Мудом режим инсонлар ишларига ғамхўрлик қилишдан мутлақо ғафлатда экан, Иорданияда давлат секторини модернизация қилиш иши муваффақиятсиз бўлиши муқаррар

39
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мудом режим инсонлар ишларига ғамхўрлик қилишдан мутлақо ғафлатда экан, Иорданияда давлат секторини модернизация қилиш иши муваффақиятсиз бўлиши муқаррар

Иордания бош вазири Бишр Ҳасауна ўз вазифасида олти ой ишлаши ортидан Давлат секторини модернизация қилиш комиссиясининг натижаларини эълон қилди. У «2022 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда вазирликлар билан давлат идораларини бирлаштириш»ни таъкидлар экан, бу таркибий қисмларнинг моҳиятан иқтисодиётни модернизация қилиш ва сиёсий модернизация тизимини баҳолаш натижаларига мос равишда халққа хизмат қилишга қаратилганини даъво қилди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Иорданиядаги кенг жамоатчиликнинг ҳафсаласини пир қилаётган ва уларнинг онгини масхаралаётган нарса шуки, 1999 йилдан бери давлат секторини риволантириш бўйича кетма-кет келаётган ҳукуматлар томонидан бир хил «режа ва ташаббуслар» такрорланмоқда… Давлат сектори эса сустлик, ёмон бошқарув ва иқтидорсизликдан боши чиқмаяпти».

Матбуот баёнотида қўшимча қилинди:

«Бу тадбирлар ва назарий ва хаёлий режалар давлат сектори фаолиятида ҳеч қандай яхшиланишга олиб келмади ва ҳаргиз олиб келмайди ҳам. Чунки давлат сектори билан боғлиқ ҳукуматлар расмий режимни рози қилиш ва уни сақлаб қолиш учун фаолият қилмоқда. Бирор бир ҳукумат кетадиган бўлса, у ўз даврида бирорта ютуққа эришган-эришмаганлик тўғрисида жавобгарликсиз кетаверади…

Ҳа, одамлар бугунги режимнинг ёмон бошқарувидан қаттиқ машаққатларни тотдилар. Аммо биз даъват қилаётганимиз Исломий Халифалик давлати олиб борадиган бошқарув сиёсатида эса, уч нарсани кўриш мумкин: Бошқарув тизимидаги соддалик, иш эгасидаги қобилият ва ишни ниҳоясига етказишдаги тезлик».

Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:

«Ислом давлатида халифа томонидан татбиқ этилувчи шаръий аҳкомлар орқали манфаатларнинг қабул қилиниши ва инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқарилиши ойдинлик-соддаликка асосланган ва бу нарса манфаатларни идора қилишни шундай барқарор бир моделга айлантирадики, уни асло ўзгартиришга эҳтиёж қолмайди. Бироқ барқарорлик ва доимийликни кафолатловчи бундай моделни илмоний ҳукуматлар амалга оширолмайди. Чунки бу ҳукуматлар инсон ўйлаб топган бошқарув низоми мақсадларидан ва унинг ташқи сиёсатга оид қарашларидан ажралмайди. Зеро, бу ташқи сиёсатда давлат сектори мустамлакачи Халқаро Валюта Фонди программасига, очкўз давлатлар манфаатига ва босқинчи яҳудийлар билан имзоланган шартномаларга мос равишда идора қилинади».

Роя газетасининг 2022 йил 17 август чоршанба кунги 404-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here