Таълим дастурини илмонийлаштириш ва ғарблаштириш мусулмон юртларидаги малай режимлар сиёсатининг бир қисмидир

238
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таълим дастурини илмонийлаштириш ва ғарблаштириш мусулмон юртларидаги малай режимлар сиёсатининг бир қисмидир

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими ўз баёнотида таълим вазирлиги қарорини қоралади. Қарорда эркак ва аёл ўқитувчилар учун «гендер» ҳамда «гендер сақофатини таълим ва мактаб муҳитига интеграция қилиш» бўйича тренинг дастурини амалга ошириш айтилган.

2021 йил 16 октябрда нашр қилинган мазкур баёнотда бундай дейилади:

«Биринчидан: Гендер атамаси «эркак ва аёллар ўртасидаги мутлақ тенглик» тарафдорларига бориб тақалиб, ўшаларнинг манёвридир. Иккинчидан: Гендер сақофати гомосексуализмга асос солади. Учинчидан: Гендер сақофати оналикни бекор қилади. Гендер сақофатининг аҳволи шу экан, вазирлик бу мафкурани шариат қонунлари билан бирлаштиришга ҳаракат қилган пайтда, шариат устидаги қайси риоя ҳақида гапиряпти?! Бундай расво сақофатни таълим дастурига қориштираётганини нима билан оқлайди?!».

Матбуот баёнотида Иордания аҳлига бундай мурожаат қилинди:

«Гендер сақофати ва тенглик каби шиорлар остида хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган бундай чақириқлар Ғарб бошчилигида мунтазам равишда олиб борилаётган фикрий, сақофий ва сиёсий курашдан ўзга нарса эмас. Дарҳақиқат, Ғарб Халифалик давлатини ағдариши ортидан мана шу шиорлар орқали Ислом Умматини ўз дини ва масаласидан чалғитиш учун қаттиқ ҳаракат қилиб келмоқда. Бундан мусулмонларнинг ижтимоий ҳаётига ёриб кириш ҳамда мусулмон оилани аёлларни бузиш ва бутун мусулмон авлодни йўлдан уриш орқали вайрон этиш кўзланган. Глобал даражадаги сиёсий саъй-ҳаракатлар билан қўллаб-қувватланаётган ҳамда муслима аёлларни мана шундай тузоқлар гирдобига тушириш учун молиялаштирилаётган бундай кампаниялардан кўзланган мақсадларни бугун Ислом Уммати ва унинг аёллари тўлиқ англаб етмоқда. Бу каби ишларнинг барчаси Иордания режимининг кўз ўнгида, балки унинг қўллаб-қувватлови билан амалга ошмоқда. Бир вақтнинг ўзида, бу режим Ислом даъватини кўтариб чиқаётган инсонларни таъқиб остига олиб, тазйиқ ўтказмоқда… Агар даъват эгалари фикрий ва сиёсий фаолият олиб бораётган сиёсий ҳизб сафида Исломга чақирсалар, режим уларни ҳеч тараддудланмай қамоққа олади. Бир вақтнинг ўзида Ғарбнинг адаштирувчи сақофий ҳужуми ҳамда Ислом ва мусулмонларга душман фикрлари ёрдамида Мустамлакачи давлатларнинг Уммат ишларига аралашишига кенг имкониятлар яратиб берилган.

Роя газетасининг 2021 йил 27 октябр чоршанба кунги 362-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here