Қулликка асосланган иқтисодий сиёсат ва тузумлар мустақил умматни шакллантирмайди

49
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қулликка асосланган иқтисодий сиёсат ва тузумлар мустақил умматни шакллантирмайди

Қулликка асосланган сиёсатлар ва иқтисодий тузумлар мустақил умматни шакллантириши мумкин эмас экан, Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида «Покистонда етмиш йиллик демократия қулдорлиги ва капитализм сиёсатларидан сўнг нима натижа бўлди?», деган саволни ўртага ташлади ва бунга жавобан қуйидагиларни таъкидлади:

«Нефть нархи глобал миқёсда кўтарилган пайтда иқтисод ёмонлаша бошлади… АҚШ федерал захира тизими фоиз-судхўрлик ставкаларини оширган пайтда долларнинг қиймати кўтарилди, Покистон руписи қиймати тушиб кетди… Россия Украинага уруш қилган пайтда озиқ-овқат нархи кўтарилиб кетди, оддий одамлар бу нархни кўтаролмай қолдилар. Доим сунъий нафас олиш аппаратида яшаётган ва одамларни очликдан қийнаётган иқтисод қандай иқтисод?! Устига-устак, Покистон ҳукмдорлари Халқаро Валюта Фонди тавсияларини амалга оширишга ҳар доим ҳозиру нозир. Ҳолбуки, юртни реанимация бўлимига киритиб қўйган мана шу Фонддир! Дарҳақиқат, Покистон ҳукмдорлари Халқаро Валюта Фонди тавсияларини шу пайтгача 21 марта татбиқ қилишди, оқибатда бу юртни Ғарбга тўлиқ қарам қилиб қўйди ва суверенитет, деган гапни ҳавога учириб йўқ қилди».

Матбуот баёноти сўнггида Покистон Қуролли кучларидаги холис зобитларга хитобан бундай дейилди:

«Ҳа, сиз учун бундай демократияга нисбатан бетараф позицияда туришни бас қиладиган ва уни буткул йўқ қиладиган вақт келди! Унутмангки, эртага Аллоҳнинг ҳузурига борасиз, бу унвону медалларингиз ва бойликларингиз қолиб кетади, Аллоҳ сизга ато этган бу қудратни қаерга сарфлаганингиз тўғрисида ҳисоб берасиз… Шундай экан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга нусрат беринг».

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here