Исломий ҳаётни қайта бошлаш

317
0

Исломий ҳаётни қайта бошлаш

Шаръий тариқат

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ()وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَـئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир” (3-104-105)

Сўз боши

Қуръони Каримни тақводор бандалари учун ҳидоят ўлароқ нозил килган ва Муҳаммад с.а.в.ни инсонларни куфр зулматларидан иймон нурига чиқаришлари учун бутун оламга раҳмат этиб юборган Аллоҳ Таълога чексиз ҳамдлар бўлсин. Мусулмонлар 1924 йили кофирлар ва уларнинг малайлари томонидан Хилофатлари қулатилгандан бошлаб ҳали ҳануз тарқоқлик, изтироб, заифлик ва хору-зорликда умр ўтказмоқдалар. Мусулмонлар бир пайтлар оламнинг етакчилари эдилар. Бугунга келиб эса, еталатма қулларга айландилар. Улар бутун инсоният орасида ажралиб турадиган ягона Уммат эдилар. Бугун эса ораларин сунъий, ясалма ҳудудлар бўлиб турадиган, уларга инсонлар томонидан чиқарилган вазъий (инсонлар ишлаб чиққан) низомлар ҳукм юритиладиган бир неча тарқоқ давлатчаларга бўлиниб кетдилар. Уларнинг 50дан ортиқ хўрланган вужудлари – картон давлатчалари уларни ҳаётдан ортда қолган энг қолоқ олам, деб саналишлари қаршисида ҳеч қандай фойда бермади. Мусулмонларнинг бугунги кундаги хўрланган вужудлари Фаластин каби мўъминларнинг муқаддас жойлари кофирлар томонидан босиб олиниши қаршисида ҳеч қандай нафъ бермади. Дарҳақиқат, мусулмонларнинг бу уйқусидан уйғотиш учун, уларни бу ғафлат ботқоғидан чиқариш учун ҳамда уларни бирлаштириш учун ҳар ҳил йўлларга кириб чиқилди, улар устида ҳар ҳил шарқий-ғарбий фикрлар ва вазъий низомлар тажрибан ўтказилди. Бироқ, бу муставрадот (ташқаридан экспорт қилинган нарса)лар дард устига чипқон, ўлганди устига тепкан бўлди. Ва ниҳоят, мусулмонлар ўзларига келиб, уларни етакчи қилган ўша кўхна улуглик сабабини ҳамда бугунга келиб кофирларга тобеъ қилган бугунги хорлик сабабини, илдизини қидира бошладилар. Натижада, уларнинг азизлик ва етаклик сабаби – Исломни ақида ва ҳаёт низоми сифатида маҳкам ушлашликлари бўлиб, еталатма ва хору-зорликлари сабаби эса – Исломни ҳаёт низоми сифатида қўлланмай қўйганликларида деган хулосага келишди. Мусулмонлар орасидан чиққан, аввал шахсларда кейин эса, жамоатларда қарор топган бу эҳсос бошқа мусулмонларнинг ҳам хиссин уйғотди. Натижада, бу борада ўзлари етган ижтиҳодларидан фойдаланиб дарҳол Исломни ҳаётга қайтаришга, Ислом ҳаётини қайта бошлашга даъват эта бошладилар. Бунинг натижасида жуда кўп мусулмон юртларида ҳудди мана шу ғояга даъват этувчи ҳаракатлар, ҳизблар ва шахслар кўзга кўрина бошлади. Бироқ, кофир давлатлар, ғайри мусулмон бошқа халқлар бу ишнинг ўзлари учун нақадар хатарли эканлигини дарҳол хис қилдилар. Натижада, фикрий ва моддий йўллар билан ҳамда турли ҳил восита ва услублар билан ушбу даъватнинг олдин олишга киришдилар. Шунинг учун ким Исломни ҳаётга сиёсий низом сифатида қайтаришга чақирса уни “экстремист”, “террорист”, “ваҳҳобий”, деб қоралай бошладилар. “Динлар ва ҳазоратлараро ҳамкорлик, ҳамфикирлик”, шиори остида ҳар ҳил конференция ва дебатлар уюштира бошладилар. “Диний экстремизм ва террорчиликка барҳам бериш”, байроғи остида бунга анча катта маблағ ва инсоний ресурсларни жалб қилдилар. Буларнинг ҳаммаси Исломни ҳаётга қайтиб келишига қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар эди. Кофирлар ўзларининг бундай кабиҳ гаразлари йулида Исломини билмагани учун ёки молу-давлатга хирс қўйганликлари учун Умматдан ажралиб қолган