НЕГА РАҲБАР ТАНЛАШДА АДАШЯПМИЗ (4)

531
0

بسم الله الرحمن الرحيم

НЕГА РАҲБАР ТАНЛАШДА АДАШЯПМИЗ (4)

Биз аввалги бўлимларда ҳаётимиздаги мункар(бузуқ) кўринишларга бир неча мисолларни ва уларнинг ечиш услубларини келтирдик. Бизни фикрга қўшилганларга ҳеч қандай узр қолмади. Фақат воқеъликни тўғрилаш учун жиддий ҳаракат қилишимиздан бошқа йўл йўқ. Чунки мункарга рози бўлиш куфр, жим туриш эса фосиқликдир. Жим туриш учун шаръий узр керак, ундай узр эса мавжуд эмас. Бу фикр имом Муслим Абу Саъийд ал-Худрийдан ривоят қилган ҳадисдаги Расулуллоҳ (с.а.в)нинг сўзларидан олинган: «Сизлардан кимики мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Бунга қудрати етмаса, тили билан ўзгартирсин. Бунга ҳам қудрати етмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу эса иймоннинг энг заифидир». Мункарларга рози бўлиб туриш асло мумкин эмас. “Сарой имомлари”ни, “шайҳулисломлар”ни гапига қулоқ солиб, жим туриш мутлақо жоиз эмас. Умму Салама Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қилди: Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Сизларга жуда кўп амирлар бошлиқ қилинади. Сизлар(уларнинг ишлардан айримларини)  маъруф(ишлигини), (айримларини) мункар ишлигини биласизлар. Кимки (мункар ишларини) ёқтирмаса халос бўлади. Кимки инкор этса нажот топади. Лекин кимки рози бўлиб эргашса…», яъни кимки мункар ишни кўрса уни ўзгартирсин. Уни ўзгартиришга қудрати етмаса ҳам қалби билан инкор этса, нажот топур. Лекин кимки уларнинг ношаръий ишларига рози бўлса ва эргашса, яъни жим турса, ўзгартириш учун ҳаракат қилмаса халос бўлмас ва нажот ҳам топмас. Муслим Нофеъдан, Нофеъ Ибн Умардан, Ибн Умар Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: «Мусулмон киши модомики гуноҳ ишга буюрилмас экан, у ёқтирган ва ёқтирмаган ишларида имомга қулоқ солиб, итоат қилиши вожибдир. Агар гуноҳ ишга буюрилса, қулоқ солиб итоат қилиши мутлақо жоиз эмас».

Рози бўлиб, шу ҳолда давом этишимиз Аллоҳ Таолонинг лаънатига ва ғазабига дучор бўлишимизга сабаб бўлади, Аллоҳ сақласин. Зотан, Расулуллоҳ(с.а.в)  Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в)  ушбу оятни тиловат қилдилар:

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ ۩ كَانُوا لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ۩ تَرَى كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ ۩ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

– „Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни  дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81]

Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».

Маъруф ишга буюриш ва мункар ишдан қайтариш Аллоҳ мусулмонларга вожиб қилган ишлардан бири ҳисобланади ва буни жамоат бўлиб амалга ошириш керак.  Аллоҳ Таоло деди:

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ

Сизлардан эзгуликка (Исломга) даъват этадиган, маъруф ишга буюрадиган вамункар ишдан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин”   [3:104]

Кимики бу Ояти Каримани тушуниб, уни амалга ошириш учун киришган бўлса ва мункарни ўзгартириш учун бор кучини сарифлашликка бел боғлаган онгли, фидоий мусулмунмонлар билан бирлашиб, ўзларидан бир бошлиққа итоат қилишган ҳолларида ишларни амалга ошириш масадида жамоат бўлишган бўлса, ушбу Оятга амал қилинган ҳисобланади. Лекин мункарни ўзгартириш учун жиддий ҳаракат қилишлари лозим, фақатгина унга аъзо бўлиб олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Номигагина ўша жамоатга аъзо бўлиб олиш, таъбир жоиз бўлса, Афандини чизиқ босишидан бўлади. Афанди ва оиласини қароқчилар йўлда тусиб олиб, бор-йўғини талон-тарож қилиб, сўнг аёли ва фарзандларини хақоратлашни, обрўларига тажовуз қилишни бошлабди. Бундан Афандини ғазабланганини кўрган қароқчилар бир “чизиқ” чизиб, шундан ўтсанг сени ўлдирамиз деб, “чизиқ” ташқарисида қолдиришибти. Кейин аёлига, қизларига ҳатто ўғилларига ҳам тажовуз қилишибти. Қароқчилар кетгандан кейин аёли “сиз ҳам эркакмисиз, шунчалик қилиб юборса ҳам тамошабин бўлиб туравердингиз” деганда, “хотин! ҳафа бўлма, мен ҳам қароқчиларни бопладим, уларга билдирмасдан бир неча бор чизиқни босиб ўтдим” деган экан. Шунга ўҳшаб, “биз фаолияти ман қилинган ҳизбнинг аъзосимиз” деб мустамлакачининг малайлари қўйган «чизиқ»ни босиб қўйиб, ўзимизни қачонгача “қаҳрамон” санаб юрамиз?! Ахир ҳамма нарсамизга ҳужайин бўлиб олгани етмаганидек, қизларимизнинг рўмолларигача осилишмоқда. Кундан кунга бузуқликларнинг ҳилма-ҳилларини ривожлантиришяпти. Фарзандларимизни мактабданоқ бузғунчиликларга одатлантиришиб, шу ҳақида дарслар ўтишни режалаштишларига наҳот тамошабин бўлиб тураверсак?! Бу хоин раҳбарлар ўзларини, бизнесларини ўйлашади, мустамлакачиларнинг мақсадларини амалга ошириб беришади, халос. Ислом ва мусулмонларни кандай аҳволга тушиб бораётганини, жамиятни келажак авлодга кандай аҳволда қолдираётганимиз ҳаёлларига ҳам келтиришмайди. Буларни ўнглаш учун биз ҳаракат қилмасак қачон ўнгланади?! (давоми бор).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here