Сочидаги Россия-Туркия саммити Сурия халқига ёлғондан «дўстлик» изҳор қилганларнинг асл башараcини очиб берди

171
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сочидаги Россия-Туркия саммити Сурия халқига ёлғондан «дўстлик» изҳор қилганларнинг асл башараcини очиб берди

Устоз Аҳмад Муоз қаламига мансуб

Шом қўзғолони бошлангандан буён унга қарши тил бириктирувлар давом этмоқда. Россия ва Туркия президентлари ўртасида яқинда бўлиб ўтган Сочи саммити бундай тил бириктирувларнинг охиргиси эмас. Чунки қўзғолонни йўқ қилиш ва режимни сақлаб қолишга қаратилган бу тил бириктирувларни давом эттиришга икки раҳбарнинг ҳам қарори қатъий. Буларнинг барчаси Суриядаги асл нуфуз эгаси бўлган Американинг раҳнамолиги остида бўлмоқда.

Қўзғолоннинг ортга чекинишида Россия, Эрон ва Туркия каби кафил давлатларнинг роли салмоқли. Чунки қўзғолоннинг ортга чекиниши улар тузган режа асосида юз берди. Қўзғолонни жиловлашга ҳамда Асад режимини барча таянч ва башаралари билан қулатишда гавдаланадиган мазмун-моҳиятидан ажратишга  уринишда Туркия режимининг роли салмоқли бўлди. Туркия режими қўзғолонни ақидавий кўламидан ажратишга ҳам уринди. Чунки Шом мусулмонлар ақидасида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Пайғамбаримиз ﷺнинг ҳадисларига чамбарчас боғлиқдир.

Ушбу муборак қўзғолоннинг стратегик аҳамияти, ақидавий кўлами ва исломий руҳи унга қарши барча халқаро кучларнинг бирлашишига сабаб бўлди. Ҳақиқатдан, қўзғолонни йўқ қилиш учун ўзининг бор имконият ва иқтидори билан бутун глобал тизим унинг қаршисига чиқди. Бу билан унинг душмани икки башарага эга бўлди: бири ҳарбий кучлар, роталар ва ёлланма аскарларни жалб қилган очиқ-ошкор душман, иккинчиси дўстлик тўнини кийган ва қўллаб-қувватлашини даъво қилган душман. «Дўст»лик тўнини кийганлардан исломий руҳга ўралган жарангдор сўзлардан бошқа нарса эшитилмади. Исломий руҳга ўралган бундай сўзлар ўз азизлик ва улуғликларини қайта тиклашни истаб қўзғалган Шом аҳлига мунофиқлик қилишда қўл келди. Лекин ёлғоннинг умри қисқа бўлгани сабабли ниқоб тушиб, асл башаралар яққол кўриниб қолди.

Америка Қўзғолоннинг аввалида Женева конференцияси орқали ўзгариш амалиётига пойдевор қўйиш, белги ва шаклни чизишга уринди… Яъни режим бошини ўзгартириш ва илмоний режимни сақлаб қолиш режасини чизиб, уни қабул қилишга қўзғолончи кучларни ундади… Бироқ бу режаси қўзғолон кучлари томонидан бошидан охиригача бутунлай рад этилди. Чунки у қўзғолоннинг ўзгармас асосларини ифодаламас эди. Аммо Туркиянинг алдови иш бериб, нопок пул айрим нуфузли қўзғолон раҳбарларини ўзига оғдирди. Туркия қўзғолон етакчиларини конференцияларга судраб, уларни конференция натижалари ва қарорларини амалга оширишга ундади… Оқибатда бу натижа ва қарорлар Шом қўзғолонига ҳалокатлар келтирди. Ваҳоланки, бунга қадар Эрон ва унинг Ҳизбию жангариларининг аралашувига ҳамда ундан кейин АҚШ олқишловидаги Россиянинг аралашувига қарамай қўзғолон мағрур турган эди.

