Даъватни кўтариб чиқмоқ мусулмонлар учун ҳимоя деворидир

223
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Даъватни кўтариб чиқмоқ мусулмонлар учун ҳимоя деворидир

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний

Даъватни кўтариб чиқмоқ энг улуғ ва мартабаси баланд амаллардан бири бўлиб, ҳар бир мусулмонга фарздир. Ушбу фаолият билан Ислом давлати барпо бўлади, сақланади ва мудофаа қилинади ва у шахс ҳам, ҳизб ҳам, давлат ҳам қиладиган фаолиятдир. Шунинг учун мусулмонлар даъватни ўз манфаатлари унинг атрофида айланадиган марказга ва ҳаётлари бўйи айрилмайдиган доимий мақсадга, тугамас ғояга айлантирмоқлари, унинг машаққат ва оқибатларини кўтаришда малолланиш ва ҳафсаласизликни билмасликлари керак.

Термизий ва Табароний Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қиладики, Набий ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«نَضَّرَ اللهُ عَبْداً سَمِعَ مَقَالَتِي، فَحَفِظَهَا وَوَعَاهَا وَأَدَّاهَا، فَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ غَيْرُ فَقِيهٍ، وَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ»

«Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаган, онгли равишда тушунган ва бажарган кишининг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин. Зеро, баъзида фиқҳни кўтарган киши фақиҳ бўлмаслиги ва баъзида у ўзидан фақиҳроқ кишига етказиши мумкин».

Аллоҳ Субҳанаҳу юзнинг ёруғ ва нурли бўлишини Китобу суннатдаги ваҳини эшитиб, ёдлаган, онги ила тушунган, сўнг уни одамларга етказган мусулмонга нисбат бермоқда. Чунки фиқҳни елкада кўтариб чиқиб, етказмоқ ундан сабоқ олиб, онгли равишда тушунмоқнинг мевасидир. Мусулмон киши ўрганган шаръий маълумотлар унинг ичида сақланиб қолмаслиги керак, балки уни етказмоқ ва одамларга ёймоқ унинг бурчидир. Даъватни кўтариб чиқиб, одамларга етказмоқнинг маъноси мана шу.

Росулуллоҳ ﷺ Минодаги Хайф масжидида одамларга хитобан айтган ҳадисларини бундай тугатганлар:

«ثَلاَثٌ لَا يُغِلُّ (من الخيانة) – أو يَغِلُّ (من الحقد) – عَلَيْهِنَّ قَلْبُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ: إِخْلاصُ الْعَمَلِ لِلَّهِ، والنَّصِيحَةُ لِلْمُسْلِمِينَ، وَلُزُومُ جَمَاعَتِهِمْ، فَإِنَّ دَعْوَتَهُمْ تُحِيطُ مِنْ وَرَائِهِمْ»

«Мусулмоннинг қалбида уч сифат бўлса, унда хиёнат ёки ғилли-ғашлик бўлмайди: Аллоҳ учун холис амал қилиш, мусулмонларга насиҳат қилиш ва мусулмонлар жамоасини маҳкам ушлаш. Мусулмонларнинг мана шундай даъватлари уларни ортларидан ҳимоя қилиб-асраб туради». Анас ривоят қилган ҳадисда

«وَمُنَاصَحَةُ وُلَاةِ الْأَمْرِ، وَلُزُومُ جَمَاعَةِ الْمُسْلِمِينَ»

«Иш эгаларига насиҳат қилиш ва мусулмонлар жамоасини маҳкам ушлаш», дейилган. Жобир ривоят қилган ҳадисда

«وَمُنَاصَحَةُ وُلَاةِ الْمُسْلِمِينَ، وَلُزُومُ جَمَاعَتِهِمْ»

«Мусулмонларнинг иш эгаларига насиҳат қилиш ва уларнинг жамоасини маҳкам ушлаш», дейилган. Абу Саид Худрий ривоят қилган ҳадисда

«وَالْمُنَاصَحَةُ لِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ، وَلُزُومُ جَمَاعَتِهِمْ»

«Мусулмонларнинг имом-халифасига насиҳат қилиш ва уларнинг жамоасини маҳкам ушлаш», дейилган. Буни Муслим, Абу Довуд ва Насоийнинг Абу Ҳурайрадан қилган ушбу ривояти ҳам тасдиқлайди: Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إِنَّمَا الدِّينُ النَّصِيحَةُ. قَالُوا: لِمَنْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ»

«Дин самимийликдир. Ким учун самимий бўлиш керак? деб сўрашди. Пайғамбар алайҳиссалом бундай жавоб бердилар: Аллоҳ учун, Унинг Китоби учун, Росули учун, мусулмонлар имомлари ва оддий мусулмонлар учун, дедилар».

