Капиталистик цивилизация «мева»ларидан: 18 ёшга тўлмаган қизларга ҳижоб кийиш тақиқланган, 15 ёшдан бошлаб зинога рухсат берилган!

405
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик цивилизация «мева»ларидан: 18 ёшга тўлмаган қизларга ҳижоб кийиш тақиқланган, 15 ёшдан бошлаб зинога рухсат берилган!

Қудс арабий веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 28 шаъбон, милодий 2021 йил 10 апрел шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Ёзувчи Прайя Агарвал Британиянинг «Индепендент» газетасида нашр қилинган ўз мақоласида Франция режимининг бўлинишдан ва улкан зиддиятлардан азият чекаётганини таъкидлади. Ёзувчига кўра, француз парламенти 15 ёшга тўлган қизлар жинсий алоқа қилишда мустақиллик ва эркинлик билан таъминланган бир пайтда, 18 ёшга тўлмаган қизларнинг ҳижоб кийишини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқмоқда!

Ёзувчи ушбу қонуннинг Франция давлатининг «эркинлик, тенглик, биродарлик» шиорига зидлигига, унда адолат ва тенглик йўқлигига, хотин-қизлар ҳуқуқларини жинсий эркинлик масаласига чеклаб қўйилганига алоҳида урғу берди!

Ёзувчига кўра, ниқоб билан ҳижобни тақиқлаш французларнинг хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш тўғрисидаги даъволарига тамоман зид бўлиб, бундай қадам, Исломга қарши гап-сўзларга асосланган. Бу – барча муслима аёллар репрессия қилинган, ҳижобни мажбуран киядилар деган ҳамда эркаклар ҳукмронлигига қарши курашишлари учун уларга ёрдам бериш керак, деган мазмундаги гап-сўзлардир.

Ёзувчининг таъкидлашича, ҳижоб кийишни тақиқлашга қаратилган навбатдаги бу таклиф қатор ирқчилик сиёсатлари сирасидан бўлиб, у бутун мусулмонларга, айниқса, муслималарга қаратилган. Айни сиёсатлар «Франция республикасининг қадриятларини ва бошқа асосларини ҳурмат қилиш», даъвоси билан муслималарнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этмоқда.

Ёзувчи Франциянинг ҳижобга қарши кампанияси 2004 йил февралда бошлаганини таъкидлади. Ўшанда Франция Миллий Ассамблеяси ўқув даргоҳларида диний белгиларни, шу жумладан, муслималар ҳижоби, яҳудийлар дўпписи ва насронийлар крестини тақиқлашга доир бир қонун ишлаб чиқиш устида қатор муҳокамалар бошлаган эди. Бундан аввал 2003 йил сентябрда эса, Германиянинг бер нечта федераль штатларида муаллималарнинг ҳижоб кийишларини тақиқлаш тўғрисида қадамлар ташланган.

Ёзувчига кўра, 2011 йил биринчи бўлиб муслима аёлларнинг жамоат жойларида ҳар қандай турдаги ниқобни тақишга тақиқ қўйган давлат Франция бўлди. Ўша пайтда ниқобни тақиқлаш Франциянинг мусулмон фуқароларига нисбатан тутган позицияси тўғрисида кўплаб саволларни келтириб чиқарган эди. 2014 йил Европа инсон ҳуқуқлари суди Франциянинг ниқоб кийишни тақиқловчи қонунини қўллаб-қувватлади ҳамда Франция айни қонуннинг ўзида мусулмон фуқароларнинг шахсий ҳаётини, сўз ва эътиқод эркинлигини бузмаслигини даъво қилди. 2016 йил Франциянинг жуда кўп соҳилларида «буркини» кийишга тақиқ қўйилди.

Ёзувчи аёлнинг ҳисоблашича, француз ҳукумати «холислик роли»ни ўйнашни эплай олмаяпти. Чунки этник озчилик ҳисобланган аёлларни қўллаб-қувватлашини даъво қила туриб, уларга қандай кийиниш кераклигини мажбурлаяпти. Ахир, аёлларнинг эркинлигини ва танлаш ҳуқуқларини тортиб олиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш мумкинми?!».

Роя газетасининг 2021 йил 14 апрел чоршанба кунги 334-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here