Бузғунчи оммавий ахборот воситалари ва уларнинг одамларни адаштириш роли

51
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бузғунчи оммавий ахборот воситалари ва уларнинг одамларни адаштириш роли

Шайх Исом Амира

Шубҳасиз, оммавий ахборот воситалари инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмидир. Одамларнинг бу дунё ҳаётида ўз халқлари ва бошқа халқлар хабарларини билмаган ҳолда ҳаёт кечиришини тасаввур қилиб бўлмайди… Зеро, бу билан ёр-дўстлар аҳволидан хабар топиб, уларни қўллаб-қувватлашни, душманлари хабарларини кузатиб, уларнинг ёвузлигидан сақланишни истайдилар.

Жамоатчилик фикрини шакллантириш ва йўналтиришда оммавий ахборот воситаси муҳим ўрин тутади. Чунки у бир жиҳатдан, ҳукмдорлар мавқеининг мустаҳкамланишида, яна бир жиҳатдан, мақсадлари амалга ошиб, давом этишида ва мавжуд бўлиб туришлари таъминланишида муҳим воситадир. Қуръони Карим бизга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломида оммавий ахборот воситасининг ҳукмдорлар билан алоқасининг бир тарафини ҳикоя қилади:

﴿وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلْ أَنتُم مُّجْتَمِعُونَ * لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ السَّحَرَةَ إِنْ كَانُوا هُمُ الْغَالِبِينَ﴾

«Одамларга «сизлар ҳам тўпланиб бўлдингларми? Эҳтимол агар сеҳргарлар ғолиб бўлиб чиқсалар, биз ўшаларга эргашурмиз», дейилди»                                                                    [Шуаро 39-40]

Бу бир томонга, яъни Фиръавн томонига ўтиб олган бузғунчи салбий ахборот воситасидан бир намунадир. Оммавий ахборот воситаси мисоли суд тизимига ўхшайди. Чунки қози низони ҳал қилишдан олдин икки томоннинг ҳужжатига қулоқ тутмоғи ва бир томонга ўтиб олмай, ҳақиқатларни текширмоғи лозим бўлади. Оммавий ахборот воситалари тарих ёзади. Чунки улар кеча нимани ёзган бўлса, у бугун тарихга айланади. Бугун нимани ёзса, у эртанги тарих бўлиб қолади. Ушбу мавзуда биз бузғунчи оммавий ахборот воситаларини ва уларнинг одамларни салбий тарафга йўналтириб, ижобий тарафдан буриб-чалғитаётганини ўрганамиз.

Маълумки, Фиръавн замонидаги оммавий ахборот воситасининг жамоатчилик эътиборини Фиръавннинг курашдан кўзлаган натижаси тарафга буриш бўлган. Фиръавн ўша сеҳргарларни Мусо алайҳиссаломдан ғолиб келади, дея ишонган, ишонгани учун ҳам одамларга жўнатган чақириғи орқали «бу сеҳргарлар ғолиб бўлади», деб айтган эди. Ҳақиқатда, бу сўзлар ифодаси пухта ўрганилган эди. Шунинг учун, оммавий ахборот воситалари етказадиган ҳар бир хабар шундай бўлиши керак эди.

Бунинг муқобили ўлароқ, ростгўй оммавий ахборот воситалари ҳақиқатларни холис етказмоқлари ва мусулмонлар манфаатига хизмат қилиш учун ўз касбларига профессионал ёндашмоқлари керак. Дарҳақиқат, буни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзининг каломида бундай баён қилган:

﴿وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِى الْأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنبِطُونَهُ مِنْهُمْ وَلَوْلاَ فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ لَاتَّبَعْتُمُ الشَّيْطَانَ إِلَّا قَلِيلاً﴾

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, (яъни Аллоҳ ўз марҳамати билан сизларни иймонда устувор қилмаса эди) айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» [Нисо 83]

Ушбу ояти каримадан уламолар олган аҳком ва одоблардан бири шуки, хабарни то тўғрилигини ҳамда мусулмонлар манфаатига зиён етиб қолмаслигини исботлаб олмасдан туриб тарқатмаслик керак, айниқса уруш ҳолатида. Бу ҳақда имом Ибн Касир бундай дейди: «Бу ерда ишларни аниқ ўрганмасдан туриб шошилиб, хабар қилиб, ҳамма ёққа ёйиб юборадиган кимсалар қораланмоқда, чунки у ишлар нотўғри бўлиши мумкин». «Саҳиҳи Муслим»да Абу Ҳурайрадан Росулуллоҳ ﷺнинг

«كَفَى بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ»

«Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши ёлғончилигига кифоядир», деганлари ривоят қилинган. «Саҳиҳайн»да Муғийра бин Шўъбадан Росулуллоҳ ﷺнинг

«مَنْ حَدَّثَ بِحَدِيثٍ وَهُوَ يَرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ»

«Ким бир гапни гапирса-ю, унинг ёлғонлигини билса, бас, у ҳам ёлғончиларнинг биридир», деганлари ривоят қилинган. «Сунани Абу Довуд»да Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлари ривоят қилинади:

«بِئْسَ مَطِيَّةُ الرَّجُلِ زَعَمُوا»

«Кишининг «ҳисоблашларича, эмиш» сўзидан фойдаланмоғи қандай ҳам ёмон».

