Ҳизб ут-Таҳрир ўз даъватини давом эттиради, қамоққа олишлар унга тўсқинлик қилолмайди

197
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир ўз даъватини давом эттиради, қамоққа олишлар унга тўсқинлик қилолмайди

2022 йил 7 май сешанба куни Тунис хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири устоз Ториқ Рофеъни ҳибсга олди. Устозга 2021 йил 2 апрелда биринчи инстанция суди томонидан «сиёсий рақибларини йўқ қилишга уриниш», деган ғаразли айблов билан сиртдан ҳукм чиқарилган эди.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«1 – Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қамоққа олинишининг ҳеч қандай террорчилик ташкилотига алоқаси йўқ. Аксинча, улар исломий фикрлари учун таъқиб қилинмоқдалар ҳамда бу Тунис ва аҳлининг тақдири билан ўйнашаётган абгор режимнинг Исломга қарши сиёсати доирасида амалга оширилмоқда. Устоз Ториқ Рофеъ ҳам фикрлари учун ҳибсга олиниб, қамоққа ташланмоқда.

2 – Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши «терроризм» айбловини ёпиштириш оддий одамларни Ҳизбдан қўрқитишга ва Тунис аҳлини Ҳизб билан биргаликда ҳаётни Ислом аҳкомларига мувофиқ қайта бошлашларини олдини олишга қаратилган шармандали ҳаракатдир.

3 – Ушбу ҳибсга олиш 2022 йил 26 февралда Ҳизб аъзоси Аҳмад Латифнинг мазкур айблов билан ҳибсга олиниши ортидан содир этилди. Бундай ҳибсга олишлар режимнинг Ислом давлатини барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш даъватига тазйиқ ўтказган ва ёлғон айбловларни тиркаб, унга қарши курашган собиқ ҳукмдорлар сиёсатини давом эттираётганига мисол бўлади. Ислом давлати эса, ўз қарорларида мустақил бўлади, бойлик ва ресурсларини мустамлакачиларга топшириб қўймайди, сара йигитларини зулм ва бўҳтон билан қамоққа ташламайди».

Матбуот баёнотида Тунис аҳлига бундай мурожаат қилинди:

«Сиз Тунис режимига мана буларни эшиттириб қўйинг: Ҳизб ут-Таҳрир Росулуллоҳ ﷺнинг Мадинаи Мунавварада у орқали илк Ислом давлатини барпо этган тариқатларига амал қилмоқда. Ҳизб айни ўша тариқатни қабул қилиб, Росулуллоҳ ﷺ башорат берган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилмоқда ва кўплаб исломий ва исломий бўлмаган юртларда жиддий фаолият юритмоқда. Тоғут ибн Али режимига қарши қўзғолонга гувоҳ бўлган Тунис ҳам ўша исломий юртлардан биридир. Ҳизб ут-Таҳрир Ибн Алининг қулатилишини қўллаб-қувватлаган. Бугунги кунда ҳам юрт аҳли берган қурбонликлар зое кетмаслиги учун сиёсий йўналишни тўғри тарафга ўзгартиришга жиддий ҳаракат қилмоқда. Ўз аҳлига ишончли насиҳатгўй бўлган ва уларни алдамаган ва ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир мавжуд режимнинг сиёсатларидан огоҳликка чақириб, буларни «Тунис ва унинг аҳлига қарши жиноят», деб ҳисоблайди. Ҳизб шунингдек, расмий доиралар майдонида ўйналаётган ва оқибатлари ҳалигача намоён бўлаётган нопок сиёсий мақсадда берилаётган пуллардан ҳам, илмонийликни татбиқ қилган ва Исломни ҳокимият, қонунчилик ва қонундан узоқлаштирган абгор демократик тузум жиноятидан ҳам огоҳлантиради. Бугунги кунда Ҳизб ажнабий ташкилотлардан, асосан, Халқаро Валюта Фондидан ёрдам олишдан огоҳлантирмоқда. Чунки бу юртимиз бошдан кечираётган иқтисодий тангликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, Тунисни қайта мустамлакачилар чангалига тушириб беради.

Ҳизб ут-Таҳрир огоҳлантирган ишларнинг барчаси воқеликда содир бўлганини ҳар бир инсофли кузатувчи билади… Сиёсий синфнинг мустамлакачи Ғарб қўйнига кириши бугун юртимиз етиб келган оқибатга сабабчи бўлди… Ҳизбнинг кураши хавфсизлик хизматига ҳам, адлияга ҳам қарши қаратилмаган. Чунки у Уммат фарзандларига қарши курашмайди. Балки Ҳизбнинг кураши мустамлакачи Ғарб ва юртларимиздаги унинг малайларига қарши қаратилган. Бу муросасиз кураш бўлиб, унда хушомадгўйлик қилинмайди.

Аллоҳнинг изни ила, устоз Ториқ Рофеъ зўравонларча ҳибсга олинганига ва сохта айбловларга қарамай, ўз даъватида давом этади. Ҳизб ут-Таҳрир ҳам Ислом давлатини барпо этиш фаолиятида шаръий сиёсий йўл билан давом этади».

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here