Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти «Шарқий Туркистондан асло воз кечмаймиз!» номли норозилик намойишларини ўтказди

40
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти «Шарқий Туркистондан асло воз кечмаймиз!» номли норозилик намойишларини ўтказди

Хитойдаги йиртқич режим ўнлаб йиллар олдин босиб олган Шарқий Туркистонда ҳамон қатли ом ва ваҳшийликларни содир этмоқда. Миллионлаб уйғур мусулмонларини «қайта тарбиялаш» ниқоби остида қамоқ лагерларига ташлаб, қийноқларга солиб келди. У Шарқий Туркистон мусулмонларини Исломларидан қайтариш мақсадида мана шу қийноқларни давом эттираётган бўлса, исломий юртлардаги тентак малай ҳукмдорлар бу ишда унга далда бўлишмоқда. Бу сафар эса, жинояткор коммунист Хитой режими хусусан Гулжа шаҳридаги уйғур мусулмонларига қарши навбатдаги жиноятларини содир этмоқда. Яъни «коронавирус тарқалишини олдини олиш», деган нарсани баҳона қилиб, уларни уйларига қамаб, эшиклари ташқарисидан беркитиб ташлади. Ушбу ҳудуддан олинган видеолавҳаларда хабар қилинишича, озиқ-овқат ва дори-дармон каби асосий эҳтиёжларини қондиришдан ман қилинган шахслар очликка маҳкум бўлмоқда, ҳатто баъзиларининг гўдаклари очликдан хушидан кетиб, ҳалок бўляпти!

Мана шуларнинг барчаси қаршисида Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти ҳижрий 1444 йил 20 сафар, милодий 2022 йил 16 сентябр жума куни – Истанбулдаги Муҳаммад Фотиҳ жомесида ва Анқара шаҳридаги Ҳожи Байрам жомесида – иккита норозилик намойиши ўтказди. Намойишлар Хитой режими содир этаётган даҳшатли репрессиялар қаршисида Шарқий Туркистондаги мусулмон биродарларимизга ёрдам беришга қаратилди. Хусусан Туркиядаги ҳукмдорлардан ҳамда бутун исломий юртлардаги ҳукмдорлардан сукут сақлашни бас қилиб, Шарқий Туркистондаги мусулмон биродарларига ёрдам бериш талаб қилинди.

Роя газетасининг 2022 йил 28 сентябр чоршанба кунги 410-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here