«Икки ёмонликнинг енгилроғи» қоидаси(2)

208
0

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиийм

Хижрий 1426-йил, Рамазони шариф ойида, милодий 2005-йил октябрь ойида «ал-Ваъй» журналида «Икки ёмонликнинг енгилроғи қоидаси» ҳақида мақола чоп этилган. Қуйида ушбу мақоланинг диққатга сазовор муҳим бир бўлимини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

«Икки ёмонликнинг енгилроғи» қоидаси(2)

Имом Ғаззолий «ал-Мустасфо» асарида айтади:

«Маълумки, шариат жузни устида кулни ихтиёр қилади. Ислом аҳлини кофирларнинг истилосидан сақлаб қолиш шариъат наздида битта мусулмоннинг қонини сақлаб қолишдан авлодир. Агар, аскарларни асраш учун бойларга солиқ солиш жоизми, жоиз эмасми, дейилса, айтамизки, агар аскарларнинг қўлларида етарли микдорда мол-мулк бўлса, бунга эҳтиёж йўқ. Аммо агар уларнинг қўллари юпқа бўлса, уларнинг ойлик маошлари вақтида етказиб берилмаса, оқибатда аскарлар пул топиш учун тарқалиб кетишса, албатта бундай ҳолда кофирларнинг мусулмонлар устига бостириб кириши хавфи туғилади ёки бузуқи инсонлар мусулмон юртларида фитна тарқатишлари қўрқинчи яралади. Шунинг учун имом-давлат раҳбари бойларга аскарларга етарли миқдорни вазифа қилиб юклаши мумкин. Агар у солиқларни тақсимлаш йўлида айрим ерларни хослашни раъй қилса, бунинг ҳам таъқиқланадиган зиён жойи йўқ. Чунки бизлар биламизки, агар икки ёмонлик ёки икки зарар бир келиб қолса, шариат уларнинг ёмонроғини ва зарари каттароғини дафъ этишни мақсад қилади. Молларидан солиқ фарз қилинган бойлар берадиган микдор агар ишлар низомини муҳофаза қиладиган ва ёмонлик манбаъсини таг-томири билан қуритиб юборадиган Ислом шавкати синса, ўша бойларнинг ўзларига ҳам, молларига ҳам етадиган балога нисбатан жуда оздир.

Қуйида имом Ғаззолий ва имом Иззуддин ибн Абдус Салом қайд этган бошқа мисолларга тўхталиб ўтамиз.  Бу мисолларда ушбу икки имомнинг наздида «Икки ёмонликнинг енгилроғи» қоидаси қандай ишлаганига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, бу мисолларда аҳкомлар орасидаги мувозанат ҳам ўз аксини топади. Имом Иззуддин «Қоваидул аҳкам фий масолиҳил анам» асарида айтади:

«Агар очиқ фасодлар, аниқ ёмонликлар жамланиб қолса, уларни бартараф этиш имконияти бўлса, бартараф этамиз. Агар барчасини бартараф этиш имконияти бўлмаса, энг фасодини, энг разилини, энг ёмонини бартараф этамиз. Агар улар фасодликда, разилликда баробар бўлсалар, гоҳида ихтиёр берилади. Гоҳида эса, уларнинг қайси бири фасодроқ эканлигида ихтилоф бўлади(демак, енгилроғини таржиҳ қилиш имкони бор). Бу боради фасодликлар билан макруҳотлар орасида фарқ йўқдир».

Сўнгра у бунга мисоллар келтиради:

«Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни ўлдиришга мажбур қилинади. Агар бош тортса, ўзи ўлдирилади. Бундай аҳволда у қотиллик деган фасодни ўзининг ўлимига сабр этиш билан бартараф этади. Чунки унинг ўз ўлимига сабр этиши бошқа мусулмонни қатл этишга боришидан енгилроқдир. Агар қандайдир йўл билан бу макруҳни бартараф этишга йўл топа олса, фасодни дафъ этишга қодир бўлгани учун шу йўл билан уни бартараф этиши лозим бўлади. Қотиллик қилишни қатл этилишга сабр қилиш билан бартараф этилиши афзаллигининг сабаби шундаки, уламолар қотилликнинг ҳаромлигига ижмоъ килганлар ва катл этилишга таслим бўлиш устида эса, ихтилоф килганлар».

Бу икки ёмонликнинг ёки икки ҳаромнинг енгилроғини ихтиёр қилишга очиқ ойдин мисолдир. Чунки бу ёмонликларнинг бирини бажаришдан бошқа иложи йўқ. Агар имкони бўлганда эди, албатта уларни ҳар иккисини ҳам манъ қилиши вожиб бўларди.