Россия армияси Сурияга аралашиб, унинг шиддатли қўзғолончи кучлари билан тўқнашди ва уч ой давомида қўзғолонни йўқ қилиш даъвосини амалга оширолмай, Сурия ботқоғига ботиб қолди… Ана шунда Туркия аралашиб, рус армиясига нажоткор бўлди ва унга курашни жиловлашида ёрдам берди. Чунки турк режими ўзини қўзғолончиларга дўст қилиб кўрсатиб, жуда кўп сурияликларни алдашга муваффақ бўлди… Бу билан қўзғолон кўксига ханжар мисол санчилиб, уни ҳалокат ёқасига олиб келди.

Холис онгли инсонлар турк режими қўйнига кириш хавфли, бу илмоний режимларни ўзларининг ва мустамлакачи хўжайинларининг манфаатидан бошқа нарса қизиқтирмайди, дея кўп огоҳлантирдилар. Бироқ бунга қулоқ соладиганлар топилмади. Турк режими ўз «иттифоқчи»ларини Остонадаги хоинлар ва ёлланганлар конференциясига етаклади… Оқибатда ҳамма минтақалар режимга топширилиб, аҳолиси шимолга кўчирилди.

Шунга қарамай, режалаштирилган турк фитнаси тўхтамади. Туркия Американинг Ливия ва Озарбайжондаги манфаатларига хизмат қилувчи ёлланма жангчиларга айлантириб қўйган ўзининг гуруҳлари орқали қўзғолончиларни режимга топшириш учун уларни шимолгача қувиб борди. Турк фитнаси Россия билан Туркия ўртасида махсус конференциялар уюштиришга кўчди… Биринчи конференция Сочидан старт олди. Шу билан Сочи қўзғолон ва унинг аҳлига қарши биринчи тил бириктирув уясига айланди. Биринчи конференцияда қонхўр режимга «М5» трассасини топширишга келишилди, бу трассани топшириш билан ўз-ўзидан Шом аҳли қонлари ва улкан қурбонликлари билан озод этган шаҳарлар ҳам топширилди.

Юз минглаб одамларни уй-жойини, қишлоғини ва тирикчилик воситаларини ташлаб кетишга мажбур қилган ушбу жирканч амалиётга икки йил ўтганидан кейин, Россия билан Туркия раҳбарлари иккинчи марта Сочи шаҳрида учрашув ўтказишди. Ушбу саммитда муборак Шом қўзғолонига қарши навбатдаги фитна сценарийлари ёзилди. Дарҳақиқат, Эрдоган Россиядан қайтгач, қуйидагича баёнот берди: «Жаноб Путин Туркияга нисбатан адолатли ёндашувини ва терроризмга қарши курашда ҳар доим биз билан бўлишини таъкидлади… Путин терроризмга қарши курашда Сурия режими билан ҳамкорликда ҳаракат қилсак, янада тўғри бўлади, деб ҳисобламоқда». Эрдоган бизга ўз разведка хизматининг баъзи масалаларда Башар Асад разведка хизмати билан алоқа қилаётганини эслатишни ҳам унутмади ва ўзи учун муҳими натижалар эканини қўшимча қилди.

Илмоний давлатларнинг сиёсий режаларини уларнинг разведка хизматлари ўртасидаги учрашувлар белгилайди, бу ҳатто расмий учрашувлардан ҳам муҳимроқ. Айнан уларнинг разведка учрашувлари сиёсатчиларнинг кейинчалик бўладиган учрашувини белгилаб, уларнинг бўлажак келишувларига қарор беради. Мудом, Эрдоган разведка учрашувлари бўлишини хабар қилаётган экан, демак, бу Сурия режими билан муносабатларни нормаллаштира бошлаганини англатади. Туркия ташқи ишлар вазири саммитдан бир неча кун олдин Туркиянинг терроризмга қарши курашда Асад режимини сиёсий жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватлайди, деди. Баъзи жарчи ва ямоқчи сиёсатчилар ташқи ишлар вазирининг бу гапини у курд жангариларини назарда тутмоқда, дея оқлашга уринишди. Ҳолбуки, жангари курдларни пайдо қилган шу асад режими бўлади. Шу боис, улар айни жангариларга қарши курашда қандай қилиб уларни қўллаб-қувватловчи Асад режимига ёрдам бериш мумкин?!

