Дунёдаги соғликни сақлаш воқеъси

339
0

Бугунги кундаги соғлиқни сақлаш воқеъси ҳамда Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлаш асослари ва унинг мақсадлари

           Дунёдаги соғликни сақлаш воқеъси

  Бугунги кунда инсоният амалларни ахлоқий, руҳий ва инсоний қийматлардан ажратиб ташлаган хазоратларга мубтало бўлди. Бу хазоратлар бутун оламни фойда келтирувчи моддий қийматларни рўёбга чиқариш атрофида гирди капалак бўлиб айланадиган аҳволга олиб келди. Динни ҳаётдан ажратишдан иборат капиталистик ақиданинг тарқалиши натижасида еру-кўкни бузуқлик босиб кетди. Оқибатда, бу бузуқлик инсонларнинг бадан соғлигига, психологик ва жамоий соғлигига путур етказди. Ҳар ҳил касалликлар пайо бўлди. Фармацевтика ва дори-дармон саноатини, эмлаш масканларини монополия ва фасод эгаллаб олди. Инсонлар ўзларига лойик бўлган тўғри, соғлом овқатланиш масканларидан маҳрум этилдилар. Соғлиқларига зарар етказмайдиган соғлом турар жойлардан мосуво бўлдилар. Касалликларнинг ёйилишига ва уларнинг кўпайишига хисса қўшадиган омиллар тарқалиб кетди. Касалликлардан сақланиш имкониятлари фақат бой давлат ва бой шахсларга чекланиб қолди. Камбағаллар эса бу имкониятлардан маҳрум қолди. Соғлиқни сақлаш тизимлари – ҳатто, энг юкори даражадаги хизмат кўрсатиш даражасини даъво килаётган давлатларда ҳам –  аҳолининг ҳамма табақасига ёппа хизмат кўрсатишга ярамади. Негаки, соғлиқни таъминлаш тизимлари фойдага чекланган. Бу тизимлар барчанинг соғлигини сақлашни таъминлашдан ожиз. Улар фақат ким маблағ тўласа, унинг тўлаган маблағига қараб, хизмат кўрсатадилар. Маблағи йўқ одам соғлиқни сақлаш хизматларидан албатта маҳрум бўлади. Бунга қўшимча, соғлиқни сақлаш устида турган мутасадди давлат ва капиталистик муассасалар бутун эътиборини инсон ҳаётини сақлаб қолишга умуман алоқаси бўлмаган, мўмайгина даромад келтирувчи дори-дамон саноатига ва соғлиқни сақлашнинг моддий бойлик келтирувчи хизматларига қаратадилар. Уларнинг бу ишлари бой давлатларнинг ва бой шахсларнинг шахсий бойлигини орттиришга хизмат қилади, холос. Касаллик ва ваболар тарқалаётган қашшоқ давлатларга эса, хоссатан, уларнинг бу касалликларини даволаш учун дори-дармонлар ишлаб чиқаришга алоқадор илмий баҳслар томонидан ҳеч қандай эътибор қаратилмайди. Чунки бундан наҳанг капиталистларнинг очкўзликларини қондирадиган ҳеч қандай моддий манфаат чиқмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here