Ҳижрий 1443 йилнинг зулҳижжа ҳилолини текшириш натижаси ва муборак қурбон ҳайити табриги

37
0

Ҳижрий 1443 йилнинг зулҳижжа ҳилолини текшириш натижаси ва муборак қурбон ҳайити табриги

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَسْأَلُونَكَ عَنِ الأهِلَّةِ قُلْ هِيَ مَوَاقِيتُ لِلنَّاسِ وَالْحَجِّ﴾

«Сиздан ойлар ҳақида сўрашади. Айтинг: у (ойлар) одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир»

                                                                                                                                                           [Бақара 189]

Шундай қилиб, 1443 йилнинг зулҳижжа ҳилоли кузатилгандан кейин пайшанба куни 1443 йилнинг биринчи зулҳижжаси экани ва бу 2022 йил 30 июнга тўғри келиши шаръий жиҳатдан ўз исботини топди. Шунга биноан, арафа куни 2022 йил 8 июл жума кунига, зул-ҳижжанинг ўнинчи куни эса 2022 йил 9 июл шанба кунига тўғри келади ва шу куни муборак қурбон ҳайити кунларининг биринчи куни ҳисобланади, инша Аллоҳ.

Шу муносабат билан биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта – ҳафизаҳуллоҳ – нинг муборак қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган табригини бутун Исломий Умматга етказамиз. Шунингдек, у кишининг табригини золим-зўравон подшоҳлик давридаги режимларга қарши курашаётган ҳамда Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом томонидан башорат берилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун фаолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига етказаётганимиздан ҳам мамнунмиз.

Бу йилги ҳаж ибодатларини адо этиш учун тайёрланаётган Байтуллоҳ ҳожиларини ҳам қурбон ҳайити билан табриклаб, Аллоҳдан уларнинг ҳажларини мабрур, саъйларини машкур айлашини, золимларнинг чегара ва тўсиқлари сабабли ҳажга келолмаган мусулмонларга келаси йилларда ҳаж ибодатини адо қилишни насиб айлашини сўраб қоламиз.

Аллоҳ Субҳанаҳудан яна шунингдек, арафа куни Аллоҳга дуо қилаётган ва зулҳижжанинг ўн кунлигида ўзларидаги бор яхшиликларни сарфлаётган Исломий Умматни илҳомлантириб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилаётганлар билан бирга фаолият қилишга қалбини очиб беришини сўраб қоламиз.

Лаббайка Аллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарика лака лаббайк, иннал ҳамда, ван-наъмата лака вал мулк, ла шарика лак…

 

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here