Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари билан Сайкс-Пико байроқлари ўртасидаги фарқни ажратиш жиноятми?!

237
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари билан Сайкс-Пико байроқлари ўртасидаги фарқни ажратиш жиноятми?!

Устоз-ўқитувчи Ҳусайн Абу Ҳаж ўрта мактабнинг бешинчи синф ўқувчиси берган саволга Ислом буюргандек жавоб бериши сабабли бошдан кечирган зулмлар ҳақида Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини 1 декабр куни баёнот нашр қилди. Баёнотда бундай дейилади:

«Ўқувчи Росулуллоҳ ﷺнинг роялари билан Сайкс-Пико байроқлари ўртасидаги фарқ ҳақида савол берганда устоз Абу Ҳаж Росулуллоҳ ﷺнинг роялари Умматни бирлаштиради, Сайкс-Пико байроқлари эса, мусулмонлар ўртасини бўлади, юртларини парчалайди, дея жавоб қилди. Ушбу жавоб мустамлакачиларни дўст тутган ва ўшаларнинг нопок сиёсий молларидан кун кўраётган ёлланма агентларнинг ғазабини келтирди. Дарҳол Устоз Ҳусайн ишини ўрганиш учун махсус комиссия тузишди. Фаластин хавфсизлик хизмати ходимлари аввал устоз Ҳусайн Абу Ҳажни, сўнг 29 ноябр душанба куни худди шу иш бўйича устоз Анис Ҳамомирани мактабга кетаётган пайтда зўравонлик билан ўғирлаб кетишди».

Баёнотда қуйидаги саволлар ўртага ташланди:

«Росулуллоҳ ﷺнинг роялари билан Сайкс-Пико байроқлари ўртасидаги фарқни айтиш жиноятми?! Нега Фаластин мактаб дарсликларида Росулуллоҳ ﷺнинг роялари ҳақида маълумот йўқ?! Нега Аллоҳ йўлида жиҳод ҳақидаги оятлар дарсликлардан ўчириб ташланган?! Нима учун мусулмон фарзандларига исломий юртлар ўртасидаги чегараларнинг мустамлакачилар тортган чегара экани ўргатилмайди?! Нега таълим дастурларида Қуддуси Шарифни озод этишнинг ягона йўли бутун Умматнинг битта раббоний раҳбар остида бирлашиши ҳамда бу раббоний раҳбарнинг Ислом билан ҳукм юритиб  яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаши билан бўлиши айтилмайди?!».

Кейин матбуот баёнотида «асил жиноятчи Сайкс-Пиконинг Умматни бўлган чегаралари ва байроқларини муқаддаслиги ҳақидаги таълимни мусулмон ўқувчилар миясига жойлаётган кимсалар» эканлиги таъкидланди. Баёнот сўнггида муборак замин аҳлига бундай дейилди:

«Ислом ва исломий даъватнинг юксалаётгани Фаластин маъмурияти, малай ҳукмдорлар, яҳудий вужуди ва Американинг қаттиқ жаҳлини чиқармоқда. Шу боис, Исломга қарши урушларини кучайтиришяпти. Шундай экан, сиз Фаластин аҳли – бизнинг роя-байроғимиз Росулуллоҳнинг рояларидир, биз Ислом Умматининг бир бўлагимиз, дея баралла ҳайқиринг. Динингизга ҳамда Халифаликнинг барпо этилишига ёрдам бериш билан Ислом душманлари дилига қўрқув солинг. Зеро, Халифалик давлати динни барпо қилиб, мустамлакачилар нуфузига якун ясайди ва Фаластинни озод этади. Ўша кунда – қуйидаги оятда айтилганидек – Аллоҳнинг нусратидан барча мўминлар шодланурлар:

﴿وَيَوْمَئِذٍ ‌يَفْرَحُ ‌الْمُؤْمِنُونَ﴾

«У кунда мўминлар шодланурлар» [Рум 4]

У кунда мунофиқ ва хоинлар учун ҳеч ким аза тутмайди.

Роя газетасининг 2021 йил 8 декабр чоршанба кунги 368-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here