«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир»

238
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلاَمِ دِيناً فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир»

Шуни таъкидлаш лозимки, яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам кофирдирлар. Шунингдек, бутпарастлар ва Аллоҳдан бошқасига сиғинувчи ҳар бир кимса кофирдир. Мусулмон – Муҳаммад Росулуллоҳ ﷺ келтирган Исломга эътиқод қилган кишидир. Кофир – Ислом динидан бошқа динга эътиқод қилувчи кимсадир ва у ғайримўмин ва ғайримусулмондир. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللهِ الإِسْلاَمُ﴾

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Исломдир»                        [Оли Имрон 19]

Яна бундай деган:

﴿وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلاَمِ دِيناً فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди»

                                                                                                                       [Оли Имрон 85]

Шундай экан, ғайримусулмон – кофирдир. У ўлса дўзахга тушади. Бунда бутпараст ҳам, яҳудий ҳам, насроний ҳам, коммунист ҳам баробар. Чунки буларнинг барчаси кофир бўлиб, ғайримўмин ва ғайримусулмондирлар… Қиёмат куни барчалари дўзахда абадий қолажаклар. Дарҳақиқат, Қуръон оятлари Исломни дин деб қабул қилмайдиган ҳар бир кимсани кофир, деган. Шунингдек, ғайримусулмонларни кофир, деб эътибор қилиб, уларни кофирларга ва кофир бўлмаганларга бўлиб-ажратмаган. Аллоҳ Таоло насронийларни бундай деган:

﴿لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ﴾

«Аллоҳ –Масиҳ ибн Марямдир, деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир»       [Моида 17]

Яна бундай деган:

﴿لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ ثَالِثُ ثَلاَثَةٍ﴾

«Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Исонинг) биридир, деган кимсалар ҳам кофир бўлганликлари аниқдир»                                                                                           [Моида 17]

Аҳли китоблар, яъни яҳудий ва насронийлар ҳақида бундай деган:

﴿يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللّهِ﴾

«Эй аҳли китоб, нима учун Аллоҳнинг оятларига кофир бўлдингиз»                      [Оли Имрон 85]

Мушриклар билан аҳли китоблар кофирликда баробар эканликлари ҳақида бундай деган:

﴿مَّا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَلاَ الْمُشْرِكِينَ أَن يُنَزَّلَ عَلَيْكُم مِّنْ خَيْرٍ مِّن رَّبِّكُمْ﴾

«Аҳли китобдан бўлган кофирлар ҳам, мушриклар ҳам сизга Роббингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар»                                                                  [Бақара 105]

Яна бундай деган:

﴿لَمْ يَكُنِ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ مُنفَكِّينَ حَتَّى تَأْتِيَهُمُ الْبَيِّنَةُ﴾

«Аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ ҳужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар»                                                                            [Баййина 1]

Яна бундай деган

﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ﴾

«Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар!»                                                                                          [Баййина 6]

Росулуллоҳ ﷺ Бану Назир яҳудийларини кўчириб юборганларида Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи нозил бўлган:

﴿هُوَ الَّذِي أَخْرَجَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ مِن دِيَارِهِمْ لِأَوَّلِ الْحَشْرِ﴾

«У (Аллоҳ) шундай зотки аҳли китоблардан (яҳудийлардан) бўлган кофирларни биринчи тўплашдаёқ ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарди»                                                                [Ҳашр 2]

Ушбу Қуръони Карим матнлари ва бошқалари яҳудий ҳам кофир, насроний ҳам кофир, мушрик ҳам кофир эканига, барчалари имон келтирмаганлардан бўлиб, жаҳаннамга дохил бўлишларига далолат қилмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here