Тунис режими масжид имомини «инқилоб лафзини ўз ичига олган оятларни тиловат қилди» деган даъво билан имомликдан бўшатди

50
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис режими масжид имомини «инқилоб лафзини ўз ичига олган оятларни тиловат қилди» деган даъво билан имомликдан бўшатди

Тунис режими вилоятларнинг биридаги масжид имомини янги ҳижрий йил муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда намоз ўқилаётганда инқилоб лафзини ўз ичига олган оятларни тиловат қилгани учун имомликдан бўшатди. Юрт шарқидаги Набил шаҳри «Ассалом» масжиди имоми бўлган Зайниддиннинг айтишича, у диний ишлар вазири иштирокида шом намозига имомликка ўтган ва биринчи ва иккинчи ракатларга Оли Имрон сурасининг 26 ояти билан 144 оятни ўқиган:

﴿قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاء وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاء وَتُعِزُّ مَن تَشَاء وَتُذِلُّ مَن تَشَاء بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾

«Айтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан, бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингда, албатта Сен барча нарсага қодирсан»

                                                                                                                       [Оли Имрон 26]

﴿وَمَا مُحَمَّدٌ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَئِن مَّاتَ أَوْ قُتِلَ انقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَن يَنقَلِبْ عَلَىَ عَقِبَيْهِ فَلَن يَضُرَّ اللَّهَ شَيْئاً وَسَيَجْزِي اللَّهُ الشَّاكِرِينَ﴾

«Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад алайҳиссалом) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди»                                                                                               [Оли Имрон 144]

Имом Зайниддиннинг радиога изоҳлашича, намоздан кейин диний ишлар вазири уни “انقلاب” лафзини ўз ичига олган оятни ўқигани учун мазах қилган. «Менга вазир – эй шайх… бу оятлардан ўзингни олиб қочсанг яхши бўларди, деди… кейинчалик, шаҳар ҳокимиятидан менга телефон қилди ва ишингиз кўриб чиқилгунга қадар 10 кунлик мажбурий таътилга чиқарилдингиз, дейишди… Бундан ҳайрон қолиб ёқамни ушладим», дейди имом!

Роя газетасининг 2022 йил 17 август чоршанба кунги 404-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here