Эй мусулмонлар, эй қўшинлар! Аллоҳга содиқ бўлинг, У ҳам сизларга берган ваъдасини рўёбга чиқаради, Унга ёрдам беринг, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради

154
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй мусулмонлар, эй қўшинлар! Аллоҳга содиқ бўлинг,  У ҳам сизларга берган ваъдасини рўёбга чиқаради, Унга ёрдам беринг, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради

Байтул Мақдис тарих давомида Исломий Уммат масаласи бўлиб келди. Уммат Байтул Мақдис учун барча кучларини сафарбар қилиб, ўзидаги қўрқувни енгиб ўтар ва душманини қувиб солар эди. Зеро, Қуддус тупроғида салибчиларни енгиб, мўғулларни қувиб чиқарган… Бугун ҳам Уммат яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлашга, унинг ортидагиларни тийиб қўйишга, ҳатто Умматга қарши душманлик қилишни ният қилганларни ҳам тийиб қўйишга қодир. Бугунги кунда Умматда пайдо бўлган қўрқувга келсак, бунга уни заиф қилиб кўрсатаётган, бу қўрқувни Уммат фарзандлари кўнглига жойлашга астойдил ҳаракат қилаётган ҳукмдорлар сабабчи. Аслида анави мағзуби алайҳимлар жуда заифдир. Аскарлари ҳам тўғридан-тўғри қаршилик кўрсатишга журъатлари етмайдиган даражада заиф. Агар улар Покистон ва Туркия самолётлари гувиллашини эшитса ёки Миср танклари овозини ёхуд Иордания замбараклари тайёргарлигини кўришса, шунинг ўзи кифоя қилади… Сиз уларни даҳшатдан бир зумда инларига кириб кетганига гувоҳ бўласиз. Бас, шундай бўлгач, ўзингизни кўрсатинг, сизга нусрат нозил бўлишига лойиқ қўшин бўлинг!

Сиз мусулмон қўшинлари, бу яҳудий вужудини кулини кўкка совуришга ва унинг ортидаги мустамлакачи кучларни ҳам қувиб солишга – Аллоҳга қасамки – қодирсиз. Чунки бу душманингиз энг жони ширин одамлардан, сиз эса, Пайғамбарингизнинг Исро масканини озод этиб, шаҳид бўлишга муҳтожлардансиз. Шу боис, ҳукмдорларингиз ваҳимасига алданманг. Сизни ёрдамсиз қўйиб, яҳудий вужуди билан хорларча ҳарбий ҳамкорлик қилишаётгани ҳамда халқаро вазият сизни адаштириб қўймасин. Чунки биз мусулмонлар саноқ ёки сон билан нусрат қучмаймиз, балки кучли имонимиз, қатъий қароримиз ҳамда нусрат қўлида бўлган қудрати улуғ эгамизга таваккал этишимиз билан нусратга етишамиз. Бас, динингизга чуқур ишончда бўлиб, Аллоҳга содиқ бўлинг,  У ҳам сизларга берган ваъдасини рўёбга чиқаради. Унга ёрдам беринг, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради.

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here