Халқаро Валюта Фонди Покистонни тобора судхўрлик қарзларига ботирмоқда

302
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро Валюта Фонди Покистонни тобора судхўрлик қарзларига ботирмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:

«Халқаро Валюта Фонди «Покистон давлат банкининг мустақиллиги ва бошқарувини мустаҳкамлаш»ни талаб қилди. Бу эса, ушбу Фондга кредитлар бўйича фоизларни оширишда, солиқларни оширишда, хусусий секторларни молиялаштиришни тўхтатишда давом этиш имконини беради».

Матбуот баёнотида яна қуйидагилар таъкидланган:

«Бундан мақсад халқаро ва маҳаллий капиталистларнинг сармояларини таъминлаш, Покистоннинг суръат билан ўсиб бораётган ички қарзини судхўрлик асосида тўланиши орқали йирик фойда олишдир. Фоиз ставкалари қарз берувчиларнинг бойлигини оширгандан-оширгани сари, Покистоннинг қарздорлик юки ҳам кўпайиб боряпти. Бинобарин, юртнинг Халқаро Валюта Фонди жорий қилган қарзлар тузоғига тушишини… судхўр мафия учун соғилувчи сутдор сигир бўлиб қолаверишини таъминлаяпти».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Мудом бундай режим мавжуд экан, на ундан бирор нарсани умид қилиб бўлади, на тобора ортиб бораётган бадбахтликдан қутулиб бўлади. Бизнинг бирдан-бир халоскоримиз Исломимиздир. Исломнинг ягона тузумигина бизга бу дунё ва охиратда яхшилик келтиради. Бу – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тузумидир.

Роя газетасининг 2021 йил 14 апрел чоршанба кунги 334-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here