Башариятнинг инсон ўйлаб топган шариат остида яшаши хатарлидир!

460
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Башариятнинг инсон ўйлаб топган шариат остида яшаши хатарлидир!

Ўтган аср мобайнида Аллоҳнинг шариатидан узоқлашиб, танг-бахтсиз ҳаёт кечирдик, динни ҳаётдан ажратган капиталистик система билан бошқарилдик, оқибатда бу система бутун инсониятга, айниқса, мусулмонларга мусибатлар олиб келди: инсоният устидан капиталистик кофир давлатлар ҳукмронлик қилди, уларга ўз тузумини зўрлаб тиқиштирди, бошларига ўз малай ҳукмдорларини ўтқазиб қўйишди, улар ўшаларнинг манфаатларини амалга оширишди ва уларга қарши чиқмоқчи бўлганларга қарши курашишди.

Бу малай режимлар даврида қирғинлар ва фаҳш ишлар кенг ёйилди, мусулмонлар бойликлари таланадиган, номуслари топталадиган бўлди… Ўтган юз йилдаги бу жиноятларни санаб адоғига етолмаяпмиз.

Дарҳақиқат, Роббимиз Таборака ва Таоло мустаҳкам шариатдан юз ўгирган ва қинғир йўлларга юрган кимсаларга бу дунёда танг-бахтсиз ҳаёт, охиратда азоб ваъда қилган. Ўзининг Азиз Китобида бундай марҳамат қилади:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى + قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنتُ بَصِيراً + قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنسَى + وَكَذَلِكَ نَجْزِي مَنْ أَسْرَفَ وَلَمْ يُؤْمِن بِآيَاتِ رَبِّهِ وَلَعَذَابُ الآخِرَةِ أَشَدُّ وَأَبْقَى﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». У: «Роббим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан». Ҳаддан ошган ва Роббининг оятларига имон келтирган кимсаларни мана шундай жазолаймиз, охират азоби эса, шак-шубҳасиз, қаттиқроқ ва узунроқдир» [Тоҳо 124-127]

Олдимизда масъулиятли бўлишдан ҳамда нафақат ўзимизни, балки бутун инсониятни капиталистик тузум остидаги бундай хатардан қутқариш вазифасини зиммамизга олишдан бошқа танлов йўқ. Бу масъулиятни адо этиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилиш билан бўлади.

Роя газетасининг 2021 йил 12 май чоршанба кунги 338-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here