Эрдоған: (Исроил) билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоримиз

254
0

Эрдоған: (Исроил) билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоримиз

 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған (Исроил) раҳбари Исаак Ҳерзог билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Мулоқот чоғида президент Эрдоған яҳуд ҳамкасби билан Туркия-(Исроил) ўртасидаги муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақида Туркия алоқа вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, президент Эрдоған Туркия-(Исроил) ўртасида элчи тайинлаш қарорини икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ижобий ривожланиши йўлидаги муҳим қадам сифатида кўришини таъкидлаган. Шунингдек, (Исроил) президентлик идораси ҳам Эрдоғаннинг президент Ҳерзогга “Исроил-Туркия муносабатларини яхшилашга қаратилган муҳим саъй-ҳаракатлари” учун миннатдорчилик билдирганлиги ҳақида баёнот берди.

Бундан аввал Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли, Туркия ҳукумати Тел-Авивга элчи тайинлашга қарор қилганлигини маълум қилганлиги хабарларда ўз аксини топган эди. Бунга жавобан (Исроил) ташқи ишлар вазири Яир Лапид “Бу Исроил фуқаролари учун муҳим иқтисодий янгиликдир”, “Биз (Исроил)нинг дунёдаги позициясини мустаҳкамламоқчимиз”, – дея Туркиянинг бу қароридан хурсанд бўлганлигини яширмаган эди.

Изоҳ: Туркия ҳукумати (Исроил)га элчи тайинлаш қарорини гўё узилиб қолган алоқалар қайта тиклаётгандек қилиб кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Ваҳолангки Туркия-(Исроил) ўртасида алоқалар 1948 йилда яҳуд вужуди муқаддас заминга зўравонлик билан ўрнатиб қўйилган кундан тортиб, то бугунги кунгача бир лаҳза ҳам тўхтаган эмас. Ҳатто Эрдоған-Перес ўртасидаги катта шов-шувга сабаб бўлган “Ван минут” ҳодисаси ёки Туркия-(Исроил) ўртасида жиддий кескинликка сабаб бўлган “Мовий Мармара” ҳодисаси пайтларида ҳам бу икки давлат ўртадаги алоқалар юксак даража давом этган.

 Қолаверса, икки давлат ўртасидаги алоқалар фақат элчилар таъйинланиши билан чекланмайди. Масалан, разведкага оид алоқалар, давлат ташкилотлари ўртасидаги алоқалар, ширкатлар ўртасидаги алоқалар каби ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий алоқалар ҳам борки, бундай ҳолатлар икки давлат ўртасидаги алоқалар мавжудлигини ифодалайди. Туркия ва яҳуд вужуди ўртасидаги алоқалар юқори даражада давом этгани ва кун сайин кучайиб борганини ушбу соҳа бўйича вазирликларнинг баёнотлари кўрсатиб турибди. Демак шундай экан, икки давлат ўртасидаги элчиларнинг йўқлиги икки давлат ўртасида умуман алоқа йўқлигини билдирмайди. Аксинча, элчиликнинг бўлмаслиги юзаки норозилик ифодасини англатади холос.

 Мазкур масаланинг эътиборли жиҳати шундаки, Исломий ўлкага зўравонлик билан тиклаб қўйилган яҳуд вужуди икки ҳафта аввал Ғазодаги мусулмонлар устига бомбалар ёғдириб, 49 нафар мусулмонни, жумладан бегуноҳ гўдакларни қатл қилди, 360 нафардан ортиқ мусулмонни жароҳатлади. Бу мудҳиш қирғиннинг ҳарорати совумай туриб, Туркия ҳукумати Тел-Авивда ўз элчихонасини очиши ҳақида маълум қилди. Ваҳолангки бу ҳукумат ўзини доимо Фаластин халқининг ёнида эканлигини даъво қилиб келади.

Қиёмуддин Шариф

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here