Садир Жапаров БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашади

53
0

Садир Жапаров БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашади

 Хабар: Садир Жапаров Нью-Йоркка амалий ташриф билан келди. Таъкидланишича, Жапаров “БМТ Бош Ассамблеяси умумий муҳокамаларида сўзга чиқади, ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашади, шунингдек, бир қатор олий даражадаги учрашувлар ўтказади”.

 17 сентябр куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ва Антонио Гутерриш ўртасидаги телефон мулоқоти ҳақида хабар берди, унда ТИВ раҳбари қирғиз-тожик чегарасидаги воқеалар ҳақида гапирди.

 ТИВ хабарига кўра, Гутерриш 20 сентябр куни Нью-Йоркда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашишга тайёрлигини тасдиқлаган ва Тожикистон ташқи ишлар вазири билан вазиятни муҳокама қилишига ишонтирган.

 Изоҳ: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида фақат мустамлакачи давлатларнинг қуроли бўлиб келди. Мустамлакачи давлатлар ўз ўлжаларини қўлга киритишда ҳам, ўз фойдаларига чиқарган қарорларини татбиқ қилишда ҳам мана шу БМТни қурол қилиб олишган. Айниқса, мусулмонларга қарши тўқиган фитна ва ҳийла-найрангларини амалга оширишда мана шу БМТдан фойдаланиб келишмоқда. Мустамлакачилар томонидан ўрталаримизга тортилган суниъй чегаралар ва улар томонидан ишлаб чиқилган халқаро қонунлар орқали бу чегаралар мустаҳкам қўйилган бўлишга қарамай, афсуски, бизнинг ҳукмдорлар ўз давлатлари муаммоларини ҳал қилишда айни шу мустамлакачилар қуроли бўлмиш БМТ остонасига бош уриб ундан нажот кутишмоқда.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here