Россияда содир бўлган автоҳалокатда 14 қирғизистонлик қурбон бўлди

301
0

Россияда содир бўлган автоҳалокатда 14 қирғизистонлик қурбон бўлди

 Уляновск вилоятининг Николаев туманидаги М5 “Урал” трассасида Mercedes микроавтобуси ва иккита юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, улардан 14 нафари Қирғизистон фуқароларидир. Бу маълумотни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.

 Россия матбуотига кўра, яна уч қирғизистонлик оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Уларнинг шахси аниқланмоқда.

 Уляновск вилояти полицияси оғир юк машиналаридан бирининг ҳайдовчиси ўз вақтида тезлигини пасайтирмагани ва йўлнинг таъмирланган қисмида тескари ҳаракатда ўз навбатини кутаётган микроавтобусга бориб урилганини маълум қилди.

 “Микроавтобус иккита юк машинаси орасига тиқилиб қолган”,- дея таъкидлади полиция.

 Қирғизистонда чуқур илдиз отган коррупция, кундан кунга ўсиб бораётган ишсизлар армияси, қирғиз сомининг тобора қадрсизланиб бориши миллионлаб юртдошларимизни иш излаб чет элга чиқиб кетишларига сабаб бўлмоқда. Расмий ҳукумат одамларни ўз юртида иш билан таъминлашга қурби етмагани камлик қилганидек, чет элларда ишлаб юрган меҳнат муҳожирларини ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, улар учун қулай меҳнат шароити яратиб бериш борасида етарлича ҳаракат қилмайди. Маълумки, Қирғизистон Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо. Гарчи, ЕОИИнинг асосий тамойили “тўрт эркинлик” – товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланишдан иборат бўлишига қарамай, рус ҳукумати нафақат ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар, балки Қирғизистон фуқаролари учун ҳам турли сунъий тўсиқлар яратиб келади. Шулардан бири, қайта рўйхатдан ўтиш учун “кирди-чиқди” қилиш муаммоси. Кеча автоҳалокатда қурбон бўлган 14 нафар қирғизистонлик ҳам “кирди-чиқди” қилиш учун Қозоғистонга кириб қайтаётган меҳнат муҳожирлари бўлган.

 Расмий ҳукумат эса ўз фуқароларига ўз юртида етарлича иш ўрни ва мос иш ҳақи билан таъминлаш борасида бош қотириш ўрнига, фақат бой одамлар сотиб олиб яшаши мумкин бўлган “Осмон” шаҳар, стадион қуриш билан овора.

 Биз, Туркистон сайти ходимлари Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан Роҳман ва Раҳим Аллоҳдан ҳалол ризқ топиш ва рўзғор тебратиш илинжида муҳожирлик сари юз тутган ва автоҳалокатда қурбон бўлган юртдошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилишини, уларни жаннат билан ризқлантиришини сўраймиз.

 Уларнинг фарзандлари, қариндош-уруғлари ва яқинларига ўзимизнинг чуқар таъзиямизни изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва бу сабр ортидан яхшиликлар билан мукофотласин. Касалхонада қолаётганларга тез кунларда комил шифо ато этиб, соғ-саломат фарзандлари бағрига қайтишликни насиб этсин.

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз”  (Бақара. 156)

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here