айрим мусулмонларни ҳам ўзлари билан бир сафда туришга чақирдилар. Улар бу билан кифояланишмади. Балки улар айрим ҳизб, ҳаракат ва жамоатларга кириб олиб, уларни Хилофатни қайта тиклашга бўлган шаръий тариқатидан чалғитиш мақсадида Исломга умуман зид бўлган айрим фикрларни Исломдан, деб зийнатлаб кўрсатдилар. Албатта, исломий ҳаётни қайта бошлаш тариқати фақатгина Исломдан олиниши лозим. Чунки Ислом фикрат ва тариқатга эга бўлган шомил (ҳар бир каттаю-кичик нарсани ўз ичига олувчи) мабдаъдир. Балки, у тариқати фикратининг жинсидан бўлган фикрат ва тариқатдир. Шунинг учун даъват йўлида юрганлар Ислом тариқатидан соч толаси қадар ҳам четланишлари мумкин эмас. Чунки бу тариқатни Аллоҳ Таълонинг Ўзи фарз қилган. Росулуллоҳ с.а.в. ҳам Мадинаи-Мунавварада кейинчалик кофирлар хонавайрон қилган, 13дан ортиқ асрни гуллатиб яшнатган Ислом давлатини коим қилгунларига қадар, айнан мана шу тариқат асосида юрганлар. Мусулмонлар ибодат, муомала ва жазо-чоралари каби ҳар қандай шаръий аҳкомлар ҳақида минглаб асарлар битиб, бу аҳкомларни ипидан-игнасигача пухта ўзлаштириб олганлари ҳолда Халифалик давлатлари ағдарилгандан кейин уни қайтадан тиклаш тариқати аҳкомларига келганда оқсоқлик қилиб қолдилар. Бошқа ҳар қандай аҳкомлар ҳақида булбули гўё бўлиб сайраб турганлари ҳолда Ислом ҳаётини қайта бошлаш тариқатига келганда тиллари галдираб қолди. Чунки, улар Халифалик давлати соясида исломий ҳаёт кечиришарди. Улар бу давлатларини бир кун келиб қулатилишини ҳаёлларига ҳам сиғдириша олишмасди. “Фиқҳ” – мусулмонларнинг наздида – “Амалий шаръий аҳкомларни билиш” дегани экан, модомики, давлат қоим бўлиб турган экан улар Халифалик давлатини қайта тиклашнинг тариқати аҳкомларига эҳтиёж сезишмаган. Бугунги (2002м-1423х) мавжуд аянчли воқеъ уларда асло юз бермаган. Бироқ, Халифалик давлати қулатилгач, улар ўзлари яшаётган янги воқеъликни хис қилишди. Натижада уларга ушбу янги воқеълик қаршисида Ислом аҳкомларига мос равишда иш юритишлари вожиб бўлиб қолди. Шунинг учун улар исломий ҳаётни қайта бошлаш учун пайғамбарлик сийрати (сийрати набавия)дан шаръий тариқат излай бошладилар. Уларнинг айримлари ушбу тариқатни Халифаликни қайта тиклаш йўлида қарши турганларнинг ҳаммасига қарши қурол кўтариш ва уларни қатл этишда кўрдилар. Айримлари тасаввуф ва Аллоҳ йулида сафар қилиш, даъватга чиқишда кўрдилар. Айримлар хойрия ва аҳлоқий ташкилотларни ташкил этишни кўтариб чиқдилар. Яна бошқалар эса, тафсир, ҳадис, фиқҳ каби кўҳна исломий меъросни эҳё қилишни тариқат деб кўрдилар. Яна айримлари эса сиёсий ва фикрий фаолиятни тариқат деб билдилар. Уларнинг барчалари ўз райъларида Қуръон ва ҳадисдан келган далилга ёки шибҳи далилга суяндилар. Шунинг учун бизлар киришмоқчи бўлган мана бу баҳс бизлар яшаб турган воқеълигимизни яхшилаб ўрганиб чиқилгандан кейин Китоб ва Суннатдан олинган шаръий тариқатни баён қилиш бўлади, ИншаАллоҳ. Аллоҳдан сўраб қоламанки, ушбу баҳс саҳиҳ тарикатда юрувчиларнинг ўз ҳадафларини руёбга чиқаришлари йўлидаги саъйи ҳаракатларини янада кучайтиришга ундовчи боис бўлсин. Ҳамда бу баҳс айни пайтда ҳамма мусулмонлар дунё азизлиги ва охират савобига эришишлари мақсадида энг тўғри йўлда юришлари учун бошқалар ҳам тариқат аҳкомларини синчиклаб ўрганишларига ундовчи омил бўлсин! Амин!

وَلِلَّهِ ٱلْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ

Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ

2002 йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here