Хулоса қилиб айтганда, янгилик-хабарларни тасдиқсиз тарқатиш, айниқса уруш вақтларида, энг ёмон ишлар ва ёвузликларга олиб боради. Чунки бундай хабарлар агар хавфсизлик билан боғлиқ бўлса, бир турли эътиборсизлик ва эҳтиётсизликларни пайдо қилади. Агар бундай хабар хавф-хатарга оид бўлса, сафда тартибсизлик ва бузилишни пайдо қилади. Хабарлар фақат асл манбаидан олиб тарқатиладиган жамият ақли расо ва фаросатли инсонлари кўп жамият саналади, чунки бундай жамият вакиллари ҳақиқатларни билишда холис уламоларига мурожаат қиладилар.

Хабар ҳақида яна бир мисол:

Росулуллоҳ ﷺ ва мусулмонларга Бану Қурайзанинг Пайғамбаримиз ва мусулмонлар билан тузган иттифоқларини бузишгани тўғрисида хабар келади. Шунда Росулуллоҳ ﷺ хабарни аниқлаш учун Саъд ибн Муоз ибн Нўъмон, Саъд ибн Уббода ибн Далим, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Хуввот ибн Жубайрларни юбордилар. Росули акрам уларга бундай дедилар:

«انْطَلِقُوا حَتَّى تَنْظُرُوا أَحَقّ مَا بَلَغَنَا عَنْ هَؤُلَاءِ الْقَوْمِ أَمْ لَا؟ فَإِنْ كَانَ حَقًّا فَالْحِنُوا لِي لَحْنًا أَعْرِفُهُ، وَلَا تَفُتُّوا فِي أَعْضَاءِ النَّاسِ، وَإِنْ كَانُوا عَلَى الْوَفَاءِ فِيمَا بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ فَاجْهَرُوا بِهِ لِلنَّاسِ»

«Бориб, бизга улар ҳақида етиб келган хабар тўғрими ёки йўқми, ўрганинглар. Агар хабар тўғри бўлса, менинг ўзимга ўзим тушунадиган оҳангда айтинглар ва одамларнинг ишонч-қувватларини синдирманглар. Агар улар биз билан ўзлари ўртасида бўлган аҳдга вафода бўлсалар, буни барча одамларга очиқ айтинглар». Элчилар йўлга чиқиб, Бану Қурайзага етиб бориб, ўзларига етиб келган хабардан ҳам хунугига, яъни Росулуллоҳ ﷺнинг таҳқирлашларига гувоҳ бўлдилар. Улар «Росулуллоҳ ким? Биз билан Муҳаммад ўртасида на аҳд бўлган ва на ақд», дейишди. Саъд ибн Абу Ваққос уларни сўкди, улар ҳам уни сўкишди… Саъд ибн Абу Ваққос жаҳли тез инсон эди. Саъд ибн Уббода унга «қўйинг, улар билан сўкишманг, биз билан улар ўртасидаги нарса сўкишишдан яхшироқдир», деди. Кейин иккала Саъд шериклари билан Росулуллоҳ ﷺнинг олдиларига қайтиб келиб, ул зотга салом бердилар ва «Азал ва Қорра» (қабилалар номи), дейишди. Яъни, Ражиъ (Макка шимолидаги жойнинг номи) асҳобларига ҳамда Хубайб ва унинг шерикларига Азал ва Қорра қабиласининг хиёнати каби. Шунда Росулуллоҳ ﷺ «Аллоҳу Акбар, эй мусулмонлар хурсанд бўлинглар», дедилар.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги замон оммавий ахборот воситалари мусулмонларни амри маъруф ва наҳий мункардан тўсишда катта роль ўйнамоқда. Ҳолбуки, амри маъруф ва наҳий мункар ижобий ўзгаришга ва Аллоҳ шариатининг бандаларига татбиқ қилинишига олиб келади. Бугунги кунда амри маъруф ва наҳий мункардан тўсиш ролини ўйнашга ахборот воситалари ва калтабин уламолар армияси сафарбар қилинган… Булар ҳамон ҳукмдорларнинг ботилини тарғиб қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун жиддий фаолият қилаётган инсонларга қарши кураш олиб боришмоқда. Токи, бу инсонлар атрофига одамлар йиғилмасин ва бузуқ аҳвол бузуқлигича қолсин. Бундан ташқари, ушбу бузғунчи оммавий ахборот воситалари одамларнинг дидини бузишга ва мутлақо фойдасиз кўплаб телесериаллари билан вақтларини беҳудага сарфлашга кечаю кундуз ҳаракат қилишяпти… Ҳатто заҳри қотил билан уларнинг мияларини қасддан заҳарлашяпти. Бас, оммавий ахборот воситаларининг шунча қилмишларидан сўнг мусулмонлардан динини ҳам, қадриятини ҳам, тарихини ҳам, ҳеч нарсаларини билмайдиган авлод етишиб чиқиши ажабланарли ҳол эмас. Аксар мусулмонларнинг фикр ва туйғулари мисли кўрилмаган даражада бузилиб кетган ва бунга мана шу бузғунчи оммавий ахборот воситалари, бузғунчи ҳукмдорлар ва ёмонлик уламолари сабабчи. Аллоҳнинг ўзи офият берсин бизга.

Мусулмонларнинг ўз ақллари устидан ҳукмрон бўлиб олган бундай ахборот воситалари ботқоғидан қутулиб чиқишлари учун ягона йўл ўз ҳукмдорларига қарши қўзғалиш ва ушбу зараркунанда подшоҳликларни ағдариб, харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлидир. Ана шунда, мусулмонларни шариат билан ҳукм юритадиган, динларидан таълим берадиган, раббоний уламолар бошқаради.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً﴾

«У (кун) қачон бўлур? дейдилар, шоядки яқиндир, деб айтинг!»                                      [Исро 51]

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here