Қримда 6 нафар мусулмон қамоққа олинди

244
0

Қримда 6 нафар мусулмон қамоққа олинди

 Россиянинг Қрим мусулмонларига нисбатан таъқиблари узлуксиз давом этмоқда. Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) ходимлари 17-август, чоршанба куни мусулмонларнинг уйларига босқин уюштирди. Хабарларда айтилишича, Қримнинг Жанкой ва Ялта минтақаларида яшовчи 6 нафар мусулмон қамоққа олинган.

ФСБ эълон қилган фотосуратлардан маълум бўлишича, Қуръон ҳарфларини ўргатувчи “KUR`AN-I KERIM ELIF BASI” китоби ҳам террористик ашёвий далил сифатида талқин қилинган. Бироқ барча босқинларда бўлгани каби бу босқин чоғида ҳам террорчилик ҳаракатларида қўлланиладиган қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар топилмаган.

Россия маҳкамаси Ҳизб ут-Таҳрирнинг мақсади Халифалик давлатини барпо этиш эканини айтиб, террорчи ташкилот деб эълон қилган. Шунинг учун ҳеч қандай қуролли ҳаракат қилмаганига қарамай, Россия Федерациясининг кўплаб минтақаларида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан ҳибсга олмоқда ва узоқ йиллик оғир жазолар белгиланмоқда.

Изоҳ: Қрим мусулмонларига нисбатан рус зулми 1783 йили Россиянинг Қримни биринчи бор аннексия қилишидан бошланди. Сўнг у Халифалик қулаши ортидан ҳижратнинг ўн иккинчи асрида Қримга қўшиб, Олтин Ўрда, Туркистон ва Кавказ каби исломий юртларни ҳам эгаллаб олди… Россия Исломий юртларга бостириб киришда мусулмонларга нисбатан Испанияда амалга оширилган инквизиция қирғинидан ҳам ваҳшийроқ қирғинларни амалга оширди. Руслар мусулмонларни жазолаш учун янги-янги усуллар қўллашарди ва бу борада устаси фаранг бўлиб кетишган эди. Қримга бостириб кирганда ҳам ваҳшийларча қирғинларни амалга ошириб, номусларни беаёв поймол қилишди.

 1991 йилда Совет иттифоқи қулагач, Украина таркибида қолган Қримни Россия 2014 йилда яна аннексия қилди. Ўшандан буён мусулмонларнинг бошидан унинг зулмлари аримаяпти. Зотан Россия қаерни босиб олган бўлса, бир лаҳза ҳам зулмини тўхтатган эмас. Бугунги кунда мусулмонларнинг уйларини тинтув қилиб, китоб-дафтардан бошқа нарса топа олмаса ҳам, уй соҳибини террорда айблаб қамоққа ташлашдан ор ҳам қилмайди. Унга эргашган малайлари бу борада ундан ўтса, ўтиб кетяптики, ортда қолмаяпти.

 Аслида Россия ҳам, бошқа куфр давлатлари ҳам Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган исломий тушунчаларнинг ёйилишидан қаттиқ қўрқади. Чунки бу тушунчалар Исломий бошқарув ва Исломий биродарлик алоқаларининг қайта тикланишини кафолатлайди. Россия ҳукумати эса Исломий бошқарув тушунчалари кенг ёйилишининг ўзига нисбатан оқибатини яхши билади. Америка тадқиқот ва стратегия марказларидан бири Жеймс-Таун ташкилоти Евро-Осиё даврий нашрининг олтинчи жилди 223 сонида Қримда Ҳизбут-Таҳрирнинг хавф-хатари тўғрисида сўз юритиб, Қрим полицияси исломий ҳаракатларнинг бирлашиб кетиш хавфи кучайиб кетаётганини диққат билан кузатаётганлиги ҳақида ёзган эди. Шунинг учун Россия Ҳизб ут-Таҳрирни террорчиликда айблаб, қамоққа ташлашда давом этмоқда, гарчи у, Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топган кундан то бугунги кунгача Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатига эргашиб, қўлига қурол олмаган ҳолда ҳаракат қилиб келаётганини билса ҳам.

 Аммо куфр олами ҳар қанча тўсиқ қўйишга уринмасин, ИншаАллоҳ яқинда тикланажак Халифалик давлати бу каби масалаларни узул-кесил ҳал қилади. Бошқа Ислом юртлари билан бир қаторда, мусулмонларнинг Қора денгиз шимолидаги мустаҳкам қалъаси ҳисобланган Қримни ҳам, асл эгаларига қайтаради. Чунки фақат Халифалик давлатигина юртлар ва халқларни куфрнинг нуфузидан ва югурдакларининг зўравонлигидан озод қилади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here