Имом Иззуддин бошқа мисолда айтади:

«Шунингдек, агар ёлғон гувохлик бериши ёки ботил билан ҳукм қилиши ёки айрим ҳаромларни ҳалол қилиб бериши учун қатл этиш билан мажбурланса, бундай одам қатл этилиш билан мажбурланса ҳам ёки аъзолари кесиб юборилиши билан мажбурланса ҳам, ёлғон гувохлик бериши ҳам, ботил билан ҳукм чиқариши ҳам жоиз эмас. Чунки ўлимга таслим бўлиш бир бегуноҳ мусулмоннинг қатл этилишига сабабчи бўлишдан, унинг аъзолари кесиб олинишидан ёки ҳаромни ҳалол қилинишидан афзалдир. Агар ёлғон гувоҳлик бериш ва ботил билан ҳукм чиқариш молга алоқадор бўлса, жонини сақлаб қолиш учун бошқасининг молини еб бўлса ҳам уни сақлаб қолгани каби ёлғон гувоҳлик бериш билан молга талофат етказиши мумкин.

Шунингдек, ким ароқ ичишга мажбур бўлса, чанқоғини қондиришга ароқдан бошқа нарса топилмаса, у ароқни ичади. Чунки бундай вазиятда шариат назарида жонни сақлаб қолиш мазкур муҳаррамот(ҳаром қилинган нарса)ларга риоя қилишдан авло туради».

Яна бошқа мисолда айтади:

«Агар бошқанинг молини ейишга мажбур бўлса, уни ейди. Чунки бошқанинг молининг ҳаромлиги жоннинг(ўлимига лоқайд бўлишнинг) ҳаромлигидан енгилрокдир. Бировнинг молига талофат етказиш ўрнига жонини йўқотиш каттароқ гуноҳдир. Бу икки фойданинг орасини жамлаш ва бошқа фойдани сарфлаш, деган қоидага киради».

«Агар музтар-мажбур киши ўлик инсонни топса, унинг гўштини ейиш инсоннинг очлиқдан жон таслим қилишидаги ёмонликдан енгилроқдир.»

«Агар инсон гўдак болалар устига қуласа, агар уларнинг бирортасини босиб олса, гўдак ўлади. Оёк қўйгани жой йўқлигидан унинг ёнидаги болани босиб олса, уни ўлдиради. Бу масалада, дейилади, шаръий ҳукм йўқ. У шариатлар келишидан олдинги аслга(я.ни Шореъ томондан бирор масалага ҳукм келмаган бўлмаса ўша масалага ҳукм йўқ деган қоидага) кайтади. Шариат бу икки ёмонлик орасида танлаш ҳуқуқини бермаган. У ҳолда, агар гўдакларнинг айримлари мусулмон, айримлари кофир бўлса, кофир гўдак тепсалаши лозим бўладими? Чунки, бизлар агар кофир болалар билан тирик қўрғон ясалса, уларни ўлдириш мумкин, деб санаймиз. Бундай ҳол мусулмон болалари билан эса, мумкин эмас».

Имом Иззуддиннинг «Масала шариат келишидан олдинги аслга қайтади», дегани шуки, гудакларнинг барчалари назарий жиҳатдан баб-баробардирлар. Агар бирор ҳодиса юз берса, бундаги шароит шундай бўладики, бу ҳодисадаги манотул ҳукм уларнинг умумий болалар дегандан хосроқ сифатларга қайтарилади. Бу масалани биринчилардан бўлиб – Валлоху аълам – икки ҳарамнинг имоми ал-Жувайбий ўзининг «Ғиясул умам индит тияс аззулм» китобида қайд этган ва бунинг шариатда ҳукми йўқлигини айтган. Ҳолбуки, у айни шу китобнинг ўзида у ҳар қандай вокеъанинг ҳукми шариатда мавжуд эканлигини таъкидлаган.

Иззуддин Абудусаломнинг мисолларидан яна бири:

«Агар денгиз тўлқинланиб, оғирликни камайтириш учун кемага минганларнинг ярми денгизга ғарқ қилинмаса, уларнинг ҳаммалари ҳалок бўлишлари аниқ бўлиб қолса, уларнинг бирортасини қуръа билан ҳам, қуръасиз ҳам денгизга улоқтириш  жоиз эмас. Чунки уларнинг бачалари исмат-гуноҳдан поклик-да баб-баробардирлар. Гуноҳсиз одамни қатл этиш эса ҳаром. Агар кемада мол-дунё ёки муҳтарам(ноҳақ ўлдириш ҳаром бўлган) ҳайвон бўлса, дастлаб молни кейин ҳайвонни улоқтириш лозим бўлади. Чунки, мол ва муҳтарам ҳайвонларни йўқотишдаги ёмонлик инсонларнинг жонларини йўқотишдаги ёмонликдан енгилрокдир.»

«Агар инсон икки муҳтарам ҳайвондан бир ҳайвонга талофат етказишга ўлим тахдиди билан мажбурланса, уларнинг орасида ихтиёр килиши мумкин».

«Икки қадаҳдан бирида ароқ бор. Агар инсон улардан бирини ичишга мажбурланса, уларнинг орасида ихтиёр қилади»

«Агар очликда номусулмон, дорулхарб аҳолисидан иккитасини топиб олса, улар бир ҳил бўлсалар, улардан хоҳлаганини ейди. Агар улар орасида тафовут бўлса, масалан, улардан бири етти ёт бегона, иккинчиси эса, отаси, боласи, онаси, момоси бўлса, бегонани қўйиб, ўзининг якинини ейиши макруҳ бўлади. Худди жиҳодда ўз яқинини ўлдириш макруҳ бўлгани каби. Агар у болиғ кофир билан бирга сабий ёки мажнунни топиб олса, кофирни суйиб ейди. Сабий ва мажнундан ўзини тияди. Чунки уларни ейиш мусулмонларнинг устидаги уларнинг ҳаққини зое кетказишлик бўлади.  Ва ҳақиқий кофир ҳукмий кофирдан кабиҳрокдир.»

