Чавушўғли “Асад рeжими билан мухолифатни яраштиришимиз кeрак”

289
0

ЧавушўғлиАсад рeжими билан мухолифатни яраштиришимиз кeрак”

 Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли, Сурияда Асад режими билан мухолифат ўртасини яраштириш устида ҳаракат олиб бораётганини маълум қилди. “Биз Сурияда муайян режага эга бўлган террорчиларни тозалаш учун бу операцияларни ўтказмоқдамиз. Остона учрашувининг мақсади ҳам бу муаммони ҳал қилишдир. Бу иш дипломатия билан бўлади. Биз қандай бўлмасин, мухолифат билан Сурия режимини яраштиришимиз керак. Акс ҳолда келишув бўлмайди. Мана 11 йил бўлди, кўп одамлар ҳалок бўлди, кўплари ўз ватанларини ташлаб кетишди. Бу одамлар ўз юртларига қайтишлари керак. Бунинг учун барқарор тинчлик бўлиши зарур. Оташкесимсиз ҳеч ким қайта қуришга ёрдам беришни хоҳламайди, биз бу борадаги ишимизни кучайтирамиз”, деди Чавушўғли.

Мевлуд Чавушўғли, бундан олдин Асад режимининг ташқи ишлар вазири билан учрашганини ҳам маълум қилди. “Узоқ вақт Путин ва Россия расмийлари “Сизни Сурия режими билан учраштирайлик” дейишди. Президентимиз ҳам разведка учрашувлари фойдали бўлишини айтган эди. Мазкур Туркия-Сурия разведкачилари ўртасида бир муддат учрашувлар бўлди. Кейин узилиш бўлди, ҳозир эса яна давом этмоқда. Разведкачилар ўртасида кўп масалалар кун тартибига олинмоқда. Белградда бошқа вазирлар билан суҳбатлашар эканман, Сурия вазири билан ҳам тик турган ҳолда қисқача суҳбатлашдим. Суриянинг бизга кераги йўқ. Аммо Сурияда бирдамлик бўлмаса, бўлиниб кетиш хавфи мавжуд. Суриядаги мухолифат билан режим ўртасини қандайдир тарзда келиштириб қўйишимиз керак. Акс ҳолда абадий тинчлик бўлмайди. Суриянинг бўлиниб кетишининг олдини олиш учун Сурияда кучли бошқарув бўлиши керак”, деди у.

Изоҳ: Асад режимининг Суриядаги қонуний ҳокимият мақомини қайта тиклаш ва бу ҳукуматни тан олишга мухолифатни мажбурлаш АҚШнинг режасидир. Женева, Сочи ва Астанадаги йиғилишлар айнан мана шунинг учун, яъни Сурия халқ инқилобини асл мақсадидан буриш учун ўтказилаётган эди. Бу саҳнада асосий роллардан бирини ўйнаётган Туркия ҳукумати, кўзланган мақсаднинг муҳим қисмига киришмоқда. Бу қисм, бугунга келиб Чавушўғлининг тилидан очиқ янграётган, мухолиф гуруҳларни Асад режими билан бирлаштириш қисмидир. Бу эса Асаднинг қонуний ҳукуматини тасдиқлаш маъносини англатади.

 Сурия инқилоби бошқаларидан фарқли ўлароқ, куфр учун энг оғриқлиси бўлди. Чунки Ғарб Тунис, Миср, Ливия ва Яманда турли ҳийла найранглар ишлатиб, бир малайининг ўрнига бошқа бир малайини олиб келиш билан қўзғолонни асл мақсаддан чалғитишга муваффақ бўлган эди. Аммо соф Исломий шиорларни кўтариб чиқишда мустаҳкам турган Сурияда уларнинг ҳийла найранглари иш бермади. Ҳатто Мужоҳидлар мамлакатнинг 85 фоизини эгаллаб олишга муваффақ бўлди. Асад режими эса, мамлакатнинг 15 фоиз қисмига сиқилиб қолди. Бу ҳолат ғарбни ташвишга солиши табиий эди. Чунки Асад режими қуласа унинг ўрнини Ислом эгаллаши кўриниб қолган эди. Ана шунда Америка Эрдоғандан унумли фойдаланди. Исломий фигура сифатида танилган Эрдоған “Фурот қалқони” “Зайтун новдаси” каби ҳарбий амалиётлар орқали Мужоҳидларнинг назорати остидаги минтақаларни бирма-бир Асаднинг қўлига ўтишига йўл очди. Ҳалабнинг душманга топширилиши, мухолифат гуруҳларини назорат остига олиб, босқичма-босқич ортга чекинишга мажбур қилиниши ва бора-бора Идлибга сиқиб қўйилиши…, бу ишларнинг барчасида, афсуски Туркия катта рол ўйнади.

 Туркия ҳукуматининг хиёнатлари билан Мужоҳидларнинг назорати остидаги ерлар Асад аскарларининг қўлига ўтгандан сўнг, режим аскарлари эронлик ёлланма қотиллар билан биргаликда қанчадан қанча қирғинларни амалга оширди, покиза қонлар тўкилди, номуслар топталди. Бу хиёнатларнинг Аллоҳ наздида жавобгарлиги қанчалик оғирлигини тасаввур қилишнинг ўзи қалбларни ларзага солади.

 Ваҳолангки Ҳизб ут-Таҳрир қўзғалон бошлангандан буён то бугунги кунгача, Суриядаги мужоҳид гуруҳларни Араб давлатлари ва Туркия каби АҚШнинг режаси бўйича ҳаракат қиладиган давлатлар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг тузоғига тушиб қолишдан бир неча марта огоҳлантириб келди. Аммо афсуслар бўлсинки, улар холис насиҳатга қулоқ солмадилар. Мана ҳозир худди ўша мухолифат вакиллари Чавушўғлининг баёнотларидан норози бўлиб намойиш ўтказмоқда. Бироқ ўз вақтида насиҳатга қулоқ солмай, сиёсий мақсадларда берилган пуллар, қурол-яроқлар ва бошқа турли дастакларни олгандан кейин, бу намойишлар фойда берармикин?!

 Мана энди бугунга келиб Мужоҳид гуруҳлар парчаланиб кетганлиги сабабли – фақат Идлибда қолган кичик гуруҳларнинг баъзи бир ҳужумларини ҳисобга олмаганда – жиддий маънода Асад режимига таҳдид соладиган мухолифат қолмади. Шунинг учун Мужоҳидларнинг норозилигига қарамай, миллионлаган мусулмонни қирғин қилган ва ўн миллионлаган кишини ўз юртини тарк этиб, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлишга мажбур қилган Асад режимини барча тан оладиган ҳукуматга айлантириш ҳақида бемалол баёнот берилмоқда. Лекин, шундай бўлса-да, куфр аҳли ҳали хурсанд бўлишга шошилмасин. Уммат онгида пайдо бўлган “Аллоҳнинг Шариатига қайтиш” учқуни ҳали сўнгани йўқ, бундан кейин инша Аллоҳ сўнмайди ҳам. Бу учқун ҳар қандай пайтда яна қайта аланга олиши турган гап.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here