Юрт ва фуқаролар устидан рувайбизалар ҳукм юритиб, Ислом билан ҳукм юритилмаётган бугунги замонда амри маъруф ва наҳи мункар жазога лойиқ жиноят, дея кўрилмоқда

240
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Юрт ва фуқаролар устидан рувайбизалар ҳукм юритиб, Ислом билан ҳукм юритилмаётган бугунги замонда амри маъруф ва наҳи мункар жазога лойиқ жиноят, дея кўрилмоқда

Жазоир шаҳарларининг бирида ўрта мактабнинг исломий шариат ўқитувчиси ўқувчи қиздан ҳаёли либос кийишини талаб қилгани учун ишидан ҳайдалди. Унинг бу талаби тарбия этикаси ва мактабнинг ички низомига зид эмиш! Фаластиннинг Байт Лаҳм шаҳридаги бир устоз-ўқитувчи хавфсизлик ходимлари томонидан «Фаластин байроғини таҳқирлаш ва унга нисбатан ўқувчиларда нафрат туйғусини пайдо қилиш» айблови билан қамоққа олинди. Устознинг ягона «айб»и мен байроқ сифатида Росулуллоҳнинг рояларини тан оламан, дегани бўлган. Яна бир устоз ҳам Росулуллоҳ ﷺнинг роялари ҳақида ўз ўқувчилари билан суҳбатлашгани учун зўравонлик билан ҳибсга олинган!

Бу туҳматлар қаршисида устоз Муслима Шомий Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиосига ёзган изоҳида қуйидагиларни таъкидлади: «Юрт ва фуқаролар устидан рувайбизалар ҳукм юритиб, Ислом билан ҳукм юритилмаётган бугунги замонда амри маъруф ва наҳи мункар жазога лойиқ жиноят, дея кўрилмоқда! Мункар яхши нарсага, маъруф ёмон нарсага айланди! Аслида, шариат яхши деган нарса яхши, шариат ёмон деган нарса ёмон бўлиши керак эди. Очиқ-сочиқликка, фаҳш-бузуқликка чақириқ энг даромадли ишга, бунга чақирувчилар ҳурматланадиган машҳур шахсларга айланиб қолди. Ким ҳаёга ва шаръий либосга чақирса, ғазабга дучор бўлиб, жазога лойиқ бўлиб қолди! Мен Росулуллоҳ ﷺнинг роя-байроғидан бошқа байроқларни тан олмайман, деган киши фитна чиқаришда айбланиб, суд маҳкумига айланди. Асл фитна ва тафриқага сабаб бўлувчи Сайкс-Пико байроқларини муқаддаслаб, ҳурматлаган кимса ватансевар ҳурматли шахсга айланди!».

Муслима Шомий ўз сўзини қуйидагича тамомлади:

«Шуларнинг барчасига қарамай, қалблар – би изниллаҳ – Аллоҳ ва Росулига имон билан тўла, Ислом аҳкомларига ошонч ила ободдир. Зеро, Ислом аҳкомлари Аллоҳ изни ила яқинда Ислом давлатида албатта татбиқ этилажак. Ақлларни адаштиришга бор кучлари билан ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, Ислом аҳкомларини ёмон отлиқ қилишга ва уни замондан ортда қолган ва замонимизга яроқсиз қилиб кўрсатишга ҳарчанд уринишмасин, Аллоҳ изни ила бу қора булутлар албатта тарқалмай, адаштиришлар йўқ бўлмай қолмайди. Бу Аллоҳга асло қийин эмас».

Роя газетасининг 2021 йил 8 декабр чоршанба кунги 368-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here