Марокашдаги хоин малай режим Байтул Мақдис масаласи борасидаги ҳаракатлари сохта эканини фош қилмоқда

348
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Марокашдаги хоин малай режим Байтул Мақдис масаласи борасидаги ҳаракатлари сохта эканини фош қилмоқда

Марокаш ташқи ишлар вазири Носир Бурита яҳудий вужуди билан ҳамкорлик қилиш учун керакли барча воситалар тайёр эканини, бунинг учун расмий хоҳиш-истак мавжудлигини таъкидлади. Бу сўзларни Марокашнинг илк бор AIPAC ташкилоти конференциясида иштирок этиши олдидан айтди. У «Биз яҳудийлар олдидаги ўз мажбуриятимизга содиқмиз, чунки бу қарорни (муносабатларни нормаллаштириш қарорини) ишонч билан қабул қилганмиз, яқинда икки томонлама ҳамкорлигимизни ривожлантириш учун Ақсога борамиз», деб қўшимча қилди.

Бунга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини матбуот бўлими қуйидагиларни таъкидлади:

«Қароқчи яҳудийлар Ақсо масжиди майдонига бостириб кирган ва хавфсизлик кучлари Шайх Жарроҳ райони аҳолисига ҳужум қилган бир пайтда, Марокаш олий даражадаги делегацияси яҳудийларнинг AIPAC ташкилотига расмий сафар қилиб, босқинчи яҳудийлардан ўзаро қўшма ҳамкорликни ривожлантиришни илтимос қиляпти. Ўз қиролини «Қуддус комиссияси раиси», дея атовчи бу жинояткор режимнинг айни қилмиши, шубҳасиз, унинг мунофиқлигини очиб бермоқда. Очиқ кўриниб турибдики, Қуддус ва унинг масаласи уларнинг кун тартибида йўқ, Қуддус аҳли на уларни ва на бошқа режимларни ташвишлантиради. Бу режимларнинг барчаси ўзларини Қуддус ҳомийлари эканини даъво қилишади. Бироқ бу уларнинг жирканч башараларини чиройли қилиб кўрсатиш учун мунофиқлик билан қилган иддаолари, холос. Уларнинг қўлидан Қуддус ва Фаластиннинг ҳар бир қаричи озод этилишини орзиқиб кутаётган ўз халқларини бостиришдан бошқа иш келмайди.

Шубҳасиз, Фаластин аҳлига нусрат бериш шарафига Қуддусни салибчилардан озод этиш учун юртларни бирлаштирган ва мусулмонлар қўшинига қўмондонлик қилган Салоҳиддин Айюбий каби бир мусулмон қўмондондан бошқаси эришмайди. Мустамлакачи давлатлар остонасига ечим сўраб бош урган ҳамда яҳудий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга муштоқ бўлган ҳукмдорлар бундай шарафга асло эришишолмайди.

Роя газетасининг 2021 йил 12 май чоршанба кунги 338-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here