Ҳизб ут-Таҳрир – Кениянинг Навид Баттни озод этишга доир кампания ва тадбирлари

151
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Кениянинг Навид Баттни озод этишга доир кампания ва тадбирлари

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти расмий нотиғи муҳандис Навид Баттнинг Покистон режими томонидан ўғирлаб кетилганига тўққиз йилдан ошди. Орадан шунча вақт ўтди ҳамки, унинг қаерда сақланаётгани номаълум қолмоқда!

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Кения 2021 йил 29 июн сешанба куни Найробидаги Покистон элчихонасига делегация юбориб, Навид Баттнинг озод этилишини талаб қилди.

2021 йил 2 июл куни жума намозидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Кения муҳандис Навид Баттга ёрдам бериш ва зудлик билан озод этиш масаласини илгари сурувчи қатор тадбирлар ўтказди. Масалан, Тақво масжидида жума намози тамом бўлгандан сўнг масжид имоми шайх Муҳаммад Али намозхонларга Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими томонидан нашр қилинган «Покистонда Навид Баттнинг зўравонларча ўғирлаб кетилишига якун ясаш учун бўлган чақириқ» сарлавҳали баёнотини ўқиб берди.

Роя газетасининг 2021 йил 14 июл чоршанба кунги 347-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here