Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг Фаластиндаги аъзолари аккаунтларини блоклаш билан босқинчилар ва мусутамлакачиларга ёрдам бермоқда

36
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг Фаластиндаги аъзолари аккаунтларини блоклаш билан босқинчилар ва мусутамлакачиларга ёрдам бермоқда

Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин маъмурияти матбуот бўлими саҳифасини, «Қуддус Шарифдан нидолар» саҳифасини ва мусулмонларни динларига амал қилишга, Умматлари томонига ўтишга даъват қилувчи бошқа бир қанча саҳифа ва аккаунтларни блоклаб қўйди.

Бу саҳифа ва аккаунтлар одамларни ҳидоятга чақирадиган, онгларини очадиган ҳамда мустамлакачиларнинг бузғунчилик тарқатиш ва одамларни динларидан узоқлаштиришга қаратилган ёвуз режаларига Умматни рози бўлмасликка чақирадиган нурли минбарлардир. Уларнинг бу ёвуз режалари шунингдек, босқинчи яҳудийларнинг ўз мақсадларини рўёбга чиқаришга, уй-жойлар қурилишини мустаҳкамлашга, Ақсони тақсимлашга, ҳатто – қодир бўлишса – уни вайрон қилишга қаратилган. Токи, Уммат Ғарбнинг мустамлакачилик оловида ҳамиша жизғинак бўлиб қолсин, мустамлакачилар кишанидан озод бўлолмай, эзгулик ва нур улашувчи ҳамда зулму зулмат ва бузуқликни йўқ қилувчи Халифалигини қайта барпо қилолмасин.

Бу хатти-ҳаракатлар Ғарбнинг Ислом Умматига қарши курашининг асосий қисми бўлган капиталистларга қарашли муассасаларга бегона эмас. Мустамлакачилар бор имкониятлари билан шундай саъй-ҳаракатлар сарфлашаётган эса-да, бироқ биз шуни таъкидламоқчимизки, буларнинг бирортаси ҳам Уммат билан уни қўзғатишга ҳаракат қилаётган холис фарзандлари ўртасига ҳаргиз ғов бўлолмайди. Кофирлар ва уларнинг югурдаклари қанчалар ҳаракат қилишмасин, Аллоҳнинг нурини ҳаргиз ўчиришолмайди. улар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофирлар жаҳаннамга ҳайдалурлар.

Роя газетасининг 2022 йил 28 сентябр чоршанба кунги 410-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here