Росулуллоҳ ﷺнинг «Мусулмоннинг қалбида уч сифат бўлса, унда хиёнат ёки ғилли-ғашлик бўлмайди…», деган ҳадислари мусулмоннинг даъват соҳасида эга бўлиши шарт бўлган уч сифатни белгиламоқда. Агар мусулмон кишида шу сифатлар бўлса, хиёнат, ғилли-ғашлик ва бу иккисига ўхшаш барча иллатлардан уни сақлайди. Чунки бу сифатлар бор жойда хиёнат, ғайрлик ва нафрат бўлмайди.

Биринчиси, Аллоҳга холис амал қилиш иккинчи ва учинчи учун шарт эканини англатади.

Иккинчиси, ҳукмдорларни маъруфга буюриб, мункардан қайтариш, насиҳат қилиш ва залолатга йўл қўйишса уларга қарши курашиш ҳақида бўлиб, бундан даъватни кўтариб чиқиш ишида ҳукмдорлар ҳам бўлиши кераклиги, бошқача айтганда, сиёсий шаклнинг бўлиши тушунилади.

Учинчиси, мусулмонлар жамоасини маҳкам ушлаш, деганда Ислом давлати тушунилади. Чунки мусулмонлар жамоаси, деганда имом-халифага тўғри байъат қилган мусулмонлар тушунилади. Яъни жамоат, уч асосдан: мусулмонлар, байъат ва имомдан иборатдир.

Шу маънода жамоани маҳкам ушламоқ Ислом (Халифалик) давлатини маҳкам ушламоқдир. Уни маҳкам ушламоқ эса, Ислом фарзларининг энг муҳими ва буюгидир. Бу Ислом давлати мавжуд бўлса шундай. Аммо Ислом давлати мавжуд бўлмаса, у ҳолда, жамоани маҳкам ушлаш учун Ислом давлатини барпо қилиш керак бўлади ва бу «Фарзни адо этмоқ учун зарур бўлган нарса ҳам фарздир», деган шаръий қоида бобига киради.

Росулуллоҳ ﷺ ўз ҳадислари охирида мусулмонларнинг ҳукмдорлар ва фуқароларни даъват этишлари, уларга насиҳат қилиб, улардан ҳисоб талаб қилишлари, жамоалари ва давлатларини маҳкам ушлашлари мисоли ҳимоя қилувчи девор кабидир, у мусулмонларни сақлаб туради, дейилмоқда.

Ушбу ҳадиси шарифдан даъватни кўтариб чиқиш одамларни ўз ичига олгани каби, ҳукмдорларни ҳам ўз ичига олиши тушунилмоқда. Чунки агар даъватни кўтариб чиқаётганлар даъватни фақат оддий кишиларга чеклаб қўйсалар, у ҳолда, даъватда уларни ортларидан ҳимоя қилиб туриш сифати қолмайди. Даъватда шунингдек, мусулмонлар ва давлатлари тилга олинмаса, давлатни борлигида маҳкам ушлаш, йўқлигида барпо қилишга ҳаракат қилиш айтилмаса, бундай ҳолатда ҳам даъват ҳимоя қилиш сифатини йўқотади.

Демак, даъват майдонида фаолият қилаётган барча кишиларга эслатиб қўяйлик, агар қилаётган даъватлари давлат, имом-халифа ва унга байъат қилишдан холи даъват бўлса, у камтик-ноқис даъват бўлади.

Агар баъзилар ҳукмдорларга аралашмасдан ва улардан ҳисоб талаб қилмасдан даъват қилаётган бўлсалар, билиб қўйсинлар бу ишлари шариат шартларига зиддир. Даъватларида, шунингдек, жамоани маҳкам ушлаш ва зиммасида халифа учун байъат қилиш турганлиги тўғрисида гапирмасалар, бу ишлари ҳам мазкур шартларга хилоф бўлади.

Биз яшаётган замонда, яъни Халифалик йўқ бир даврда даъватдаги асосий диққат-эътибор шариатни одамлар устидан тўлиқ татбиқ қилишга ҳамда Исломни бутун оламга етказиш учун Исломий Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга қаратилмоғи лозим.

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here