Турк лираси инқирозига капиталистик куфр тузуми сабабдир

235
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Турк лираси инқирозига капиталистик куфр тузуми сабабдир

Туркия президенти Эрдоган 2023 йил ўрталарида ўтказилиши белгиланган сайловлар олдидан Туркия иқтисодиётининг аҳволи яхшиланишига ваъда бериб, «Бугундан бошлаб кейинги сайловларга қадар биз фоиз ставкаси туширилиши натижасида турк лирасининг тикланишига ва инфляциянинг пасайишига гувоҳ бўламиз», деди. Туркиянинг расмий телевидениесида сўзлаган нутқида Эрдоган «Биз фоиз ва валюта чайқовчилигига дуч келяпмиз ва айни пайтда бу чайқовчиликка фақатгина биз чек қўя оламиз», дея қўшимча қилди. Турк лираси тарихдаги энг ёмон бешинчи ойни якунлади. Чунки АҚШ доллари ва еврога нисбатан 50 фоизга пасайиб, янги рекордни қайд этди. Бошқача айтганда, бир доллар 14 лирани ташкил қилиб, сўнг 13.5га қайтди.

Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими томонидан чиқарилган баёнотда бундай дейилган эди: валюта курсининг кўтарилиши харид қобилиятининг пасайиши натижасида реал иқтисодиётга бевосита таъсир қилади. Бироқ, Эрдоган Туркиядаги иқтисодий ва молиявий кризисни «иқтисодий мустақиллик уруши», дея талқин қилиб, шу орқали асл муаммонинг кофир капиталистик тузумда эканидан атайин кўз юмяпти. Глобал мустамлакачилик эса, бутун дунёни мана шу капиталистик тузум орқали қул қилмоқда. Туркия ҳам айни тузумнинг бир бўлаги бўлсаю, қандай қилиб иқтисодий уруш ҳақида гап бўлиши мумкин?!

Матбуот баёнотида яна бундай қўшимча қилинди: республика президенти капиталистик тузум билан чамбарчас боғланган ҳамда молиявий воситалар, фоизлар, ажнабий валюталар, инфляция, яшашнинг қимматлашиши ва ишсизлик каби муаммолар гирдобида қолган, шунингдек, битта доира ичида айланиб турган ҳолида Ғарбдан импорт қилинган бундай мустамлакачилик тузумининг бузғунчи эканини асло тан олмайди.

Баёнот қуйидагиларни таъкидлаш билан якунланди: капиталистик бошқарув тизими тубдан ағдариб ташланиб, рошид Халифалик давлати барпо этилмас экан, мусулмон халқлар куфр тузумининг чиқиндиларидан ҳаргиз қутулолмайдилар. Зеро, ҳақиқий нажот исломий ҳаётни қайта бошлашдир. Бугунги золим мустабидлар кўз ва қулоқларини беркитиб олиб, қалбларини қорайтирган ва ақлларини хўжайинларига сотишган экан, кризислар ҳеч қачон тугамайди.

Роя газетасининг 2021 йил 8 декабр чоршанба кунги 368-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here