Тунис президентлик аппарати Ҳизб ут-Таҳрир олдида мағлуб бўлди

192
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис президентлик аппарати Ҳизб ут-Таҳрир олдида мағлуб бўлди

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнотида айтилишича, «Ҳизбнинг Тунисдаги марказий алоқалар қўмитаси делегацияси 30 август сешанба куни Тунис республикаси президентлиги қошидаги стратегик тадқиқотлар институтини зиёрат қилди. Устоз Ёсин ибн Яҳё раислиги ва устозлар Ҳабиб Мадиний билан Муҳаммадали ибн Солим аъзолигидаги делегация айни ташрифдан Ҳизб ут-Таҳрир томонидан яқинда нашр қилинган «Капиталистик Ғарб мафкурасини синдириш, мабда, ҳазорат ва сақофат) номли китобни тақдим этишни мақсад қилган эди. Бироқ, тинимсиз уриниш ва узоқ сўзлашувларга қарамай, институт нозирлари китоб нусхасини олишдан бош тортишди. Азбаройи Ғарб мафкураси асосларини бузувчи таклифга дуч келишгани учунгина шундай қилишди. Чунки улар ўзларини Ғарбнинг юртимиздаги посбонлари, деб ҳисоблашади!

Бир вақтнинг ўзида, бу стратегик тадқиқотлар институти ўзининг юртларимизга Ғарб томонидан жойлаштирилган институтлари билан ҳамкорлик қилишнинг ҳеч қандай зарари йўқ, деб билади. Масалан, Германиянинг (KAS) «Конрада Аденауэр Фонди» каби. Ҳатто иш шу даражага етдики, ушбу Тунис стратегик тадқиқотлар институти шу ёт-бегона ғарбий институт билан 2020 йилда 20та стратегик тадқиқотни муваффақиятли якунлаганлиги билан фахрланмоқда».

Матбуот баёнотида яна қуйидагилар таъкидланди:

«Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти марказий алоқалар қўмитаси маълум вақтдан буён муфаккирлар, университет профессорлари, у ердаги Ғарб цивилизациясига ошиқ модернистик фикр посбонлари, асосан, университетнинг гуманитар, инсоний фанлар ва исломий ҳазорат бўлими аъзолари ҳамда Байтул Ҳикмат фондининг қадрли аъзоларига мазкур китобни тарқатиб келаётган эди. Ҳизб ут-Таҳрир капиталистик системанинг бузуқлиги ва Ислом системасининг буюклигини ёритиб бериш учун ўзининг ушбу фаолияти орқали Ғарб сақофатига мафтун бўлганларни, айниқса, Байтул Ҳикмат фонди билан республика президентлиги қошидаги стратегик тадқиқотлар институти аъзоларини фикрий баҳсга чақирмоқда. Токи, улар мустамлакачи Ғарб мафкурасига бўлган қарамликдан ўзларини қутқарсинлар, Умматлари бағрига қайтиб, буюк Ислом системасига ёрдам берсинлар ва бу билан Ғарб мафкурасини тарқатиш ва унинг ҳимояси йўлида фидоийлик кўрсатишдек ўз гуноҳларига каффорат қилсинлар».

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here