Хитой Қирғизистонга минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулоти жўнатди

465
0

Хитой Қирғизистонга минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулоти жўнатди

 Хабар: Хитой ҳукумати Қирғизистонга 1150 тонна буғдой уни, 75 тонна шакар ва 50 тонна соя ёғидан иборат гуманитар ёрдамни етказиб берди. Бу ҳақда 4 ноябр куни Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

 58 та контейнерда олиб келинган гуманитар ёрдам 5-25 октябр кунлари Бишкекдаги Давлат захиралари жамғармаси омборхонасига жойлаштирилган. Маҳсулотлар қирғиз ҳукуматининг махсус қарори чиқарилгунига қадар бу ерда сақланади.

 Изоҳ: Шу йилнинг июн ойида ҳам Хитой Қирғистонга ёрдам тариқасида 40 минг тонна ун, 20 минг тонна шакар, 20 минг тонна ўсимлик ёғи ва грант шаклида 350 миллион юан (54 миллион АҚШ доллари) берган эди. Шунингдек, Хитой яна инсонпарварлик ёрдами сифатида коронавирусга қарши “Sinopharm” вакцинасидан 150 минг доза тақдим этганди.

 Хитой Қирғизистонга кўрсатаёган ёрдамлар билан бир қаторда тўхтаб қолган лойиҳаларини қайта тиклаш масаласини ҳам ҳал этиб келмоқда. Масалан, Хитой компанияси томонидан амалга оширилиши режалаштрилган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси келаси йилнинг баҳор ойидан ишга тушириладиган бўлди. Бундан ташқари, бир вақтлар аҳолининг кескин қаршилиги ортидан тўхтаб қолган Баткен вилояти Қадамжой туманидаги Шамбесой олтин кони, Нориндаги Солтон-Сари олтин конида, ундан кейин Жетим-Тоо темир конида хитойлик компаниялар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ҳам кун тартибида турибди. Демак одатдагидек, Хитой ҳукумати гўёки Қирғизистонга ёрдам бераётгандек кўриниб, ер ва табиий бойликларни қўлга киритишга уринмоқда. Буни ун, шакар ва ўсимлик ёғи билан ёрдам бериш пардаси ортига яширмоқда. Бу худосиз коммунистларнинг “ошқозонни тузоқ қилиб” халқни бошқариш усули бўлиб, шу орқали иқтисодий қийинчиликлар исканжасига тушиб қолган халқни алдаш ва ўтган йиллар мобайнида ўзига қарши шаклланган нафратни йўқ қилишга уринишдан иборат.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here