Россиядаги автоҳалокатда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг яқинларига ТАЪЗИЯ билдирамиз

66
0

Россиядаги автоҳалокатда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг яқинларига

ТАЪЗИЯ

билдирамиз

 Аллоҳ Таоло марҳумларни Ўз раҳматига олсин, уларнинг яқинларига гўзал сабр берсин.

 Бу юртдошларимиз Россиянинг меҳнат муҳожирларига нисбатан тобора қийинлаштириб бораётган қонунларининг навбатдаги қурбонлари бўлишди.

 Дунё бўйлаб, шу жумладан Қирғизистонда ҳам капитализм тузуми татбиқ қилинмоқда. Капиталистик тузумни ҳаётда татбиқ қилишнинг тариқати – бу имперализм, яъни мустамлакачиликдир. Бу орқали йирик имериалистик державалар бошқа юртларни босиб олиб, бойликларини талон-тарож қилишади, халқларини эзиб, арзон иўчи кучи сифатида фойдаланишади, мамлакатларини ўз маҳсулотлари учун бозорга айлантиришади. Империалистларнинг мустамлакачилик ишларини уларга малай бўлган маҳаллий ҳукуматлар амалга ошириб беришади. Мустамлакачиларнинг зулмлари устига – капитализмнинг табиатига мувофиқ – маҳаллий ҳукуматларнинг монополия, коррупция каби капиталистик иллатлардан фойдаланиши маҳаллий халқнинг катта қисмини қашшоқлик ботқоғига ботириб, улардан ишсизлар армиясини вужудга келтиради.  Натижада, бу ишсизлар бир бурда нон топиш умидида мустамлакачи давлатларга “меҳнат муҳожири” бўлиб оқиб боради.

 Бу империалистлар ўзаро мустамлака талашишади. Ҳозир Қирғизистон устида АҚШ ва Хитой таъсир талашишмоқда. Уларга муқобил Россия ўз мустамлакаларини сақлаб қолиш учун бир нечта халқаро ташклотлар ташкил этган. Улардан бири Евросиё Иқтисодий Иттифоқи “ЕОИИ). Ташкилотнинг асосий тамойилига асосан, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи эркин айланиши керак эди. Аммо, ҳаётда тамоман буни акси бўлмоқда. Бундан ташқари, Россияда “ёзилмаган қонунлар” орқали зулм қилиш ҳолатлари ҳам бисёр. Шу “қонунлар” сабабли юртдошларимиз ҳамон шундай зўравонликлар қурбони бўлаётган бир вақтда ҳукумат бу муаммоларнинг ҳозирги тўғри ечимларидан фойдаланиш ва унинг ҳақиқий ечими ҳақида ўйлаш ўрнига капитализм қонунларини ошкора ва яширин татбиқ қилиб, империализмга малайлик қилмоқда.

 Аслида ҳукумат ҳозир қашшоқлик ва ишсизлик муаммоларини шариатга мувофиқ ечиб бериши керак эди. Энди ҳақиқий ечимга келсак, бу оламий империализмни таг-томири билан қўпориб ташлаш ва унинг каптиталистик мабдаси ўрнига Исломни ҳаётга олиб келишдан иборат. Бу барча махлуқотлар яратувчиси Аллоҳ Таолонинг буйруғи ва Аллоҳ Таоло одамзот учун қандай ҳаёт яхши эканлигини яхши билади.

 Биз, Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, яна бир бор Роҳман ва Раҳим Аллоҳдан ҳалол ризқ топиш ва рўзғор тебратиш илинжида муҳожирлик сари юз тутган ва автоҳалокатда қурбон бўлган юртдошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилишини, уларни жаннат билан ризқлантиришини сўраймиз. Уларнинг яқинларига ўзимизнинг чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва бу сабр ортидан яхшиликлар билан мукофотласин. Касалхонада қолаётганларга тез кунларда комил шифо ато этиб, соғ-саломат фарзандлари бағрига қайтишликни насиб этсин.

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз”  (Бақара. 156)

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

  1. 08. 2022

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here