланиб туради ва бунга халқларни темир қўллар билан бошқариш, бостириш, четлатиш, бойликларини талон-торож қилиш ва зулму зўравонлик билан бошқариш сабабдир. Бу борада Европа давлатларининг ўзаро келишиб олганини айтмаса ҳам бўлади. Учинчи: Манфаатларни таъминлаш. Уларнинг асосийлари қуйидагича:

  • Ушбу мазлум заиф давлатлар халқларини тубан ватанпарварлик зиндонига қамаб, Исломга яна ҳокимият даражасида қайтиш билан уйғониш ва озод бўлишларига йўл қўймаслик. Бу барча мусулмон ўлкалари тепасидаги пасткаш ҳукмдорларнинг ўз хўжайинлари учун ўйнаб бераётган ролларида ўз ифодасини топмоқда.
  • Ушбу юртлардаги барча ер ости ва усти бойликларни талаш ҳамда уларнинг ички даромадларини ҳам тортиб олиш учун улар билан миллиардлаб долларлик қурол-яроғ ва озиқ-овқат шартномаларини имзолаш. Албатта, бу «қашшоқ ва мазлум» давлатларнинг ички даромадларини талон-тарож қилиш усуллари хилма-хил ва сон саноқсиздир. Ҳамкорлик ниқоби остида берилган кредитлар ва тақдим этилган лойиҳалар шулар сирасига киради.
  • Европа ва бутун Ғарб давлатларининг ушбу тобе давлатларга сармоя ётқизишларига, ўзларининг турли товар ва маҳсулотлари учун тобе давлатлар бозорларини эгаллашларига, жуда қиммат нархларда ўз техника ва материалларини етказиб беришларига имконият яратиш.
  • Тобе давлатларнинг барча соҳалардаги арзон ишчи кучини, айниқса ёшлар кучини Европа ва бутун Ғарб давлатларига кўчириш, айниқса, олимлар, зиёлилар ва ўқитувчилар дохил қобилиятли ва маҳоратли мия соҳибларини жалб қилиш.
  • Сиёсий фаолларни – малай режимлар билан сиёсий курашдан узоқлашишлари ва зарарсизлантирилиши учун – Европа ва бутун Ғарб давлатларига жалб қилиш. Шу орқали ҳукмдорлар тахтини мустаҳкамлаб, юртни таназзул ва зиёнга киритиш, ушбу фаолларни келажакда, хусусан қўзғолонлар давомида ёки ундан кейинги келажакдаги ролларга тайёрлаш ва шунга лаёқатли фаолларга айлантириш.

Шимолий Африка, хусусан Жазоир қуйидаги ишларда улкан аҳамиятга моликдир:

  • Европаликларнинг ўзлари тарафидан заифлаштирилган ва талон-торож этилган Африка давлатларидан Европага бўлаётган иммиграцияни тўхтатиш.
  • Ушбу заиф давлатларнинг халқаро ва минтақавий ролини фаоллаштириш орқали улардан халқаро курашда сиёсий, ҳарбий, хавфсизлик ҳамда дипломатия ва ахборот соҳасида фойдаланиш. Токи, халқаро муаммолар бўлаётган ва хусусан Африка қитъаси бойликлари устида халқаро курашлар кетаётган бир пайтда, ҳамкорлик орқали эски мустамлакачиликнинг вазияти мустаҳкамланиб, янги мустамлакачиликнинг йўли кесилсин.

Британия билан Франциянинг манфаат ва фойдаларидан айримлари мана шулар. Бу икки мустамлакачи давлат ушбу бой ва бепоён мусулмон юртларининг бир қисмида айни манфаат ва фойдаларини Исломий Халифалик давлати йўқ бўлган бир пайтда ҳимоя қилиб келишяпти. Чунки Халифалик уларнинг бундай жиноятларни содир этишларига йўл қўймас эди. Шунинг учун ҳам, Халифалик давлати барпо этилишини олдини олиш ёки кечиктириш европалик, умуман ғарблик капиталистларнинг энг катта манфаатларидан ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Шимолий Африка, шу жумладан Жазоирнинг ишлари ушбу ролларни бажариш учун ўнлаб йиллардан бери малай ҳукмдорлар томонидан бошқарилиб келяпти. Бу иш халқнинг баъзи қатламини бошқасига қарши қўйиш билан, мусулмонларнинг нафақат моллари, ҳатто қону жонлари эвазига ва албатта минтақани қўлларидан ушлаб келаётган европалик мустамлакачилар ўртасидаги улкан келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Баъзан кузатувчининг кўзига ушбу маҳаллий кучлар ўртасидаги рақобат бир-бирини бутунлай йўқ қилиш кураши даражасига етаётганга ўхшаб кўринади. Бироқ аслида бу даражага жуда камдан-кам етади ва суякларни синдириш даражасига мутлақо етмайди. Чунки Франция учун Британиянинг маккорлиги ва минтақа ишларини юритиб, халқаро даражадаги муаммоларга қарши курашга қодирлиги керак. Британия учун ҳам Франциянинг хизмат кўрсатиши керак, ўз мақсадларига эришиш ва минтақадаги нуфузини мустаҳкамлашда ундан куч олади ҳамда кўплаб давлатларга қарши курашда уни биринчи линияга қўйиш билан фойдаланади. Ҳатто майдонда Британия бутунлай ўз изини кўрсатмаган ҳолда, Франциянинг оёқ излари билан иш олиб боради!

