Россия қирғиз-тожик чегара можаросини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр

172
0

Россия қирғиз-тожик чегара можаросини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр

 Хабар: Россиянинг Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) расмий вакили Мария Захарова Россия Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара масалаларини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр эканини  билдирди.

“Россиянинг чегараларни аниқлаштиришда, жумладан, Марказий Осиёдаги қўшнилари билан чегара масалаларини ҳал қилишда бой тажрибасидан фойдаланган ҳолда томонларга икки томонлама, узоқ муддатли ечимга эришишда ёрдам беришга тайёрмиз”, – деди Захарова.

Бу таклиф борасида Бишкек ва Душанба ҳозирча очиқ баёнот қилмади.

 Изоҳ: Бир бутун Туркистон халқини миллатларга бўлиб, ўрталарига сунъий чегаралар тортган собиқ СССР меросхўри бўлган Россия ҳукумати ўтган йилнинг апрел ойи охирларида содир бўлган энг қонли қуролли тўқнашувлардан кейин ҳам икки давлат ўртасидаги чегара муаммоларини ҳал этишга ёрдам таклиф этган эди. Ўша тўқнашувларда ҳар икки томондан элликдан ортиқ инсон қурбон бўлганди. Шу воқеалардан кейин май ойи охирида Сочидаги учрашувда Путин Жапаровга қирғиз-тожик чегараси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракатларни кўришини маълум қилди. Бу сафарги қуролли тўқнашувларда ҳам элликдан зиёд одам жароҳатланиб, юз мингдан ортиқ одамлар уй-жойларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлишмоқда. Айни вақтда ҳам яна бир рус расмийси айни таклиф билан чиқмоқда. Аслида эса айни шу Россия қўшни ва қардош бўлган мусулмонлар ўртасида чегара муаммоси ҳал бўлмаслигидан ва бу муаммо керак бўлган вақтда босим ўтказиш қуроли бўлиб қолишидан манфаатдордир. Бизнинг малай ҳокимларимизнинг эса шу мустамлакачиларнинг розилигини олиш ва шу орқали ўз тахтларини сақлаб қолишдан бошқа ташвишлари йўқ. Улар ўз тахтларини сақлаб қолиш учун халқи,юрт бойликлари ва ҳатто оғиз кўпиртириб иддао қилишадиган “мустақиллик”ларидан ҳам воз кечиб юборишга тайёрлар

 Афсуски, дини, қибласи, бозори ва мозори бир бўлган, бир бири билан қуда-анда бўлиб келган мусулмонлар ҳанузгача мустамлакачи кофирлар томонидан зеҳнларига қуйилган миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларидан қутила олмай, уларнинг армиялари бир-бирларига қарши қурол кўтаришгача етиб боришмоқда. Бунда уларга на Рамазон ойи ҳурмати ва ёки мусулмонлар учун муборак бўлган Ҳайит байрамлари тўсиқ бўла олмаяпти. Мана бугун мубарок жума куни хам бир бирларига ўт очишди. Ҳолбуки, мусулмон кишининг қони ва жонининг Аллоҳ наздида катта ҳурмати бор. Шунинг учун бутун дунё заволга юз тутиши Аллоҳ наздида битта мусулмоннинг қатл қилинишидан енгилроқдир. Ким битта жонни нобуд қилса, гўё бутун инсонларни ўлдиргандек бўлади.

 Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Дунёнинг заволга юз тутиши Аллоҳ наздида битта мусулмон кишини қатл қилишдан кўра енгилроқдир”. (Насоий ва Термизий ривоятлари).

 Шундай экан, биз мусулмонлар президент, вазирлар, куч органлари раҳбарлари, зобит ваҳокимларни муҳосаба қилиб, оддий халқ қони тўкилишига қарши туришимиз, биродаркушлик урушини дарҳол тўхтатишларини талаб қилишимиз керак. Уларни Охиратда бунинг ҳисоби қаттиқ бўлишидан огоҳлантиришимиз шарт. Чунки, амру маъруф ва наҳий мункар каби ҳоким ва раҳбарларни муҳосаба қилиш ҳам фарз.

 Аллоҳ таоло айтади:

«وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُّتَعَمِّدًا فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيم

 “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. У Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо: 93).

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here