«Кофирлардан аёлларни, жангга қатнашмаган қарияларни ва гўдакларни ўлдириш ёмонликдир. Лекин агар кофирлар уларни қўрғон қилиб олишса, уларни ўлдирмасдан туриб кофирларни дафъ қилиш мумкин бўлмаса, уларни қатл этиш жоиз бўлади».

«Гуноҳсиз мусулмонларни ўлдириш ёмонликдир. Бирок, агар кофирлар уларни тирик қалқон қилиб олишса ҳамда мусулмонларни босиб олиш хавфи туғилса, уларни қатл этиш жоизлиги ҳақида ихтилоф бор. Чунки, ўнта мусулмонни қатл этиш барча мусулмонларни қатл этилишидан енгилроқ ёмонликдир.»

Имом Ғаззолий мана шу охирги мисолни мана бундай шарҳлайди:

«Агар кофирлар бир тўп мусулмон асирларини ўз олдиларига қалқон қилиб олишса, бизлар уларга тегмасак, кофирлар бизларни парчалаб ташлашади ва Дорул ислом устидан ғолиб бўлишади. Натижада барча мусулмонларни қатл этишади. Агар бизлар қалқон қилинганларни нишонга олсак, ҳеч бир гуноҳи йўқ мусулмонларни қатл этган бўламиз. Бунинг шариатда ҳеч бир оқловчиси йўқ. Агар уларни қатл этишдан тийилсак, кофирларни барча мусулмонлар устидан ғолиб келишига имкон яратиб берган бўламиз. Шунда улар мусулмонларни ҳам, улардан кейин асирларни ҳам қатл этадилар. Шунинг учун юқоридаги мисолни келираётган киши айтиши мумкин; асир ҳар қандай холатда ўлган ҳисоб. Шундай экан асирларни қатл этиб барча мусулмонларни сақлаб қолиш шариат мақсадига мувофиқдир. Чунки аниқ биламизки, шариъатнинг мақсади қатл этишни озайтириш, имкон қадар унинг йўлини кесиш. Агар қатл йўлини қисқартира олмасак-да, ҳеч бўлмаса уни озайтиришга қодир бўламиз».

Бу мисоллар ойдинлик киритадики, икки ҳаромнинг ёки икки ёмонликнинг енгилроғига амал қилинадиган вазият ҳар икки ҳаромдан ёки ҳар икки ёмонликдан четланишдан ёки улари бирданига манъ қилишдан ожизлик қилинадиган вазиятдир. Имомнинг мана бу сўзига қаранг;

«Агар уларни қатл этишдан тийилсак, кофирлар бизларни парчалаб ташлайдилар, Дорул ислом устидан ғолиб бўладилар ва барча мусулмонларни қатл этадилар. Агар қалқон қилинган асирларга қарата ўқ узсак, маъсум мусулмонларни қатл этган бўламиз».  «Агар қатл йўлини қисқартира олмасак-да, ҳеч бўлмаса уни озайтиришга қодир бўламиз».

Сўнгра Ғаззолий айтади:

«Агар кофирлар қалъа ичида мусулмонларни қўрғон қилиб олишса, бунинг маъноси бошқа. Чунки бундай жойда қалқон қилинган мусулмонларга қарата ўқ узиб бўлмайди. Негаки, бу ўринда қалъани фатҳ қилишнинг хожати йўқ бўлади.»

Айрим имомлар томонидан икки ёмонликнинг енгилроғи қоидасига амал қилиш борасида келтирилган ушбу мисоллардан бу қоиданинг маъноси ва уни ишлатишлик ўринлари маълум бўлади. Яна фойдалар ва зиёнлар орасидаги мувозанат кайфияти ҳам маълум бўлади. Илм, фиқҳ номи остида содир бўлаётган гаплар, кўрсатмалар соясида Умматни пачавасини чиқараётган бало-офатларнинг микдори маълум бўлади. Бу душманларини елкасига миндириб олиб, уларга малайлик қилаётган Умматнинг қай даражада тубанлашиб кетганлигидан далолатдир, холос. Шунинг учун ушбу қоидани ишлатишда хатога йўл қўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Шаръий аҳкомларни ағдар-тўнтар қилиб юборадиган ношаръий, хато мувозанатлардан огоҳ бўлиш лозим. Кошки анави муҳлислар бу қоидани ўз ўрнида ишлатмаслик нақадар хато эканлигини ва унинг Умматга бўлган хатари нақадар буюклигини англаб етсалар. Шунда улар қилган ишларидан тавба қилишиб, дилларига чанг солаётган ёмон ўйлардан қутилишга қарор қилишармиди.

Аллох субҳанаҳу бандаларнинг дилларидаги максадларни билгувчидир

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here