Аслида, Туркия режими қонхўр Асад режимига бир кун ҳам душман бўлган эмас. Чунки уларнинг барчаси Американинг мустамлакачилик манфаатларига хизмат қилувчи функционал режимлар бўлиб, Америка ҳар бирини ўзининг мустамлакачилик манфаатлари учун бошқариб туради. Турк режимини курд жангарилари ва турк миллий хавфсизлиги, деган баҳоналар билан Сурияга киритган ҳам шу Америка бўлиб, асл мақсади Шом қўзғолонини мақсадига етишига йўл қўймай, бўғизлаб ташлашдир. Сочи саммитида Россия-Туркия раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган келишув хулосаси ҳам барча террорчи ташкилотларга қарши ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлашиш бўлди. Бу ерда террорчи ташкилотлар, дегандан асл мақсад номи қандай бўлишидан қатъий назар, Суррия қўзғолонининг жангчи гуруҳларидир. Сурия бирлигини ва ҳудудий яхлитлигини мудофаа қилиш, деган банд ҳам қонхўр режимни ва Американинг сиёсий ечимини қўллаб-қувватлашни англатади. Бу ечимни Америка БМТнинг 2254-сонли қарори билан тузган бўлиб, у Сурияда илмоний малай режимнинг ушлаб турилишини кафолатлайди, унинг тепасидаги раҳбарнинг ким бўлиши муҳим эмас. Аммо шунга қарамай, режим бошининг қўллари Шомда мусулмонлар қонига буланганига қарамай, Америка уни сақлаб қолишни тиқиштирмоқда.

Шунинг учун қўзғолоннинг ўз қарорини қайта қўлга олиши ва турк режимига қарамликдан қутулиши масаласи Шом аҳлининг устувор вазифаларидан биринчиси бўлиши керак. Чунки турк режими ва унинг гуруҳлари бир неча йўналишда ҳаракат қилмоқда. Улардан биринчиси, Шом аҳлига босим қилиб, оч қўйиб қийнаб, таслим бўлишга ва режим чангали остига қайтишга мажбуран рози қилиш. Иккинчи йўналиш, ёмон ниятли ташкилотларни ва илгари Шом аҳли данак каби туфлаб ташлаган илмоний миллий сиёсий партияларни қайта ҳаракатга келтириб, озод этилган ҳудудларга Туркия томонидан киритиш, шу партиялар ва ташкилотлар орқали Исломни қўзғолончи мусулмонлар диққат марказидан узоқлаштириш. Турк разведка хизмати билан қўзғолончи гуруҳлар ва Таҳрири Шом ҳайъати ўртасида келишув орқали амалга оширилаётган бу ишдан мусулмонларни Аллоҳ ва Росулига қарши уруш қиладиган ва Исломни сиёсат, давлат ва жамиятдан четлатадиган «фуқаролик давлати» ниқоби остида илмоний давлатга рози қилиш кўзланган.

Сурия қўзғолони, бутун дунёнинг ҳужуми остида қолса-да, албатта нусрат қучади. Чунки Шом аҳлининг ушбу қўзғолонга нисбатан олаётган нафаси ўзгаргани йўқ. Фақат қўзғолон буюк Ислом лойиҳасига эга холис онгли сиёсий етакчиликка жуда-жуда муҳтождир. Чунки бу етакчилик қўзғолоннинг халқчил сафини тартиблаштириб, уни ўз ҳокимиятини тортиб олиш учун зўравонлардан халос қилади. Зўравонлар эса, хориж билан алоқа қилаётган гуруҳлар, функционал ҳукуматлар ҳамда зоҳирда қўзғолоннинг дўсти бўлган, аслида хоин ва ғаддор бўлган давлатлардир.

Бас, Шомдаги аҳлимизни бу дунё куч-қудрати ва охират неъматига ҳамда ўз аҳлини алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир тақдим этаётган дастур лойиҳасини қабул қилишга чақирамиз. Биз уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш билан қўзғолонни якунлашга чорлаймиз.

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here