Байден: Минтақадаги давлатлар (Исроил) мустақиллигини тан олмагунча тинчлик бўлмайди

474
0

Байден: Минтақадаги давлатлар (Исроил) мустақиллигини тан олмагунча тинчлик бўлмайди

 АҚШ президенти Жо Байден матбуот анжуманида, минтақадаги давлатлар (Исроил)ни яҳуд давлати сифатида мустақиллигини тан олмагунча тинчлик бўлмаслигини маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, (исроил)га кўрсатиб келинаётган хавфсизлик ёрдамларида ўзгариш бўлмайди. Сўнгги 750 миллион долларлик қурол-яроқ минтақада демократияни ривожлантиришга сарфланади.

 «Минтақада икки давлат ечимига эҳтиёж бор. Муаммонинг ягона ечими шу», – деди Байден.

 Аслида, яҳуд вужудининг босқинчилик ҳаракатлари АҚШнинг қўллаб-қувватлаши ва минтақадаги давлатларга босим ўтказиши сабабли кучайиб келмоқда. Байденнинг «икки давлат» ечими эса АҚШнинг келажакдаги орзуси ҳисобланади. Америка ҳукумати тепасига келган ҳар бир маъмурият буни амалга оширишга уриниб келади. Ушбу режага мувофиқ, барча араб ва мусулмон мамлакатлари яҳуд вужудини мустақил давлат сифатида тан олишлари шарт. Фаластиндаги иккинчи давлат эса тўлиқ қуролсизланган бўлиб унга, фақат икки йўналишда хавфсизлик чораларига рухсат берилади. Биринчиси, бу – ички хавфсизлик (полиция) масалалари. Иккинчиси, шартли йўналиш бўлиб, яҳуд вужуди хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бунинг учун Ҳамас ва Жиҳод ҳаракати, шунингдек, бошқа қуролли ташкилотларни тўрт йил ичида тўлиқ қуролсизлантириши ва бу жараён ташқи кузатувчилар назорати остида амалга оширилиши керак. 

 Америка режасига мувофиқ, Ақсо масжиди – Иордания мақомини сақлаш шарти билан – яҳудийлар хавфсизлик кучлари назоратида бўлиб, у ерда барча одамларга ибодат қилишга рухсат берилади. Биринчи навбатда яҳудийлар уни ўз ибодатхонасига айлантирашади. Шунингдек, яҳудий вужуди мусулмонларнинг маълум бир гуруҳига у ерда намоз ўқишга рухсат бериш мажбуриятини олади. Бу гуруҳдаги мусулмонлар «тинчлик билан келган мусулмонлар» бўлади. Яҳуд вужуди эса «тартиб бузувчилар» деб ҳисоблаган одамлар, масалан, даъват қилган ва дарс берганлар масжидга киритилмайди. Шундай қилиб, Америка режасида таклиф қилинган «келажакдаги Фаластин давлати» давлат эмас, ҳатто у давлат тушунчасига яқин ҳам келмайди.

 Мана шулардан кейин ҳам Фаластин масаласини АҚШ бошчилигидаги БМТ каби халқаро ташкилотлар орқали ҳал этишга чақириш, шунга интилиш қўйларни бўрига ишониб топширишдан бошқа нарса эмас. Бу мусулмонлар имонига сотқинлик ҳисобланади. Ҳақиқий ечим ҳеч шубҳасиз, Фаластин халқни қалқон бўлиб ҳимоя қиладиган, яҳуд вужудини таг-томири билан минтақадан суғуриб ташлайдиган Халифалик давлатини барпо этишдан иборат! 

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here