Франция маъмурият, маданият, таълим сектори каби Жазоир давлатининг барча соҳадаги бўғинларини ҳис этиб, кўра олади. Ҳатто армияда ҳам қўзғолон вақтида ҳарбийлар орасига ўз одамларини суққани учун, ўзининг малайлари, тобелари ва мияси заҳарланган кимсалари орқали таъсир кучига эга… Яъни Франциянинг Жазоирдаги нуфузи яширин эмас, очиқ. Аммо Британия минтақада яширин равишда мавжуд, ҳатто мавжудлигини кўз билан кўриб бўлмайди. Чунки Британиянинг сиёсати Америкага қарши унинг ҳар бир минтақадаги, айниқса, мусулмон юртларидаги нуфузига тўғридан-тўғри қарши курашмасликдан иборат ва бу сиёсати ўнлаб йиллардан буён, аниқроғи, эллигинчи йиллар бошида Америка ундан бу юртларни тортиб олишга қарор қилгандан бери шундай давом этмоқда. Бу эса, Британиянинг халқаро ва минтақавий масалаларда Америка билан зоҳиран бирга ҳаракат қилаётганини, аммо ақлли услублар ва яширин йўллар билан иш олиб бораётганини англатади. Мисол учун, Британия Жазоирдаги сиёсий кучлардан ҳамда Қатар ва Амирликлар каби минтақавий томонлардан фойдаланади ва ўз мақсад ва эҳтиёжларига қараб, уларга муҳим вазифалар юклайди. Қатардек кичик бир давлатга сиёсат, маданият, ахборот, ҳатто спорт соҳаларида инглизлар фойдасига хизмат қилувчи вазифалар юкланаётгани кузатувчига сир эмас. Мудом, Британия Ливия ва Жазоир каби Шимолий Африка давлатларида ўз нуфузини сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган экан, Амирликлардек кичик бир давлатнинг роли айни давлатлар режимларини, ҳатто Яман каби давлатлар режимларини мустаҳкамлаш ва сиёсий, ҳарбий, хавфсизлик, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат. Хусусан, кризислар, сиёсий ёки хавфсизлик курашлари ва бўғинларда ўзгаришлар бўлаётган бир пайтда шундай. Шунингдек, портларни бошқариш соҳасида, юртда кенг истеъмол қилинувчи тамаки ишлаб чиқариш ва сотишда, қурилиш ва реконструкция соҳасида, Германиядан ҳарбий техника, машиналар ва бошқа нарсалар олиб кириш бўйича тузилган битимларда ҳам (воситачи сифатида) унинг иштирок этиши сир эмас.

Британиянинг яна бир сиёсати Франциядан фойдаланишдир. Бунинг учун Францияни Шимолий Африка ва асосан Жазоирдаги аксар муаммоларда кураш майдонига чиқариб қўяди. Мақсад, Британиянинг ўзи Америка билан халқаро даражада бевосита тўқнашувга келмасин. Яна бир мақсад, минтақа аҳлини чалғитиш ҳамда сиёсий ва фикрий қоронғиликка, чакалакзорга тиқиш билан адаштириш ҳамдирки, яқиндан диққат билан кузатмаган кишига нима бўлаётганини тушуниш амри маҳол бўлади.

Эй мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир сизни ўзи фаолият қилаётган давлатни барпо этиш учун мукаммал аниқ-тиниқ ўзгартириш йўлида бирга фаолият қилишга даъват этади. Бу оддий давлат эмас. Балки ҳикматини билувчи ва ҳар нарсадан хабардор Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло хоҳлаган давлатдир… Яъни Аллоҳ Субҳанаҳу ер юзида нафақат мусулмонларга, балки инсониятга ваъда қилган халифа қилиш моҳиятини ифодалайдиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликда гавдаланадиган давлатдир.

Роя газетасининг 2022 йил 9 ноябр чоршанба кунги 416-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here