Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини иккита йирик намойиш ўтказди

306
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини иккита йирик намойиш ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини Халил ва Рамаллоҳ шаҳарларида ғазабнок ҳайқириқлар остида иккита йирик намойиш ўтказди.

Бу намойишлар сиёсий фаол Низор Банотнинг жонига қасд қилиниши ва шубҳали вакцина битими жиноятлари ортидан уюштирилди. Намойишларда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини аъзоларидан муҳандис Моҳир Солиҳ ва доктор Иброҳим Тамимий нутқ сўзладилар.

Нотиқлар Низор Банотга қарши содир этилган жиноятга нисбатан Ҳизб позициясини ёритиб, бу ҳар бир мусулмоннинг баданидан совуқ тер чиқарадиган даражада даҳшатли жиноят эканлигини таъкидладилар.

Нотиқлар шунингдек, Фаластин аҳлини режим ва унинг ташкилотларига ҳамда халқаро ҳамжамият ташкилотларига қарши чиқишга даъват қилдилар. Уларнинг позицияси нопок бўлибгина қолмай, ҳатто бу жиноятга нисбатан шерик ва тил бириктирувчи позиция эканини очиқладилар. Улар жумладан бундай дейишди:

Бундай ташкилотларга мурожаат қилишдан ёки уларнинг арқонини ушлашдан сақланиш лозим. Чунки улар мустамлакачилар ва ҳукмдорларнинг мусулмон юртларидаги таянч ва қуролларидир. Шунингдек, мустамлакачилардан ёрдам сўрашдан ҳам сақланмоқ даркор. Чунки уларнинг тилларидан Фаластин аҳлига асал томса-да, диллари Фаластин, унинг аҳли ва ҳурларига нафрат билан тўла. Европа Иттифоқи, БМТ, Британия ва АҚШ консулликлари, барчаси Фаластин, унинг аҳли ва мусулмонларни ёмон кўришда бир тану бир жондирлар, фақат манфаатларда айрича, холос.

Биз Фаластин аҳлини аввало Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога суянишга, сўнг ўзларига, овозларига, ҳақ сўзларига ва режимдан ҳисоб сўраб, унинг барча жиноятларига қарши туришга қодир эканликларига ишонишга чақирамиз. Чунки улар ушбу муборак заминнинг тамал тоши, эгалари ва ҳал қилувчи соҳибларидир.

Шундай экан, Фаластин аҳли қўрқишдан ёки ортга чекинишдан сақлансинлар. Чунки режим ва унинг ортидагилар айнан шуни истаяпти. Зотан, Фаластин аҳли муборак заминдаги Аллоҳнинг ахёрлари бўлиб, сабот ва матонатлари билан ҳар қандай тил бириктирувни парчалайдилар. Уларга нусрат ва ёруғлик дарвозаларини очиб берувчи ягона нарса мустаҳкам туриб, ҳақни айтиш, золим ва хоинлар қаршисида мардларча туриш ҳамда Аллоҳдан сўрашдир. Аллоҳ Таолодан динни барпо этадиган, золимларга қилмишлари оқибатини тотдириб қўядиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тезроқ барпо этишга ёрдам беришини сўрасинлар.

Роя газетасининг 2021 йил 30 июн чоршанба кунги 345-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here